Садиков Муҳаммад Рашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахта толасини аеродинамик усулда тозаловчи дустех машинасини такомиллаштириш орқали маҳсулот сифатини ошириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1984
Илмий раҳбар: Бобожанов Ҳусанхон Тохирович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Саримсақов Олимжон Шарифжанович, техника фанлари доктори, профессор; Матисмаилов Сайпила Лолашбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта толасини аеродинамик усулда тозаловчи Дустех машинасини такомиллаштириш орқали ип сифат кўрсаткичларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта толасини сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда тозалаш имконини берувчи аеродинамик усулда тола тозаловчи Дустех машинасининг мавжуд перфосиртларидан фарқли бўлган турли ўлчамларда тайёрланган конструкцияси яратилган;
аеродинамик усулда тола тозаловчи Дустех машинасининг перфосиртларини ҳаракатга келтирувчи экссентрик валдан иборат бўлган механизм конструкцияси ишлаб чиқилган;
тола тутамининг тозалаш жараёнидаги ҳаракати, тола тезлигининг интенсив равишда ортиши, тебраниш частотаси, тезлик ва кўчиш параметрларига таъсири ҳисобга олиб унинг математик модели ишлаб чиқилган;
аеродинамик усулда тола тозаловчи Дустех машинасининг тозалаш самарадорлигига эришисда ҳаво ва перфосиртларини ҳаракатга келтирувчи экссентрик валнинг айланиш тезликларининг мақбул параметрлари регрессион математик модел орқали аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
аеродинамик усулда тозаловчи Дустех машинасининг перфосиртларини ҳаракатга келтирувчи эксентрик вал механизми яратилган;
Дустех машинасининг перфосиртларини ҳаракатга келтирувчи ташқи диаметри 3 см, ишчи узунлиги 160 см, 6 та эксентрикдан иборат янги валнинг мақбул айланиш тезлиги аниқланган;
аеродинамик усулда тозаловчи Дустех машинасининг мақбул тозалаш самарадорлигига эришиш учун оптимал ҳаво тезлиги аниқланган;
ҳаво тезлиги ва эксентрик валнинг мақбул қийматларини аниқлаш имконини берувчи регрессион математик модел олинган;
такомиллаштирилган аеродинамик усулда тозаловчи Дустех машинасида тозаланган толадан олинган пилта ва ипнинг сифат кўрсаткичлари мавжуд корхона вариантига нисбатан юқори бўлишига эришилган;
такомиллашган аеродинамик тозалаш машинасининг самарадорлиги натижасида корхонада 1 соатда 1 та машинада олинадиган иқтисодий самарадорлик 80 467,2272 сўм, 1 йилда эса 557 884 035 сўмга ошишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аеродинамик усулда тозаловчи такомиллашган машинани қўллаш орқали олинган илмий натижалар асосида:
аеродинамик машина перфосиртини ҳаракатга келтирувчи экссентрик вални қўллаб, Тўрақўрғон туманидаги «ФТ техтиле ГРОУП» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 14-октябрдаги № 03/25-2734 сон маълумотномаси). Натижада янги конструкциядаги такомиллашган аеродинамик тозалаш машинасидан олинаётган толали қатламдаги чигит қобиқили непслар ўлчами корхона вариантидан 2,54 % га, умумий непслар миқдори 7,2% яхшиланган, ипнинг чизиқли зичлик бўйича вариация коеффициенти 4% га, нисбий узилиш кучи 7,4% га, узилишдаги нисбий узайиши эса 3,4% га яхшиланган.