Саидова Шахноза Джураваевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш тенничиларнинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда техник ва тактик ҳаракатларини ўргатиш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped843.
Илмий раҳбар: Хасанов Азизбек Бахтиярович Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қурбанова Мехри Азизовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш теннисчиларнинг техник-тактик ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш теннисчиларнинг чуқур позисияларда ҳужум ҳаракатларини амалга ошириш учун зарба техникасини кутилмаганда рақибни олдинга чақириш каби техник ҳаракатлар орқали тўпни юқори траектория бўйлаб ясси зарба бериш имкониятлари оширилган;
рақибнинг заиф томонларини аниқлаш учун тўпни ўйинга киритиш ва тўр олдида кўпроқ ҳужумкор стратегиялар “серве анд воллей” (тўпни узатиш ва парвоздаги тўпга зарба бериш) ва “аггрессиве баселининг” (орқа чизиқдан ҳужум қилиш) усулларини бажариладиган ҳаракатга нисбатан ракетканинг қўли деярли ерга параллел, ғарбий пастроқ ушлаш, шарқий қияроқ, кафтнинг орқа томони тўғри юқорига қаратиб универсал ушлаш каби техник-тактик ҳаракатнинг турғунлиги, ўзгарувчанлигини вариатив бошқариш ҳисобига мусобақаларда тактик вазиятларни назорат қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш теннисчиларнинг машғулот жараёнларида теннис ҳаракатлар аниқлиги, изчиллиги, ишончлилигини психологик бошқариш учун мураккаб ўйин вазиятларида юқори суръатда сенсомоторик, дифференцияллаш, кинестатик ҳиссиётлар аниқлигини ҳаракат амплитудаси бўйича иммитация қилиш ҳисобига ўйин давомида ҳаракатланаётган обектга нисбатан вақт ва тўпни идрок қилиш кинематик имкониятлари такомиллаштирилган;
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги ёш теннисчиларнинг машғулот жараёнида техник тайёргарлигини ривожлантириш учун ўнг ва чап томондан парвоздаги тўпга бош устидан зарба бериш каби техник ҳаракатларни белгиланган зоналарга максимал тезликда қадам ташлашдаги тана оғирлигини таянч нуқтага тақсимлашни техник жиҳатдан тўғри бажаришга қаратилган махсус машқлар дастурини машғулотларга киритиш ҳисобига белгиланган ҳудудга тўпни аниқ йўналтириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш теннисчиларда техник усулларнинг асимметрик такомиллаштириш методикаси бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги ёш теннисчиларни техник тайёргарлигини ошириш учун ҳаракатланиш ва зарба техникасининг вазифалар кетма-кетлиги, ўргатиш фазалари ҳамда босқичлари мувофиқликда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Обучение элементам спортивных игр (Теннис)” номли ўқув қўлланма мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2020 йил 7-декабрдаги 648-сонли буйруғи). Натижада ёш теннисчиларнинг зарба бериш техникаси 17,6% яхшиланган;
ёш теннисчиларни мусобақа фаолиятига тактик тайёрлашда рақибни чалғитувчи ҳаракатларини аниқлаш ва уларга ҳос тактик ҳаракатларни амалга ошириш жараёнлари, бажариладиган ҳаракатга нисбатан ракеткани шарқий ва ғарбий ҳолатда ушлаш каби техник-тактик ҳаракатнинг турғунлиги, ўзгарувчанлиги, вариативлиги, ташқи ва ички таъсирларга барқарорлигини бошқариш бўйича таклифлар Тошкент вилояти спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика ихтисослаштирилган спорт мактаби теннис машғулотлар жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 03-16/3797-сон маълумотномаси). Натижада тактик тайёрлашда ракеткани шарқий ва ғарбий ушлашда техник-тактик ҳаракатларни такомиллаштиришга ва В.А.Пушкарёв хотирасига бағишланган очиқ чемпионатида 1 ўринни қўлга киритишган;
ёш теннисчиларнинг машғулот жараёнларида теннис ҳаракатлар аниқлиги, изчиллиги, ишончлилигини психологик бошқариш учун мураккаб ўйин вазиятларида юқори суръатда сенсомоторик, дифференцияллаш, кинестатик ҳиссиётлар аниқлигини ҳаракат амплитудаси бўйича иммитация қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика ихтисослаштирилган спорт мактаби теннис машғулотлар жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 03-16/3797-сон маълумотномаси). Натижада ЖWЦ Cентрал Асиа сериес 2022 мусобақасида 1 ўрини эгаллашган.
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги ёш теннисчиларнинг машғулот жараёнида техник тайёргарлигини ривожлантириш учун ўнг ва чап томондан парвоздаги тўпга бош устидан зарба бериш каби техник ҳаракатларни белгиланган зоналарга чаққонлик билан максимал тезликда техник жиҳатдан тўғри бажаришга қаратилган махсус машқлар дастури бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика ихтисослаштирилган спорт мактаби теннис машғулотлар жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 03-16/3797-сон маълумотномаси). Натижада ёш теннисчиларни техник тайёргарлиги умумий ҳисобда 15,5% га яхшиланиши орқали ЖWЦ МАСТЕРС мусобақасида 1 ўринни эгаллашган.