Абдуллабекова Дилафруз Рустамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Куч автотрансформаторининг техник ҳолатини баҳолаш усулини такомиллаштириш”, 05.05.02 – Электротехника. Электренергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4235;
Илмий раҳбар: техника фанлари номзоди, профессор Бердиев Усан Турдиевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бедрицкий Иван Миҳайлович - техника фанлари доктори, профессор, Мирисаев Абдулло Улмасович - техника фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноаниқ мантиқдан фойдаланган ҳолда куч автотрансформаторининг техник ҳолатини баҳолаш усулини такомиллаштириш, шунингдек қарор қабул қилиш жараёнларини автоматлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автотрансформаторларнинг ташқи магнит майдонини ўлчаш имконини берувчи “ўлчов рамкаси” датчикдан олинган маълумотлар асосида автотрансформаторларнинг техник ҳолатини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
куч автотрансформаторларининг техник ҳолатини баҳолаш учун диагностик индексларни ҳисоблаш имконини берувчи математик ифода Мамдани усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
нониқ мантиқдан фойдаланиб, бешта меъзон асосида куч автотрансформаторнинг техник ҳолатини баҳолаш учун алгоритм ишлаб чиқилган;
мансублик функсияларининг учта синфи (П, Л, ℽ) асосида куч автотрансформаторларининг техник ҳолатини баҳолаш имконини берувчи имитацион модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Куч автотрансформаторнинг техник ҳолатини баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ нинг “Юксак” подстанциясида куч автотрансформаторнинг техник ҳолатини баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ва иш пайтида унинг ташқи магнит майдонини ўлчаш мосламаси жорий этилган (Малумотнома олинган № 01-02-39/4663 12.09.2024). Натижада куч автотрансформаторларининг ташқи магнит майдони датчик “ўлчов рамкаси” ёрдамида ўлчаш ҳамда такомиллаштирилган усулни қўллаш автотрансформатор техник ҳолатини ташхислашнинг аниқлигини ҳамда уларнинг ишлаш муддатини 5-7 йилга ошириш ҳисобига йилига 100 миллион сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish