Чўлпонов Олимжон Ғопуржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборлари сув ўтказиш қувурларининг кучланганлик - деформация ҳолатига аерацияли оқим таъсир динамикасини моделлаштириш”, мавзусидаги 05.09.01-Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар ва 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси ихтисосликлари (техник фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т3410 Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: техника фанлари доктори, профессор Худайкулов Савет Ишонкулович; техника фанлари доктори, профессор Раззаков Собиржон Жураевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш ва Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтлари.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/01.04.2023.Т.90.02 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Иброхим Нуманович, техника фанлари номзоди, профессор., Жонқобулов Ўлуғмурат Умбарович, техника фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Сув омборларидаги шиддатли оқим туфайли сув чиқариш қувурларида вужудга келадиган кучланганлик деформациясини аерацияли оқим орқали камайтириш ва иншоотнинг ҳавфсизлик параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув омборларининг сув чиқариш қувуридаги аерацияли оқимнинг ҳавода ва оқимнинг эркин сиртида тарқалиш жараёнлари моделлаштирилган ва сув таркибидаги ҳаволи пуфакчаларнинг ҳосил-бўлиш жараёнининг назарий модели ишлаб чиқилган;
сув омборлари сув чиқариш қувурларининг мустаҳкамлигини ва хизмат даврида ҳавфсиз узоқ вақт ишлашини таъминловчи ҳисоблаш схемаси яратилиши асосида кучланганлик - деформацияланувчанлик ҳолатини тадқиқ қилиш, грунт ва сувнинг босимини, қувур материалларини, унинг геометрик ўлчамларини, қувурни ўраб турувчи темир-бетон қобиқни, шакли ва материалини ҳисобга олган ҳолда масаланинг математик ечими олинган;
аерацияли шиддатли оқимнинг аналитик эчими, критик ҳолатда бўлиш шарти, схемаси, кавитациянинг вужудга келиш критерияси аниқланган ва сув омборини эксплуатация қилишда иншоотларни ишчи ҳолатда сақлаш, пулсация орқали содир бўлиши мумкин бўладиган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда қувурларни эрозиядан сақлаш усули такомиллаштирилган;
Резаксой сув омборининг сув чиқариш қувурларидаги кучланганлик-деформацияси, босимли ҳаво оқим орқали кавитациянинг вужудга келиш қонунияти асосида назарий ҳисоблаш йўллари билан аниқланган ва қувурнинг даврий ишлаши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборлари сув ўтказиш қувурларининг кучланганлик- деформацияланувчанлик ҳолатига аерацияли оқим таъсир динамикасини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
резаксой сув омборидаги гидротехника иншоотлари турғунлигига аерацияли оқимнинг таъсирини баҳолаш учун кўп фазали ўзаро киришувчан, таъсирланувчан суюқликлар усуллари орқали тадқиқот ишлари ва натуравий кузатувлари олиб борилган. Қувурларда аерацияли оқим жараёнининг содир бўлиши, унинг олдини олиш, тезлик ўзгариши қонуниятини аниқлашнинг назарий тенгламалари белгиланиб, тегишли тавсия ва хулосалари асосида олинган илмий янгиликлари фойдаланиш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-сентябрдаги 03/37-3070-сонли маълумотномаси). Келтирилган тадқиқотлар натижасида Резаксой сув омбори сув чиқариш тизимидаги компенсаторни бошқариш орқали оқим тезлиги барқарорлаштирилган ва фойдаланиш даврида сув омборидаги сув чиқариш қувурнинг аерацияли оқим таъсири остида кучланганлик-деформация ҳолатларини аниқлаш имкони яратилган;
сув омбори иншоотларида юзага келадиган вибрация турғунлигига аерацияли оқимнинг таъсир жараёнини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган ва Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан Резаксой сув омборига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-сентябрдаги 03/37-3070-сонли маълумотномаси), ушбу илмий натижалар сув омбори қувурларида содир бўладиган тебранишларнинг аерацияли оқим орқали камайтирилишида ва эрозиянинг олдини олишда ва сув омборидан ҳавфсиз ва самарали фойдаланишда асосланган;
сув омбори гидротехника иншоотлари турғунлигига аерацияли оқимнинг таъсири турлича бўлиши, оқимнинг турли тезлик билан оқиб чиқишида, сув чиқариш қувури вибрацияга учрашида ва бу вибрациянинг частотаси турлича бўлиши оқим тезлигига ва суюқлик таркибига боғлиқлигини ахборотловчи ҳисоблаш дастури “Давлат активлар бошқармаси агентлиги қошидаги сув лойиҳа ДУК” Наманган филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-сентябрдаги 03/37-3070 сонли маълумотномаси). Натижада сув омбори сув чиқариш тизимининг эрозияга учраган қисмини олдиндан айтиш имкони яратилиб, сув омборини эксплуатация қилиш учун ажратилган маблағнинг 10-13 фоизини иқтисод қилишга эришилган;
Илмий тадқиқот иши натижалари Резаксой сув омборининг сув чиқариш ва сув ташлаш қувурларида вужудга келган аерацияли оқим орқали ҳосил бўладиган вибрация ҳодисасини аниқлаш ва сув омборидан хавфсиз ҳамда самарали фойдаланиш учун жорий қилинган (Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасининг 2023-йил 5-январдаги, Давлат активлари бошқариш агентлиги қошидаги сув лойиҳа ДУК Наманган филиалининг 2023-йил 27-январдаги ва Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасининг 2023-йил 20-февралидаги далолатномалари). Натижада, сув омборидаги гидротехника иншоотлари турғунлигига аерация оқимнинг таъсирини баҳолаш учун кўп фазали ўзаро киришувчан, таъсирланувчан, суюқликлар усуллари орқали тадқиқот ишлари ва натуравий кузатувлари олиб борилган ва қувурларда аерацияли оқим жараёнининг содир бўлиши, унинг олдини олиш, тезлик ўзгариши қонуниятини аниқлашнинг ташкил этиш имкони яратилган;