Атакулова Эътикодхон Салохитдиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий матбуот истиқболини белгилашда  замонавий полемиканинг ўрни”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3938.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Назира Қурбоновна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Маматова Ёқутхон Муҳаммаджоновна, филология фанлари доктори; Дониёров Салим Мусурмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади полемика тушунчаси, унинг таърифи, таснифи, баҳснинг бошқа турларидан фарқи, замонавий медиадаги ўрнини матбуотда чоп этилган баҳс-мунозарали мақолалар орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оммавий коммуникациялар ривожида полемиканинг ўрни, эристика, софистика, диалектика каби тарихий кўринишлари мавжудлиги жадид матбуотида намоён бўлиши асосланган;
полемика талабларидан келиб чиқиб баҳсда қатнашаётган томонларнинг “пропонент” ёки “оппонент” ролларида намоён бўлиши миллий нашрларда чоп этилган баҳс-мунозарали мақолалар орқали далилланган;  
янги Ўзбекистон шароитида сўз ва матбуот эркинлиги мавжудлигини намоён этишда полемик мақолалардаги эркин фикрни билдира олиш, танқидий тафаккурни ривожлантириш, плюрализм каби компонентлар муҳимлиги аниқланган;
янги технологиялар шароитида матбуотнинг яшаб қолиши масаласи атрофида кечган баҳс-мунозаралар мавзуларга қараб далилланиб, аудиторияни хабардор қилиш, танқидий фикрлашга ундаш орқали янги билимга эга бўлишда  макон ва замон категорияси аҳамияцизлиги исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Миллий матбуот истиқболини белгилашда полемиканинг ўрни ва миллий масс-медиага интеграциялашуви борасидаги хулоса ва амалий таклифлар асосида:  
газетада кўтарилган баҳсларни такомиллаштириш, жозибасини ошириш мақсадида полемик мақоланинг тили ва услуби борасида ишлаб чиқилган тавсиялардан шунингдек, полемик мақолага сарлавҳа қўйишнинг замонавий талаблари ва уни келтириб чиқараётган илмий-назарий хулосалардан “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси 2024-йил 1-апрел ИШ-06/455 сонли маълумотномаси ҳамда “Ишонч” газетасининг 2024-йил 1-апрелдаги 27-сонли далолатномаси). Натижада, газетада чоп этилган полемик мақолалар подкаст, онлайн чат, анонс кўринишида газета сайтига бериб бориш борасидаги таклифлар қўллаб-қувватланди ва газета сайти фаолиятини самарали йўлга қўйиш жараёнига татбиқ этилган;
ахборотлашган жамиятда аудитория эътиборини қаратишнинг самарали усулларидан бири полемик мақолаларни чоп этиш орқали жамиятда плюрализм ва танқидий тафаккурни ривожлантириш, полемик мақолаларда “пропанент” ва “оппонент” каби томонларнинг бўлиши каби хулоса ва тавсиялардан “Ойина.уз” портали фаолиятини самарали йўлга қўйиш жараёнига татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази 2024-йил 21-июн 02-945-сон маълумотномаси ҳамда “Ойина.уз” порталининг 2024-йил 21-июндаги 27-сон далолатномаси). Натижада, янги тенденсия сифатида кириб келган овозли чат лойиҳасини ташкиллаштириш ва полемик контентлар таъсирчанлигини оширишга эришилган;  
даврий нашрларга аудитория эътиборини қаратиш, плюрализм ва танқидий тафаккурни ўстириш борасида нашрларда полемик мақолаларга ўрин бериш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан “Ҳуррият” газетаси таҳририяти фаолиятида жорий этилган. (Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг 2024-йил 1-апрелдаги 02/18-22-сон маълумотномаси ҳамда “Ҳуррият” газетасининг 2024-йил 1-апрелдаги ИШ-06/455-сон далолатномаси). Натижада, бир даврий нашрда бошланган баҳсни бошқа газеталарда қўллаб-қувватланиши, такомиллашишида Журналистлар уюшмаси йўналтирувчи позицияда гавдаланиши бўйича келтирилган таклиф доирасида чоратадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган; партия нашрларида чоп этилаётган полемик мақолаларнинг илмий-назарий асослари, сайлов олди жараёнларида партия фаолиятини самарали татбиқ этиш, тарғибот усули сифатида полемиканинг амалий аҳамияти тушунтирилди. Мақола жанрининг бир тури сифатида тили ва услуби борасида ишлаб чиқилган тавсиялардан, муаллиф ёндашуви, шунингдек, полемик мақолага сарлавҳа қўйишнинг замонавий талаблари ва кўтарилган муаммони ҳал қилишдаги роли доирасидаги таклиф ва тавсиялардан “ХХИ аср” газетаси фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2024-йил 4-апрел 01-27/189-сон маълумотномаси ҳамда “ХХИ аср” газетаси 2024-йил 4-апрелдаги 26/01-сон далолатномаси). Натижада, танқидий фикрлаш, плюрализм, тарғибот ривожида полемик мақоланинг аҳамияти даврий нашрлар учун ижобий самара бериши борасидаги касбий билимлар мустаҳкамлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish