Бабаева Мадина Шамсиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Маҳаллалар архитектураси ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари (Бухоро шаҳри мисолида)», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/A157.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.07.2024.А.20.11.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, профессор; Мустаев Баҳром Баҳодирович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллалар архитектураси ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини Бухоро шаҳри мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухорода маҳаллаларнинг вужудга келиши, тарихий илдизлари, тараққиёт жараёнлари ва ривожланиш босқичлари очиб берилиб, унинг қадимдан бир ҳудуд атрофида шаклланиб келаётганлиги, йирик бўлинмалар - жариб, кичик бўлинмалар – маҳалла, гузар деб номланганлиги, XX асрнинг бошларида Бухоро қалъаси ҳудудида 12 та жариб мавжудлиги ва унинг таркибига 220 та маҳалла кирганлиги далилланган;
маҳаллалар ҳудудида жойлашган архитектура объектлари (мадрасалар, масжидлар, ҳовуз, ҳаммомлар) типологиясининг ўзига хос жиҳатлари аниқланиб, жумладан масжидлар ҳар маҳаллада мавжуд бўлганлиги ҳамда уларнинг айвон билан ўралган гумбазли, 1-3 томонига туташ устунли айвон билан ўралган устун тўсинли, устунли-гумбазли каби турлари мавжудлиги; маҳаллаларда жойлашган мадрасалар ҳамда мактабларнинг турлари ҳамда ҳовуз ва ҳаммомлар типологияси очиб берилган;
жарибларнинг ҳозирги чегаралари харитада кўрсатилиб, маҳаллаларнинг таркибий тизимлари асосланган ҳолда Турки Жанди, Калобод ҳамда Мурдашўён-Хиёбон жарибларнинг жамоат марказлари аниқланган ва уларни тиклаш бўйича график лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган;
тарихий маҳаллалар ҳудудининг туризм инфраструктурасини бойитишга хизмат қилувчи “Хўжа Нуробод” кўчаси 79-уй, “Хўжа Рўшнойи” кўчаси 9-уй ва Хўжа Булғор МФЙдаги уйларнинг жойлашув ўрни, режавий ечими, архитектураси, конструктив ҳолатига асосан уларни Бухоро анъанавий турар уйларига хос тарзда таъмирлаш ва янги функцияга мослаштириш юзасидан график таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Маҳаллалар архитектураси ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари (Бухоро шаҳри мисолида) мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухорода маҳаллаларнинг вужудга келиши, тарихий илдизлари, тараққиёт жараёнлари ва ривожланиш босқичлари очиб берилиб, унинг қадимдан бир ҳудудда атрофида шаклланиб келаётганлиги, йирик бўлинмалар - жариб, кичик бўлинмалар – маҳалла, гузар деб номланганлиги, XX асрнинг бошларида Бухоро қалъаси ҳудудида 12 та жариб мавжудлиги ва унинг таркибига 220 та маҳалла кирганлиги аниқланганлигига оид таклифлар Бухоро муҳандислик технология институти илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ “Interdisziplinär am Denkmal 2.0: Bauerhaltung im städtebaulichen und sozialen Umfeld einer Mahalla| Interdisciplinary at the Monument 2.0: Building Preservation in the Urban and Social Environment of a Mahalla| Ёдгорликдаги фанлараро алоқа 2.0: Маҳалланинг шаҳар ва ижтимоий муҳитида биноларни сақлаш” мавзусидаги (2024-2026 йй.) Германиянинг Потсдам амалий университети билан ҳамкорликдаги грант дастури доирасидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Бухоро муҳандислик технология институтининг 2024 йил 5 августдаги 02/01-86/537-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро шаҳарсозлигининг ривожланиш босқичларини комплекс тарзда баҳолаш имконияти яратилган;
Бухоро шаҳри тарихий маҳаллалари ҳудудида жойлашган архитектура объектлари (мадрасалар, масжидлар, ҳовуз ва ҳаммомлар) типологиясининг ўзига хос жиҳатлари аниқланиб, жумладан масжидлар ҳар маҳаллада мавжуд бўлганлиги ҳамда уларнинг айвон билан ўралган гумбазли, 1-3 томонига туташ устунли айвон билан ўралган устун тўсинли, устунли-гумбазли каби турлари мавжудлиги; маҳаллаларда жойлашган мадрасалар ҳамда мактабларнинг турлари ҳамда ҳовуз ва ҳаммомлар типологияси очиб берилганлигига оид таклифлар Бухоро муҳандислик технология институти илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ “Interdisziplinär am Denkmal 2.0: Bauerhaltung im städtebaulichen und sozialen Umfeld einer Mahalla| Interdisciplinary at the Monument 2.0: Building Preservation in the Urban and Social Environment of a Mahalla| Ёдгорликдаги фанлараро алоқа 2.0: Маҳалланинг шаҳар ва ижтимоий муҳитида биноларни сақлаш” мавзусидаги (2024-2026 йй.) Германиянинг Потсдам амалий университети билан ҳамкорликдаги грант дастури доирасидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Бухоро муҳандислик технология институтининг 2024 йил 5 августдаги 02/01-86/537-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро шаҳри маҳаллалари ҳудудидаги тарихий ёдгорликларнинг типологик ечимларини тасаввур қилиш имконияти яратилган;
Бухоро шаҳри ҳудуди ХХ асргача 12 та кичик туманларга – жарибларга ажратилган, уларнинг чегаралари ҳозирги харитага туширилган ҳамда маҳаллаларнинг таркибий тизимлари очиб берилган бўлиб, Турки Жанди, Шайх рангрез, Калобод ҳамда Мурдашўён-Хиёбон жарибларининг жамоат марказлари аниқланган, уларни тиклаш бўйича график лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 13 августдаги 04-07/3009-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро шаҳри ҳудудидаги мавжуд бўлган жариб марказларини визуал идрок этиш имконияти яратилган.
Бухоро шаҳридаги тарихий маҳаллалар ҳудудининг туризм инфраструктурасини бойитишга хизмат қилувчи “Хўжа Нуробод” кўчаси 79, “Хўжа Рўшнойи” кўчаси 9 уй ва Хўжа Булғор МФЙдаги уйларнинг жойлашув ўрни, режавий ечими, архитектураси, конструктив ҳолатига асосан уларни Бухоро анъанавий турар уйларига хос тарзда таъмирлаш ва янги функцияга(ресторан) мослаштириш юзасидан график таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 13 августдаги 04-07/3009-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро шаҳри маҳаллаларининг туристик имкониятини ошириш имконияти яратилган.