Бошманова Дилдора Махрам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессор Низомиддин Маҳмудовнинг лингвистик ва методик қарашлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2695.
Илмий раҳбар: Жамолитдинова Дилноза Мирҳожиддиновна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филологийа фанлари доктори, профессор; Набиева Дилоро Абдулҳамидовна, филологийа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади атоқли тилшунос олим, филология фанлари доктори, ррофессор Н.Маҳмудовнинг лингвистик ва методик қарашларини ҳамда ўзбек тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атоқли ўзбек тилшуноси Н.Маҳмудовнинг замонавий ўзбек тилшунослиги тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳамда йанги ёндашув усулларининг вужудга келишидаги хизматлари очиб берилиб, олимнинг миллий тил тадқиқи ва таʼлими билан боғлиқ илмий-услубий қарашлари, тил ва маданият, нутқ маданияти масалаларига тилшуносликнинг муҳим илмий-назарий муаммоси сифатидаги ёндашуви далилланган;
профессор Н.Маҳмудовнинг ўзбек лексикографийасининг ривожини такомиллаштириш, ўзбек тилининг изоҳли луғатини тузиш, синонимлар ва ўхшатишлар луғати, энантиосемик сўзлар луғати, энциклопедик ва икки тилли луғатлар тузиш, болаларнинг ёш хусусиятига кўра махсус изоҳли луғатларни чоп қилиш борасидаги хизматлари ўзбек луғатчилик соҳасини ривожлантиришда муҳим ўрин тутганлиги очиб берилган;
олимнинг замонавий ўзбек тилшунослигида тилни тадқиқ қилишда антропоцентрик тилшуносликнинг пайдо бўлиши, лингвопоетика, лингвомаданиятшунослик, когнитив-прагматик тилшунослик каби тадқиқот соҳаларининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлиги далилланган;
Н.Маҳмудовнинг ўзбек тилининг назарий грамматикаси, мазмуний синтаксис, матн тилшунослиги бўйича олиб борган тадқиқотлари натижасида ўзбек тили назарий грамматикасининг жадал тараққий этганлиги, тилшуносликда содда ва қўшма гапга семантик ёндашувни асослаб берганлиги, “ҳавола бўлак” атамасини фанга олиб кирганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессор Низомиддин Маҳмудовнинг лингвистик ва методик қарашларини ўрганиш асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорий қилинган:
атоқли ўзбек тилшунос олими Низомиддин Маҳмудовнинг бугунги замонавий ўзбек тилшунослиги ривожланиш босқичи, тараққийоти ҳамда йангича йондашув усулларининг райдо бўлиши ва тараққий етишидаги хизматлари, Низомиддин Маҳмудовнинг миллий тил тадқиқи ва таʼлими билан боғлиқ илмий-услубий қарашлари ҳамда методик қарашлари юзасидан чиқарилган хулосалардан Жиззах педагогика институтида 2016-2017 йилда олиб борилган ЖДПИ – МУЗ-2015-0725140051 “Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини бойитишда инглизча-ўрусча-ўзбекча фраземалар луғатини йаратиш ва амалиётга тадбиқ этиш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Жиззах давлат педагогика институтининг 2023-йил 2-декабрдаги 04-1455-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек антропоцентрик тилшунослигининг пайдо бўлиши, лингвопоетика, лингвомаданиятшунослик, когнитив тилшунослик каби тадиқиқот соҳаларининг ривожланиши ҳамда ўзбек тилининг назарий грамматикаси, мазмуний синтаксис, матн тилшунослиги соҳасининг жадал тараққий этганлиги ҳақидаги маълумотлар билан бойиган;
Н.Маҳмудовнинг ўзбек лексикографийасининг ривожланиши ва тараққий этишидаги ўрни, олимнинг ўзбек лингвопоетикасининг вужудга келиши ва ривожланишидаги хиссалари, бу борада олиб борган тадқиқотларига оид хулосалардан Жиззах педагогика институтида 2016-2017 йилда олиб борилган ЖДПИ – МУЗ-2015-0725140051 “Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини бойитишда инглизча-ўрусча-ўзбекча фраземалар луғатини йаратиш ва амалиётга тадбиқ этиш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Жиззах давлат педагогика институтининг 2023-йил 2-декабрдаги 04-1455-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа йанги илмий-назарий маълумотлар билан бойиш манбалари ҳисобига кенгайтирилган;
Н.Маҳмудовнинг ҳозирги ўзбек тилининг назарий грамматикаси, мазмуний синтаксис, матн тилшунослиги бўйича олиб борган тадқиқотлари орқали ўзбек тили грамматикаси ривож торишига қўшган ҳиссасига тааллуқли хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомранийаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида ефирга узатилган “Таълим ва тараққийот”, “Адабий жарайон” номли дастурлар ссенарийсини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомранийасининг 2023-йил 9-аррелдаги 04-36-1316-сон маълумотномаси). 2022-2023-йилларда мазкур телерадиоканал материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган. Натижада телекўрсатув ссенарийлари назарий ва амалий жиҳатдан мукаммаллашган.