Абдазимов Шавкат Хакимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Тоғ кўчкилари ва сел оқимлари таъсирида юзага келадиган фавқулодда вазиятларда темир йўл ва унинг иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш муаммолари 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Т385.
Илмий маслаҳатчи: Сулайманов Суннатулла Сулайманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сиддиков Икром Иминджанович, техника фанлари доктори (DSc), доцент; Нурмаматова Рахима Рахмановна, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Илясов Олег Рашидович техника фанлари доктори, профессор (Россия ).
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон темир йўл транспорти инфратузилмасининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган обектларида, кўчкилар ва сел оқимлари ҳамда қор кўчкилари таъсирида юзага келадиган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар ссенарийлари асосида, рискларни оқибатлари кўламини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти инфратузилмаси обектларининг фавқулодда вазиятларда хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда турли тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирида юзага келадиган рисклар кўламининг ҳаракатланувчи таркиблар хавфсизлигига таъсири хавфларнинг ўзгариш динамикаси ёрдамида асосланган;
тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги темир йўл обектларида кўчки ва сел оқимлари таъсирида юзага келадиган фавқулодда вазиятлар рисклари эҳтимолини ҳисоблаш усули зарар етказилиши кутилаётган иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик таҳлили тузилмаси параметрлари ёрдамида ишлаб чиқилган;
темир йўл транспортида ташиш амалга ошириладиган рейслар сонини ҳисобга олган ҳолда иншоотларда кузатиладиган кўчкилар ва сел оқимлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ссенарийлари асосида тоғ ва тоғ олди ҳудудлардаги табиий офатлар рискларини юзага келиш жараёнининг аналитик модели хавфлар пайдо бўлишини сезувчи мосламалардан фойдаланиш шароитлари учун ишлаб чиқилган;
“кузатиш ва экспериментал тадқиқотлар” асосида кўчки ва сел оқимлари туфайли темир йўлнинг тоғли ҳудудларида жойлашган обектларида юзага келадиган зарарларни минималлаштириш имкониятларини эътиборга олган ҳолда фавқулодда вазиятлар оқибатларини юмшатишнинг автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилган;
темир йўл инфратузилмаси обектларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўчки ва сел оқимлари таъсирида юзага келадиган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсир кўламини баҳолаш услубияти ҳаракатланувчи таркиблар ва иншоотларга етказиладиган зарарларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғ кўчкилари ва сел оқимлари таъсирида юзага келадиган фавқулодда вазиятларда темир йўл ва унинг иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш муаммолари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
темир йўл об'ектларида юзага келадиган фавқулодда вазиятлар рисклари эҳтимолини ҳисоблаш усули, табиий офатлар рискларини юзага келиш жараёнининг аналитик модели, фавқулодда вазиятлар оқибатларини юмшатишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсир кўламини баҳолаш методологияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Техник ва технологик назорат” бошқармасига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 22 февралдаги 03/721-24-сонли маълумотномаси). Натижада темир йўл таркиблари ва объектларини табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсиридан асраш имконияти яратилган, темир йўлнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларда жойлашган линиялари ва объектларига кўчкилар, сел оқимлари, шунингдек қор кўчкилари таъсирида ҳосил бўладиган фавқулодда вазиятлар рисклари, келтирадиган зарарларини ҳамда инсонларни соғлиғи ва ҳаётига таъсир кўрсатиш эҳтимоли мавжудлиги ҳамда бундаги ижтимоий-иқтисодий самарадорлик, фавқулодда вазиятлар рисклари туфайли етказилиши мумкин бўлган моддий ва молиявий зарарларни қисқариши эвазига, 45,2 млрд. сўмни ташкил этиши асосланган.