Азаматова Одинахон Обидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида артионимларнинг лингвистик тадқиқи (тасвирий санъат асарларининг номлари асосида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4305
Илмий раҳбар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, доцент; Чиниқулов Нормурод Жумамуродович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ономастик кўламида кичик таркибий қисм саналган артионимларнинг ўзбек тили ономастик маконидаги ўрнини, таркибий-семантик турларини, лексик-семантик, грамматик, коммуникатив ва лингвомаданий хусусиятларини тасвирий санъат асарларининг номлари асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилининг қадим ва бой тиллардан бири сифатида ифода имкониятларининг чексизлиги, ўзбек халқининг инновацион, бадиий тафаккури, эстетик туйғуларининг баландлиги ономастик кўламда алоҳида фаолият кўрсатаётган микрокўлам эканлигини артионимларни номлаш тамойиллари асосида далилланган;
артионимларнинг номланиш тамойилларига кўра антропоартионим, топоартионим, фитоартионим, гидроартионим, хроноартионим каби турлари белгиланиб, ономастик кўламда уларнинг бошқа онимлар билан алоқалари бутун-қисм муносабатидаги поғонавий ўрин ва боғловчи мавқега эгалиги очиқланган;
артионимларнинг аталиш мотивларига кўра антропоартионим, топоартионим, фитоартионим, гидроартионим, хроноартионим каби лексик-семантик турлари аниқланиб, таркибий қисмлари, уларнинг ясалиш тамойиллари ҳамда уларни ясашда конверсия ва транспозиция усулларининг бирламчи ўринга эгалиги далилланган;
тарихий, маънавий-маърифий ҳамда маданий омилларни ҳисобга олган ҳолда артионимларнинг таркибий тузилиши, лексик-семантик, функсионал-услубий ҳамда уларнинг коммуникатив, бадиий-эстетик белгиларини аниқлашда лингвомаданий, хусусиятларнинг, халқнинг тили, тарихи ва урф-одатлари, географияси ва табиати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи маданий кодларнинг аҳамияти бўйича миллий-маданий омиллар ҳисобга олинган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги артионимларнинг ўзбек ономастик маконидаги ўрнини, таркибий-семантик турларини, лексик-семантик, грамматик, коммуникатив ва лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилининг қадим ва бой тиллардан бири сифатида ифода имкониятларининг чексизлиги, ўзбек халқининг инновацион, бадиий тафаккури, эстетик туйғуларининг баландлиги ономастик кўламда алоҳида фаолият кўрсатаётган микрокўлам эканлигини артионимларни номлаш тамойиллари асосида далилланганлиги ҳамда артионимларнинг номланиш тамойилларига кўра антропоартионим, топоартионим, фитоартионим, гидроартионим, хроноартионим каби турлари белгиланиб, ономастик кўламда уларнинг бошқа онимлар билан алоқалари бутун-қисм муносабатидаги поғонавий ўрин ва боғловчи мавқега эгалиги очиқланганлигига доир хулосалар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ИИ-4721101717 рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзуси амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 6-июндаги 894-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг миллиу коррусида тилнинг ономастик кўламидаги артионимларнинг ясалиш типлари, шаклланиш мотивларини белгилаш, тил ҳодисаларининг барча қирраларини тўлиқ намоён этиш имконияти яратилган;
артионимларнинг аталиш мотивларига кўра антропоартионим, топоартионим, фитоартионим, гидроартионим, хроноартионим каби лексик-семантик турлари аниқланиб, таркибий қисмлари, уларнинг ясалиш тамойиллари ҳамда уларни ясашда конверсия ва транспозиция усулларининг бирламчи ўринга эгалиги далилланганлиги ҳамда тарихий, маънавий-маърифий ҳамда маданий омилларни ҳисобга олган ҳолда артионимларнинг таркибий тузилиши, лексик-семантик, функсионал-услубий ҳамда уларнинг коммуникатив, бадиий-эстетик белгиларини аниқлашда лингвомаданий, хусусиятларнинг, халқнинг тили, тарихи ва урф-одатлари, географияси ва табиати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи маданий кодларнинг аҳамияти бўйича миллий-маданий омиллар ҳисобга олинган тавсиялар ишлаб чиқилганлиги юзасидан фикрлар ва тавсиялар асосидаги тадқиқот натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган А-ОТ-2019-10 “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 13-июндаги 04/1-1573-сон маълумотномаси). Натижада артионимлар замонавий ўзбек номшунослиги тараққиётининг омилларидан эканлиги, ўзбек лексикологияси, терминологияси, рассомлик санъати соҳасида янги тадқиқотлар олиб борилиши, соҳа истиқболини белгилаши ва бу борада яратиладиган монографиялар, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг мукаммаллашувига оид хулосалар қайд этилган.