Холмуротова Шохиста Мирзалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аёллар делинквент хулқининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/P809.
Илмий раҳбар: Жўраева Соҳибжамол Норқобиловна психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Махмудова Дилором Ахмадовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёллар делниквент хулқининг ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик жиҳатдан тадқиқ этиш ва уни олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
манзил колониялардаги аёллар хулқ-атворида юқори даражадаги деликвентликнинг юзага келиши уларда спонтан ва реактив тажовузкорлик, асабийлашиш, намойишкорлик ва ностандарт вазиятларда эмоционал лабиллик (тўсатдан ўзгарувчан кайфият) сингари сифатларни шахслараро муносабатларда яққол намоён бўлиши туфайли шахс дифференциал хусусиятларига боғлиқ эканлиги далилланган;
манзил колониялардаги аёлларда делинквент хулқ-атворнинг келиб чиқишида, ўзини бошқара олмаслик, атрофдагиларнинг нотўғри муносабати, салбий муҳит, нотўғри тарбия, ўзини бахциздек ҳис қилиш ҳамда атрофдагилардан мадад истаги хусусиятлари етакчи ижтимоий омиллар эканлиги исботланган;
делинквент хулқ-атвор шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари шахс хусусиятлари билан ўзаро боғлиқликни акс эттириши натижасида маҳкума аёлларда фрустрацион толерантлик, эмоционал дискомфорт ва руҳий сиқилиш хусусиятлари билан, биргаликда дезадаптация, фожеалаштириш, эскапизм (муаммолардан қочиш) сингари сифатлар билан белгиланиши аниқланган;
аёлларда делинквент хулқ ижтимоий-психологик хусусиятлари таҳлил қилинганда манзилли колониялардаги маҳкума аёлларда девиантлик билан бир қаторда иррационал (носоғлом) установкалар ҳам максимал эканлиги асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аёллар делинквент хулқининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
манзил колониялардаги аёллар хулқ-атворида юқори даражадаги деликнвентликнинг юзага келиши натижасида, уларда спонтан ва реактив тажовузкорлик, асабийлашиш, намойишкорлик ва ностандарт вазиятларда эмоционал лабиллик (тўсатдан ўзгарувчан кайфият) сингари сифатлар яққол намоён бўлиши далилланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 04-августдаги ПМ-186-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Дифференциал психология», «Девиантология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-августдаги ПМ-186-а-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида аёлларда деликвент хулқ-атвор хусусиятлари келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилувчи малака-кўникмаларни шакллантиришга эришилган;
манзил колониялардаги аёлларда деликвент хулқ-атворнинг келиб чиқишида, ўзини бошқара олмаслик, атрофдагиларнинг нотўғри муносабати, салбий муҳит, нотўғри тарбия, ўзини бахциздек ҳис қилиш ҳамда атрофдагилардан мадад истаги хусусиятлари етакчи ижтимоий омиллар эканлиги исботланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 04-августдаги ПМ-186-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Дифференциал психология, «Девиантология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-августдаги ПМ-186-а-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, аёлларда деликвент хулқ келиб чиқишининг ижтимоий-психологик асосларинининг сабабларини аниқлашга эришилган;
деликвент хулқ-атвор шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари шахс хусусиятлари билан ўзаро боғлиқликни акс эттириши натижасида маҳкума аёлларда фрустрацион толерантлик, эмоционал дискомфорт, руҳий сиқилиш хусусиятлари билан биргаликда дезадаптация, фожеалаштириш, эскапизм (муаммолардан қочиш) сингари сифатлар билан белгиланиши аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 04-августдаги ПМ-186-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. «Дифференциал психология», «Девиантология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-августдаги ПМ-186-а-сонли 23-августдаги маълумотномаси). Натижада, делинквентликни олдини олишга мўлжалланган методикаларнинг илмий-амалий таъминотини оширишга хизмат қилган;
аёлларда делинквент хулқ ижтимоий-психологик хусусиятлари таҳлил қилинганда манзилли колониялардаги маҳкума аёлларда девиантлик билан бир қаторда иррационал (носоғлом) установкалар ҳам максимал эканлиги асосланган янгиликлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 04-августдаги ПМ-186-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Дифференциал психология», «Девиантология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 2024-йил 7-августдаги ПМ-186-а-сонли маълумотномаси). Натижада Психология ўқув-илмий марказининг малака ошириш курслари ўқув дастурларининг ишлаб чиқилишида фойдаланишга эришилган.