Сабиров Кахрамон Бектурсун ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ГАТ технологиялари асосида бўлажак география ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Пед4172           
Илмий раҳбар: Ражабов Фуркат Туракулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Гр.02.07.
Расмий опонентлар: Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Усманов Маруфджан Рустамович, география фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак география ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ГАТ технологиялари асосида ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак география фани ўқитувчиларини геоахборот тизимларига доир билим, кўникма, малака ва инновацион компетентлигини ривожлантиришда ГАТ технологияларининг ташкилий (ижтимоий тафаккурини, информатион, инновацион, коммуникативлигини, методик, педагогик, психологик, креатив, когнитив, рефлексив) компонентлари мазмунини очиб бериш орқали асосланган;
бўлажак география фани ўқитувчиларини инновацион компетентлигини ривοжлантиришга таъсир этувчи омиллар (методик, дидактик, психологик) ГАТ технологияларининг хусусиятига кўра картографик маълумотлар, электрон хариталар ва атласлар, географик маълумотлар асосида аниқлаштирилган;
геоахборот тизимларидан география фани машғулотларидаги модели ташкилий-жараёни ва диагностик компонентлари географик ҳодисаларни (ҳудудларнинг электрон харитасини яратиш, йернинг ички тузилиши ва ўз ўқи атрофида айланиши, вулқонларнинг отилиши) визуал тасвирлаш имкониятларига (АрcГИС, МапИнфо, Гоогле Мапс дастурлари) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини географик фанларни ўқитишда ўқув-методик таъминоти геоахборот тизимлари “Тушунчалар таҳлили”, “Интерфаол хариталар”, ташкил қилишда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш методига йўналтирилган замонавий интегратив дастурлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ГАТ технологиялари асосида бўлажак география ўқитувчиларининг инновацион компететентлигини ривожлантириш методикаси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак география фани ўқитувчиларини геоахборот тизимларига доир билим, кўникма, малака ва инновацион компетентлигини ривожлантиришда ГАТ технологияларининг ташкилий компонентлари мазмунини очиб бериш орқали асосланган тавсиялар “Топография, картография ва ГИС” ўқув қўлланмасига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи билан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларининг АрcГИС муҳитидан фойдаланиш ҳамда талабаларнинг географик фанларни ўзлаштириш даражалари ошган;
бўлажак география фани ўқитувчиларини инновацион компетентлигини ривοжлантиришга таъсир этувчи омиллар  ГАТ технологияларининг хусусиятига кўра картографик маълумотлар, электрон хариталар ва атласлар, географик маълумотлар асосида аниқлаштирилган таклифлар Термиз давлат университетида бажарилган 617309-ЭПП-1-2020-1-СК-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Марказий Осиёда битирувчиларни иш билан таъминлаш учун қулай муҳит яратиш орқали университет талабалари ўртасида инновацион ёндашувлар, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024-йил 29-апрелдаги 06/12-1428-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларининг инновацион қобилиятларини ривожлантириш бўйича геоахборот тизимларидан фойдаланишнинг ўқув-методик таъминотини яхшилаш, виртуал манбаларни яратиш орқали ўқитиш методикасини такомиллаштириш имконини берган;
геоахборот тизимларидан география фани машғулотларидаги модели ташкилий-жараёни ва диагностик компонентлари географик ҳодисаларни визуал тасвирлаш имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Топография, картография ва ГИС” ўқув қўлланмасига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи билан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларини ўқитишнинг ахборот-методик таъминоти такомиллашган ва таълим сифатини оширишга эришилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини географик фанларни ўқитишда ўқув-методик таъминоти геоахборот тизимлари “Тушунчалар таҳлили”, “Интерфаол хариталар”, ташкил қилишда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш методига йўналтирилган замонавий интегратив дастурлар асосида ўқитиш бўйича тавсиялар Термиз давлат университетида бажарилган 617309-ЭПП-1-2020-1-СК-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Марказий Осиёда битирувчиларни иш билан таъминлаш учун қулай муҳит яратиш орқали университет талабалари ўртасида инновацион ёндашувлар, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024-йил 29-апрелдаги 06/12-1428-сонли маълумотномаси). Натижада, ГАТ дастурий таълим воситалари асосида бўлажак география ўқитувчиларининг геоахборот тизимларига оид инновацион компетентлигини ривожлантириш имкониятини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish