Рустамова Шахзода Мариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нотўлиқ оилаларда тарбияланаётган қизларда эркаклар тўғрисидаги тасаввурлар», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/P604.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Баҳриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Билолова Замира Бахтияровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нотўлиқ оилаларда тарбияланаётган ўспирин ёшидаги қизларда эркаклар тўғрисидаги тасаввурларини эмпирик жиҳатдан баҳолаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўлиқ ва нотўлиқ оила вакилалари бўлган оналарнинг, оталар ва қиз фарзандлар муносабатларидаги ҳамда уларнинг ўспирин ёшидаги қизлари билан ўзаро муносабатларидаги муаммолар, ота образи орқали нотўлиқ оила вакиллари бўлмиш қизлар рефлексив образларидаги нотекисликлар, она билан муносабатидаги зиддиятларнинг очиқ ва яширин шакллари мавжудлиги далилланган;
когнитив аспектда нотўлиқ оила қизлари тўлиқ оилада тарбияланаётган қизларга нисбатан ўз келажаклари ҳақида батафсилроқ ва мазмунлироқ фикрларни баён этишга қодир эканликлари, лекин шундай бўлса-да, нотўлиқ оилалардаги ўспиринларнинг шахслараро муносабатларда ўзгалар билан ижтимоий масофани сақлаши ва тенгдошлар гуруҳида ўзларини нисбатан тортинчоқ, худбин ва агрессив тутишлари каби хусусиятлари аниқланган;
кенг ижтимоий муносабатлар тизимида нотўлиқ оила қизларининг тўлиқ оила қизларига нисбатан ўзгаларнинг қўллаб-қувватлашларига кучлироқ эҳтиёж сезиши, ўспиринлик даври хусусиятлари, яъни катталик ҳиссининг эртароқ акс этиши ҳисобига ўзгаларга нисбатан эмпатияни чуқурроқ ҳис қилиши ва шу билан биргаликда, катталарнинг психологик кўмагига муҳтожлиги, тўлиқ ва нотўлиқ оиладаги оналар ва ўспирин қизлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг сабаб ва оқибатлар таҳлили нотўлиқ оилалардаги ўспирин қизларнингг шахслараро муносабатларда ижтимоий-масофани сақлаш ва “бегоналашув”нинг мавжудлиги далилланган;
нотўлиқ оилалардаги ўспирин ёшли қизларнинг оилада ота мақоми тўғрисидаги тасввурларини баҳолаш мезонлари асосида оилавий муносабатларда оилавий ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш истагининг устуворлиги ўспирин қизларнинг “ўзини катта бўлиб қолганлик” истаги ўртасидаги зиддиятни келтириб чиқаргани боис, “уюшқоқ”, “ҳамфикрлилик-егалитар” оила типларига асосан оила қуриш орзусини келтириб чиқариши, шу билан биргаликда, улар тасаввурларида лидер-она образи ўзига хос тарзда акс этиши, бу уларда тенгқурларига нисбатан мустақиллик, интилувчанлик, мустақил фикрлилик, ўз истиқболини бўрттириб рефлекция қилишга оид установкаларни шакллантириши, айрим вазиятларда тенгдошларига нисбатан авторитар, худбин ва агрессив муносабатда бўлиш хусусиятларига олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нотўлиқ оилада тарбияланаётган қизларнинг эркаклар тўғрисидаги тасаввурларини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот иши натижалари асосида:
тўлиқ ва нотўлиқ оила вакилалари бўлган оналарнинг, оталар ва қиз фарзандлар муносабатларидаги ҳамда уларнинг ўспирин ёшидаги қизлари билан ўзаро муносабатларидаги муаммолар, ота образи орқали нотўлиқ оила вакиллари бўлмиш қизлар рефлексив образларидаги нотекисликлар, она билан муносабатидаги зиддиятларнинг очиқ ва яширин шакллари мавжудлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-ПМ-238 сон буйруғи билан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-238 а-сон маълумотномаси). Натижада нотўлиқ оиладаги оналарнинг ўспирин ёшидаги қизлари билан ўзаро муносабатларининг эмпирик ҳолатини ўрганиш имконияти яратилган;
когнитив аспектда нотўлиқ оила қизлари тўлиқ оилада тарбияланаётган қизларга нисбатан ўз келажаклари ҳақида батафсилроқ ва мазмунлироқ фикрларни баён этишга қодир эканликлари, лекин шундай бўлса-да, нотўлиқ оилалардаги ўспиринларнинг шахслараро муносабатларда ўзгалар билан ижтимоий масофани сақлаши ва тенгдошлар гуруҳида ўзларини нисбатан тортинчоқ, худбин ва агрессив тутишлари каби хусусиятлари аниқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-ПМ-238 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-238 а-сон маълумотномаси). Натижада нотўлиқ оилалардаги ўспирин ёшли қизларнинг оилада ота мақоми тўғрисидаги тасввурларини конкрет эмпирик изланиш доирасида тадқиқ қилиш имконияти яратилган;
кенг ижтимоий муносабатлар тизимида нотўлиқ оила қизларининг тўлиқ оила қизларига нисбатан ўзгаларнинг қўллаб-қувватлашларига кучлироқ эҳтиёж сезиши, ўспиринлик даври хусусиятлари, яъни катталик ҳиссининг эртароқ акс этиши ҳисобига ўзгаларга нисбатан эмпатияни чуқурроқ ҳис қилиши ва шу билан биргаликда, катталарнинг психологик кўмагига муҳтожлиги, тўлиқ ва нотўлиқ оиладаги оналар ва ўспирин қизлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг сабаб ва оқибатлар таҳлили нотўлиқ оилалардаги ўспирин қизларнингг шахслараро муносабатларда ижтимоий-масофани сақлаш ва “бегоналашув”нинг мавжудлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-ПМ-238 сон буйруғи билан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-238 а-сон маълумотномаси). Натижада тўлиқ ва нотўлиқ оиладаги оналар ва ўспирин қизлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг сабаб ва оқибатларини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
нотўлиқ оилалардаги ўспирин ёшли қизларнинг оилада ота мақоми тўғрисидаги тасввурларини баҳолаш мезонлари асосида оилавий муносабатларда оилавий ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш истагининг устуворлиги ўспирин қизларнинг “ўзини катта бўлиб қолганлик” истаги ўртасидаги зиддиятни келтириб чиқаргани боис, “уюшқоқ”, “ҳамфикрлилик-егалитар” оила типларига асосан оила қуриш орзусини келтириб чиқариши, шу билан биргаликда, улар тасаввурларида лидер-она образи ўзига хос тарзда акс этиши, бу уларда тенгқурларига нисбатан мустақиллик, интилувчанлик, мустақил фикрлилик, ўз истиқболини бўрттириб рефлекция қилишга оид установкаларни шакллантириши, айрим вазиятларда тенгдошларига нисбатан авторитар, худбин ва агрессив муносабатда бўлиш хусусиятларига олиб келиши асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-ПМ-238 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-238 а-сон маълумотномаси). Натижада нотўлиқ оиладаги қизларнинг оиладаги ота образини шакллантирувчи омилларини эмпирик жиҳатдан таҳлил қилиш орқали ота-оналар, оила психологлари учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.