Йигиталиева Шоҳсанам Исағали қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилида “яхшилик” консептининг воқеланиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1924.
Илмий раҳбар: |Умарова |Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Иномжон, филология фанлари доктори, доцент; Худойберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги “йахшилик” консептининг марказ ва қуршов бирликлари таркибидаги асосий лексемаларнинг семантик соҳаларини ҳамда маънолар динамикасини аниқлаш, консепт доирасидаги паремик бирликларни моделлаштириш, ижтимоий сўровномалар ўтказиш асосида “йахшилик” консептининг миллий онгда акс этувчи консептуал тузилмаларини  асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида “йахшилик” консептининг консептуал тузилмалари ва уларни тилда намоён этувчи бирликлар аниқланиб, ушбу ифодаловчилар асосида консептнинг когнитив контексти (фрейими) шакллантирилган;
 “йахшилик” консепти ҳақидаги тасаввурларнинг лингвомаданий ифодаси сифатида мақолларга хос консептуал-метафорик (17 та) ва консептуал-метонимик (6 та) моделлар олам лисоний манзараси доирасида моделлаштирилиб, консептуал-метафорик моделлар ичида “Йахшилик – бу мавжудлик” (1-асосий модел), “Йахшилик – неъмат”, “Йахшилик – енгиллик”, “Йахшилик – оғир юмуш”, “Йахшилик – маънавийат маҳсули” кабилар асосий модел бўлиб, қолган 12 модел уларнинг, хусусан, 1-моделнинг субмоделлари эканлиги исботланган;
бадиий матнларда ижодкор онги призмасида акс этган, муаллиф олам манзараси сифатида бадиий жиҳатдан воқеланган матнлар асосида “йахшилик” консептининг когнитив-консептуал (19 та) моделлари аниқланиб, бу когнитив-консептуал моделлардан 3 таси йахшилик қилувчи субектлар (ЙҚС) га, 4 таси йахшиликни қабул қилувчи субектлар (ЙҚҚС) га, қолган 12 таси эса тил соҳиблари (Ц) га тегишли эканлиги ва бу моделлар чексизлиги асосланган;
миллий тилда “йахшилик” консептуал майдонининг марказий ва қуршов бирликлари, ифодаловчиларнинг йақин ва узоқ периферик ҳудудлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек тилида “яхшилик” консептининг воқеланиши” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
когнитив тилшуносликнинг назарий асосларига тайанган ҳолда, олиб чиқилаётган муаммо, ўзбек тилида “йахшилик” консептининг консептуал тузилмалари ва уларни тилда намоён этувчи бирликлар ҳамда ушбу ифодаловчилар асосида консептнинг когнитив контексти (фрейими)га оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФИ-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз йасалиши” мавзусидаги  фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-майдаги 163/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилган;
“йахшилик” консепти ҳақидаги тасаввурларнинг лингвомаданий ифодаси сифатида мақолларга хос консептуал-метафорик ва консептуал-метонимик  моделлар олам лисоний манзараси доирасида асосланганлиги ва моделлаштирилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-АИ-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-майдаги 162/1-сон маълумотномаси). Натижада нутқда мақолларни қўллаш ҳисобига нутқнинг жозибадорлиги ва таъсирчанлигини оширишга эришиш, уларнинг барча халқлар ва миллатларда бебаҳо қадрийат сифатида баҳоланиши ва когнитив тузилмалар сифатида моделлаштириш ҳақидаги қарашлар лойиҳа мазмунини илмий-назарий жиҳатдан асослашга хизмат қилган;      
бадиий матнларда ижодкор онги призмасида акс этган, муаллиф олам манзараси сифатида бадиий жиҳатдан воқеланган матнлар асосида “йахшилик” консептининг когнитив-консептуал моделлари аниқланган: бу когнитив-консептуал моделлардан 3 таси йахшилик қилувчи  субектлар  (ЙҚС) га, йахшиликни қабул қилувчи субектлар (ЙҚҚС) га, қолганлари эса тил соҳиблари (Ц) га тегишли эканлиги ва бу моделлар чексизлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг 2023-йил 9-апрелдаги 04-36-1316-сон маълумотномаси). Натижада 2022-2023-йилларда мазкур телерадиоканал материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish