Зикрияев Фахриддин Маъмур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ОТМ талабаларини креатив ёндашувлар асосида илмий тадқиқот ишларига йўналтириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8517.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Мафтуна Фахриддиновна, педагогика фанлари доктори; Аннаева Назокат Ражаббаевна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ОТМ талабаларини креатив ёндашувлар асосида илмий тадқиқот ишларига йўналтириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг креатив қобилиятини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълимнинг назарий, педагогик-психологик ва методик омиллари ностандарт тафаккур тарзини шакллантирувчи “Ассесмент”, “Опен Спаcе” каби ижодий ишлар воситасида талаба индивидуал таълим траекториясини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
креатив тафаккурни шакллантирадиган методларни танлашда қўлланиладиган равонлик, ностандартлик, мослашувчанлик каби мезонлар реал таълимий шароит барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган когнитив, шахсий, маданий ва компетенсиявий ёндашувга асосланган педагогиканинг замонавий парадигмалари орқали такомиллаштирилган;
ОТМ фанларини масофавий ўқитиш жараёнида талабалар креатив компетентлигини ривожлантиришнинг интерфаол таълимга асосланган тизими имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган илмий-методик таклиф ва тавсиялар тандем, дебат каби эвристик усулларни муқобил қўллаш ҳамда ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорлик интеграсиясини шакллантириш асосида ишлаб чиқилган;
ОТМ фанларини мустақил таълим асосида ўқитишда ОТМ талабаларини креатив ёндашувлар асосида илмий тадқиқот ишларига йўналтиришнинг технология, механизм, метод, педагогик жараён ва натижа компонентларидан иборат модели такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ОТМ талабаларини креатив ёндашувлар асосида илмий тадқиқот ишларига йўналтиришнинг методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
талабаламинг креатив қобилиятини ривожлантиришда шахсга уоъналтирилган таълимнинг назарий, педагогик-психологик ва методик омиллари ностандарт тафаккур тарзини шакллантирувчи “Ассесмент”, “Опен Спаcе” каби ижодий ишлар воситасида талаба индивидуал таълим траекториясини белгилаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “ГАТ технологияси асосида Сирдарё вилоятини туристик салоҳиятини кўтариш учун информацион геолокациясини яратиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 11-05-6432/04-сон далолатномаси, Гулистон давлат университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 01-04-13/39-74-сон маълумотномаси) Натижада талабаламинг креатив қобилиятини ривожлантиришнинг дидактик тизими такомиллаштирилган.
креатив тафаккурни шакллантирадиган методларни танлашда қўланиладиган равонлик, ностандартлик, мослашувчанлик каби мезонлар реал таълимий шароит барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган когнитив, шахсий, маданий ва компетенсиявий ёндашувга асосланган педагогиканинг замонавий парадигмалари орқали такомиллаштиришга оид таклифлар "ГАТ технологияси асосида Сирдарё вилоятини туристик салоҳиятини кўтариш учун информацион геолокациясини яратиш" номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 11-05-6432/04-сон далолатномаси, Гулистон давлат университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 01-04-13/39-74-сон маълумотномаси). Натижада креатив тафаккурни шакллантирадиган методларни танлашда қўланиладиган равонлик, ностандартлик, мослашувчанлик каби мезонлар реал таълимий шароит барқарорлигини таъминлаш имкони кенгайтирилган.
ОТМ фанларини мустақил таълим асосида ўқитишда ОТМ талабаларини креатив ёндашувлар асосида илмий тадқиқот ишларига йўналтиришнинг технология, механизм, метод, педагогик жараён ва натижа компонентларидан иборат модели асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан А-ОТ-2021-143-рақамли “Маҳаллий буғдой донларини биологик хусусиятларини технологик режимга ва ишлаб чиқарилаётган унга таъсирини креатив ёндашувлар асосида ўрганиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 11-05-6432/04-сон далолатномаси, Гулистон давлат университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 01-04-13/39-75-сон маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот ишларига йўналтиришнинг технология, механизм, метод, педагогик жараёнини ривожлантириш самарадорлиги ошган.
ОТМ фанларини масофавий ўқитиш жараёнида талабалар креатив компетентлигини ривожлантиришнинг интерфаол таълимга асосланган тизими имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган илмий-методик таклиф ва тавсиялар тандем, дебат каби эвристик усуллами муқобил қўллаш ҳамда ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорлик интеграциясини шакллантириш асосида ишлаб чиқилган тасиялар А-ОТ-2021-143-рақамли “Маҳаллий буғдой донларини биологик хусусиятларини технологик режимга ва ишлаб чиқарилаётган унга таъсирини креатив ёндашувлар асосида ўрганиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 11-05-6432/04-сон далолатномаси, Гулистон давлат университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 01-04-13/39-75-сон маълумотномаси). Натижада креатив компетентлигини ривожлантиришнинг интерфаол таълимга асосланган тизими имкониятларини кенгайтиришга шароит яратилган.