Эрманбетова Шохсанам Бозорбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳабиб Саъдулла лирикасида образ яратиш маҳорати”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2736.
Илмий раҳбар: Каримова Фаридахон Исаковна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори профессор; Соатова Нодира Исомитдиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳабиб Саъдулла бадиий образ яратиш маҳоратини очиб бериш жараёнида шоир лирикасининг мавзу кўлами, шоир шеъриятида бармоқ ва аруз вазнидаги шеърларнинг ифода шакллари, бадиий кўчимлар ифодасида анъанавийлик ва янгича ёндашув масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳабиб Саъдулла лирикасида поетик образ тадрижи ва такомили, анъанавий ифодаларнинг тарихий ва замонавий янгиланиш жараёнлари, поетик тафаккур тараққиёти ҳамда шоирнинг ўзига хос бетакрор ва индивидуал услуби аниқланган;
Ҳабиб Саъдулла лирикасининг шаклий ва мазмуний янгиланишларидаги мумтоз адабий тенденсия ва анъаналарга издошлигидаги, ижодий изланишларидаги лирик жанрлар, ғазалларидаги етакчи поетик образлар ифодасининг таъсирчан ва ҳаётий талқинлари очиб берилган;
Шоир лирикасидаги табиат тасвири ва ижтимоий ҳаётнинг фалсафий, маиший ва миллий-маънавий ифодасидаги поетик образлар функсияси, лирик қаҳрамон образи яратилишидаги ижодкор руҳияти ва бадиий-эстетик қарашларининг поетик синтези эканлиги далилланган;
поетик тимсол яратишдаги шеърий санъатларнинг ўрни, вазифаси, образ ва образлиликни таъмин этувчи поетик синтаксис воситаларининг шаклий, маъновий, услубий бадиий кўринишлари шоир поетик маҳорати сифатида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳабиб Саъдулла шеъриятида образ яратиш маҳоратини тадқиқ этишда олинган натижалар асосида:
Ҳабиб Саъдулла лирикасида поетик образ тадрижи ва такомили, анъанавий ифодаларнинг тарихий ва замонавий янгиланиш жараёнлари, поетик тафаккур тараққиёти ҳамда шоирнинг ўзига хос бетакрор ва индивидуал услуби аниқланган хулосалардан ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи” (ХХ-ХХИ асрлар) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 18-майдаги 01/10-980-сон маълумотномаси). Натижада поетик образ табиати ва унинг ифодасидаги янгиланишлар, анъаналарга ижодий муносабат масалаларига доир янги илмий қарашлар, назарий маълумотлар ва янги манбалар билан бойитилган;
Ҳабиб Саъдулла лирикасининг шаклий ва мазмуний янгиланишларидаги мумтоз адабий тенденсия ва анъаналарга издошлигидаги, ижодий изланишларидаги лирик жанрлар, ғазалларидаги етакчи поетик образлар ифодасининг таъсирчан ва ҳаётий талқинлари очиб берилган фикрлардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларнинг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телередиоканали” давлат маассасасининг 2024 йил 20 июндаги 04-36-761-сон маълумотномаси). Натижада дастур илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, илмий-оммабоплиги таъминланган.
Шоир лирикасидаги табиат тасвири ва ижтимоий ҳаётнинг фалсафий, маиший ва миллий-маънавий ифодасидаги поетик образлар функсияси, лирик қаҳрамон образи яратилишидаги ижодкор руҳияти ва бадиий-эстетик қарашларининг поетик синтези эканлиги далилланган ўринлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Кенгашининг фаолиятидаги амалий тадбирларни ташкил этишда, шунингдек, услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Кенгашининг 2023-йил 26-январдаги 02/02-01-сон далолатномаси). Натижада “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ўтказилган амалий тадбирларнинг мазмун-моҳияти кенгайган, услубий тавсияларнинг мундарижаси мукаммаллашган.
поетик тимсол яратишдаги шеърий санъатларнинг ўрни, вазифаси, образ ва образлиликни таъмин этувчи поетик синтаксис воситаларининг шаклий, маъновий, услубий бадиий кўринишлари шоир поетик маҳорати сифатида исботланган мулоҳазалар асосида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими томонидан ўтказилган “Баҳористон эрур қалбим", "Наманганнинг хушхон булбули", "Эл ичра назар топдим" хотира кечалари ва “Мумтоз сўз” тўгаракларида маъруза қилинган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 23 июндаги 20-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг Ҳабиб Саъдулла шеъриятининг тимсоллар тизими, образ яратишдаги шоир қўллаган усул ва воситаларга доир тушунча ва тасаввурлари кенгайган.