Sayt test rejimida ishlamoqda

Жанибеков Абдулазиз Адилхановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Silene туркумига мансуб ўсимликларни кимёвий тадқиқ қилиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/K132.

Илмий раҳбар: Мамадалиева Нилуфар Зокиржановна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон Фозиловна, кимё фанлари доктори; Маулянов Салихжан Алимжанович, кимё фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Silene туркумига мансуб S. guntensis, S. viridiflora, S. wallichiana турларининг кимёвий таркибини ҳамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор S. viridiflora ва S. guntensis турларидан 6 та экдистероидлар ажратиб олинган ва улардан 20,22-моноацетонид-25-ацетат-20-гидроксиэкдизон ҳамда 2,3-диацетат-22-О-бензоат-20-гидроксиэкдизон бирикмалар тузилишининг янги экани исботланган;

илк бор S. viridiflora эфир мойининг таркибида 75 та бирикма идентификацияланган;

S. guntensis, S. viridiflora ва S. wallichiana ўсимликларидан ажратилган липидларнинг кимёвий таркиблари аниқланган;

S. guntensis ва S. viridiflora ларнинг экстрактлари антимикроб ва MCF-7 (кўкрак бези саратони) ҳужайраларига нисбатан цитотоксик фаолликлар намоён қилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Silene туркумига мансуб ўсимликларини кимёвий тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

S. viridiflora ва S. guntensis турларидан ажратиб олинган янги 20,22-моноацетонид-25-ацетат-20-гидроксиэкдизон (CAS 103654-39-3) ҳамда 2,3-диацетат-22-О-бензоат-20-гидроксиэкдизон бирикмалари (CAS 41484-68-8) Chemical Abstract Service (CAS) халқаро маълумотлар базасига киритилган (https://www.cas.org/products/scifinder). Натижада ўсимликлардан янги экдистероидлар ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилишини ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш имконини берган;

Silene туркуми ўсимликларининг метаболитлари ва уларнинг биологик фаолликлар бўйича олинган натижалар Италиянинг Тоскания Университетида экдистероид сақловчи ўсимлик бирикмалари ва экстрактларини in vivo шароитида органимларга таъсирини баҳолашда фойдаланилган (Тоскания Университети (Италия), 2018 йил 30 июндаги маълумотномаси). Натижада Silene туркум ўсимликларидан цитотоксик, антиоксидант ва микробларга қарши фаолликларга эга янги компонентларни аниқлаш имконини берган;

ўсимликлардан ажратиб олинган экдистероидларнинг аниқланган физик-кимёвий катталиклари ва биологик фаолликларидан савияли 20 дан ортиқ хориждаги импакт фактори юқори илмий журналларда фойдаланилган Natural Product Research, 2015, 29(9), 791-794, ResearchGate, IF–1,02; Integrative Medicine Research, 2015, (4), 123-131, ResearchGate, IF–0,61; Diversity, 2014, 6, 416-499, ResearchGate IF–1,99; Polar Biology, 2012, 35, 1825-1836, ResearchGate, IF–2,28 ва ҳ). Натижада Silene туркуми ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликлари тўғрисида маълумотлар олиш ҳамда экдистероидларни янги усуллар ёрдамида миқдорий таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish