Низамова Саодат Абдукадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда скарлатина касаллиги кечувини клиник-эпидемиологик хусусиятлари», 14.00.10 - Юқумли касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3029.
Илмий раҳбар: Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда скарлатина касаллигини клиник-эпидемиологик xусусиятларини аниқлаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда скарлатина касаллигида Streptococcus pyogenes билан бир қаторда бошқа клиник аҳамиятга эга бўлган бактериал патогенлар аниқланиши исботланган;
болаларда скарлатина касаллиги сурункали тонзиллит фонида ривожланган холда, беморга қўшимча бактериологик текширувини амалга ошириш асосланган;
беморлардан ажратилган Streptococcus pyogenes штаммлари макролидларга, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa штаммларининг макролидлар ва пенициллин гуруҳлардаги антибактериал воситаларга 50% гача чидамлилиги аниқланган;
болаларда скарлатина касаллигини даволашда бактериофагнинг самарадорлиги Streptococcus pyogenes, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa ларга этиотроп таъсир этиши билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги № 06/62 - сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болаларда скарлатина касаллигида Streptococcus pyogenes билан бир қаторда бошқа клиник аҳамиятга эга бўлган бактериал патогенлар аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 8н-р/1495-сон билан тасдиқланган «Болаларда скарлатина касаллигини оғир кечишида даволаш усулларини такомиллаштириш» тўғрисидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси хамда Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги № 06/62 - сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда скарлатина касаллиги ташхисотини эрта тўғри олиб бориш, антибиотикларни тўғри танлаш, касаллик натижасида келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда скарлатина касаллиги ташхисотини эрта тўғри олиб бориш орқали бир нафар беморга скарлатинани ташхисоти учун сарфланадиган давлат бюджетидан 465500 сўмни иқтисод қилинган.
иккинчи илмий янгилик: болаларда скарлатина касаллиги сурункали тонзиллит фонида ривожланган холда, беморга қўшимча бактериологик текширувини амалга ошириш асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 8н-р/1495-сон билан тасдиқланган «Болаларда скарлатина касаллигини оғир кечишида даволаш усулларини такомиллаштириш» тўғрисида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси хамда Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги № 06/62 - сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болалардаги сурункали тонзиллитни ўз вақтида даволаш орқали, касаллик натижасида келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда сурункали тонзиллитни ўз вақтида даволаш орқали скарлатина касаллигини юқумли касалликлар шифохонасида бир нафар беморни даволаниши учун бир кунига сарфланадиган харажатларини 160410 сўмга, бир курс даволаниш учун давлат бюджетидан 1122870 сўмни иқтисод қилинган.
учинчи илмий янгилик: беморлардан ажратилган Streptococcus pyogenes штаммлари макролидларга, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa штаммларининг макролидлар ва пенициллин гуруҳлардаги антибактериал воситаларга 50% гача чидамлилиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 8н-р/1495-сон билан тасдиқланган «Болаларда скарлатина касаллигини оғир кечишида даволаш усулларини такомиллаштириш» тўғрисида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси хамда Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги № 06/62 - сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: натижалар беморлардаги касалликга тўғри ташхис қўйиш ва касалликнинг дастлабки босқичида аниқлаш ҳамда ўз вақтида сифатли ёрдам кўрсатишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган даволаш алгоритми бўйича беморларни даволаш орқали 1 нафар беморни бир кунлик дори-дармонларга сарфланадиган харажатларини 20470 сўмга, бир курс даволаниш учун давлат бюджетидан 143290 сўмни иқтисод қилинган.
тўртинчи илмий янгилик: секстафаг бактериофагининг скарлатина касаллигининг клиник белгилари ва лаборатория кўрсаткичлари динамикасига таъсири аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 8н-р/1495-сон билан тасдиқланган «Болаларда скарлатина касаллигини оғир кечишида даволаш усулларини такомиллаштириш» тўғрисида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси хамда Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги № 06/62 - сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда скарлатина касаллигини даволашда бактериофагдан фойдаланиш орқали даволаш натижалари яхшиланади ва асоратлар юзага келишини олди олинади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационарда даволаш муддатлари ўрта ҳисобда 7 кундан 5 кунгача қисқаради – бу эса 1 нафар беморни даволашга сарфланадиган харажатлар ўрта ҳисобда 867040 сўм маблағ иқтисод қилинади, 25% давлат иқтисодиёти учун иқтисод қилинган.