Халилов Шахобиддин Файзиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушқоқ– эластик ортотроп цилиндрик қобиққа гармоник тўлқинлар таъсирининг хусусиятлари” (Особенности воздействия гармонических волн на вязкоупругую ортотропную  цилиндрическую оболочку) 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1075
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброҳимович физика математика фанлаи доктори (профессор)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик -технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Ибрахим физика-математика фанлари доктори, профессор; Мардонов Ботир Мардонович физика математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади: Қовушқоқ - эластик муҳит билан контактда боълган ортотроп  цилиндрик қобиқда хос тоълқинларни тарқалишида фаза тезликлари, частоталари  ва уларни соъниш хусусиятларини ифодаловчи параметрлари, ҳамда ташқи гармоник тоълқин (боъйлама ва коъндаланг) таъсири натижасида қовушқоқ - эластик цилиндрик қобиқда ҳосил боъладиган кучланганганлик ҳолатига  ортотропик параметрлар таъсири масаласини баҳолашга қаратилган методика  ва алгоритм  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қовушқоқ-эластик муҳитда  бўлган ортотропик цилиндрик қобиқнинг критик тезлиги ва динамик кучланганлик деформацияланганлик ҳолатини топиш масалаларининг математик қўйилиши такомиллаштирилган;
қовушқоқ-эластик муҳит билан контактда бўлган ортотроп цилиндрик қобиқда хос тўлқин тарқалишини ўрганиш методикаси ва алгоритми комплекс ўзгарувчи функсиялар ҳамда матемематик физика фанларининг махсус функсияларига асосланиб ишлаб чиқилган;
қовушқоқ-эластик муҳитда бўлган ортотроп цилиндрик қобиқда критик тўлқин тарқалишини тўлқин сони ва ортотропик параметрларга боғлиқ ўзгариши комплекс параметрли дисперсион тенгламани сонли ечимларини топиш орқали солиштирма баҳоланган;
хос тўлқиннинг комплекс  частоталари ва унга мос келувчи тебранишлар формаси комплекс коеффицентли бир жинисли алгебраик тенгламани  ечими мавжудлиги шартидан ва  уни ечиш орқали топилди. Комплекс  частоталарини  ортотропик параметрларга боғлиқ ўзгариши таҳлил қилинган ва солиштирма баҳоланган;
қовушқоқ-эластик цилиндрик қобиқга гармоник тўлқин юкланганда қобиқнинг  кўчиш амплитудасини критик тезликга ва тўлқин узунлигига  боглиқлиги  бир жинисли бўлмаган чизиқли дифференциал тенгламалар системасини ечиш орқали  топилди.Кучланишлар узун тўлқин сохасида статик ҳолатга қараганда 15% кўп бўлиши топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Динамик кучлар таъсирида эластик ва қовушқоқ-эластик текисликларда жойлашган цилиндрик қобиқларнинг динамик  кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш усуллари тадқиқот иши боъйича олинган илмий натижалар асосида:
цилиндрик қобиқсимон, босим остида ишловчи қувурлар билан муҳитнинг оъзаро таъсирини ҳисобга олиш масалаларини ечиш усулларидан Бухоро муҳандислик-технология институти 2012-2016-йилларда олиб борилган Ф-4-14-рақамли “Суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурнинг динамик кучлар таъсиридаги кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ қилиш назариясини ривожлантириш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2024-йил 22-майдаги № 1-2-1870-сонли маълумотномаси). Натижада, эластик ҳамда қовушқоқ-эластик суюқлик оқувчи қувурлар тебранишининг резонанс амплитуда соҳаларини баҳолаш имконияти яратилган;
эластик ярим текисликда жойлашган цилиндрик композит туннеларнинг динамик кучлар таъсиридаги тебраниш ва дифракция масалаларини сонли ечишда ҳамда цилиндрик конструксияларнинг динамик ҳолатини ҳисоблашда, системада ҳосил боъладиган энергияни ҳисобга олиш натижаларидан Тошкент кимё-технология иниститутида  2016-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи коъп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли боълакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли боълмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини оърганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзудаги фундаментал лойиҳа фойдаланилган (Тошкент кимё-технология иниститутининг 2024-йил 03-майдаги № 1/04-1171-сонли маълумотномаси). Натижада, суюқликли цилиндрик қобиқнинг резонанс амплитудаси  15% гача камайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish