Исроилова Барчиной Абдуғаппор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий омилларнинг тилга таъсири (Виртуал мулоқот таҳлили асосида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil1710.
Илмий раҳбар: Набиева Дилоро Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Муминов Сидикжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор; Жамолдинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий виртуал алоқа жараёнининг лингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилга таъсир қилувчи ижтимоий омиллар, асосан, глобаллашув, лисоний меёр, лисоний шахс, плюрализм эканлиги, виртуал мулоқотдаги ифода эркинлиги индивидуал ёзма сўзлашув нутқини шакллантираётгани очиб берилган;
виртуал мулоқотда вербал воситалар билан бир қаторда новербал воситаларнинг кенг қўлланилиши урфга айланаётганлиги, вақтни тежаш ва ҳиссиётларни ифодалашда бир вақтда уларни аралаш қўллаш коммуникантларнинг ўзаро тушунишида ноқулайлик туғдирмаслиги далилланган;
актуал ва виртуал мулоқотнинг коммуникатив мақсаднинг амалга  оширишга йўналгантирилганлиги ўхшаш жиҳати бўлса, анонимлик, жавоб учун вақтнинг чекланмаганлиги каби фарқли жиҳатлари мисоллар ёрдамида далилланган ҳамда виртуал нутқий мулоқотнинг информацион-функсионал, коммуникатив-прагматик хусусиятлари очиқланган;
виртуал мулоқотда фонографик воситалардаги меъёрсизлик суҳбатдошлар ўртасида ижобийлик, яқинлик уйғотиши ижтимоий фикрлар асосида далилланиб, шу билан бирга, бундай ҳолат тил меъёрларига эътиборсизликка ҳамда саводхонлик даражасининг пасайишига сабаб бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал мулоқотнинг лингвистик хусусиятлари ва унинг ижтимоий зарурият сифатидаги аҳамияти юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
тилга таъсир қилувчи ижтимоий омиллар, асосан, глобаллашув, лисоний меёр, лисоний шахс, плюрализм эканлиги, виртуал мулоқотдаги ифода эркинлиги индивидуал ёзма сўзлашув нутқини шакллантираётгани борасидаги маълумотлардан, илмий янгиликлардан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 24-майдаги 617/04-сон маълумотномаси). Натижада виртуал мулоқотнинг лингвистик хусусиятлари илмий- назарий қарашлар ва фактлар билан бойитилишига, асосланишига имкон берган;
актуал ва виртуал мулоқотнинг коммуникатив мақсаднинг амалга  оширишга йўналгантирилганлиги ўхшаш жиҳати бўлса, анонимлик, жавоб учун вақтнинг чекланмаганлиги каби фарқли жиҳатлари хусусида хулосалар ҳамда далиллари билан боғлиқ назарий маълумотлардан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти            университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 21-июндаги 04/1-1609-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимиу коррусида виртуал мулоқотнинг афзалликлари, камчиликлари асосида тил ҳодисаларининг барча қирраларини намоён этиш имконияти яратилган;
актуал ва виртуал мулоқотнинг коммуникатив мақсаднинг амалга  оширишга йўналгантирилганлиги ўхшаш жиҳати бўлса, анонимлик, жавоб учун вақтнинг чекланмаганлиги каби фарқли жиҳатлари юзасидан амалга оширилган таҳлиллар ва хулосалардан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 21-июндаги 04/1-1610-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилшунослигида ҳам виртуал нутқий мулоқот бир бутун лингвистик обект сифатида асосланганлигини амалий жиҳатдан кузатиш имконияти пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish