Раҳматова Дилфуза Аҳмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“ Воҳид Абдуллаев илмий фаолиятининг адабиётшунослик тараққиётидаги ўрни”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2022.2 PhD/Fil2457.
Илмий раҳбар: Мухитдинова Назмия Муслихитдиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин  Роббимович, филология фанлари доктори, доцент; Сатторова Гулноз Юнусовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Воҳид Абдуллаевнинг ҳаёт йўли  ва илмий фаолиятини ёритиш, адабий-эстетик қарашларининг асослари, навоийшуносликка қўшган ҳиссаси, муайян адиб ижодига ёндашув усуллари,  бадиий асарни баҳолаш тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Воҳид Абдуллауев адабий-танқидий қарашларининг даврий, мазмуний ва жанрий тамойиллари аниқланиб, ўзбек адабиётшунослиги ва навоийшунослигига адабий муҳит, бадиий таъсир ва ижодий мактаб яратиш каби анъаналарни олиб кирганлиги асослаб берилган;
олимнинг Самарқанд ижод ва таълим мактаби тарихи билан боғлиқ назирагўйлик ҳамда муаммонависликка доир ёндашувлари асосида шаклланган ҳамда Алишер Навоий адабий-эстетик қарашларининг бир қисми бўлган “Навоий ва Самарқанд” мавзусидаги  илмий фаолиятида   тарихий шароит, маданий ҳаёт, илм-маърифатдаги қардошлик, адабий муҳитлар алоқаси сингари тарихий-қиёсий  жиҳатлар муҳим ўрин тутганлиги аниқланган;
академик Воҳид Абдуллауев изланишларида оғзаки ва уозма манбаларнинг қиуосиу-типологик синтези “Тоҳир ва Зуҳра”, “Юсуфбек ва Аҳмадбек”, “Ғариб ва Шоҳсанам” достонларининг ўзбек, туркман версияларидаги сужет ҳамда ғоянинг халқчиллиги, умуминсонийлиги каби ўхшаш ва образлар, жойлар номланишидаги фарқли хусусиятлари  далилланган;
Воҳид Абдуллаевнинг ўзбек адабиуоти тарихига оид қарашлари асосида  даврлаштириш, тошбосма, пештоқ, қўлёзма вариантларининг ривожланиш даражаси, Хоразм воҳасидаги адабиу ҳауотнинг ХВИИ-ХВИИИ асрлардаги динамик ва статик  ҳолати, ареал адабиуотшуносликнинг адабий муҳитлараро  ижодий-генетик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Воҳид Абдуллаевнинг адабиётшуносликка доир фаолияти ҳамда тадқиқотларнинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиши асосида:
адабий-танқидий қарашларининг даврий, мазмуний ва жанрий тамойиллари аниқланиб, ўзбек адабиётшунослиги ва навоийшунослиги тараққиётига қўшган адабий муҳит, бадиий таъсир ва ижодий мактаб яратиш анъаналарига доир хулосалардан  2017-2020-йилларга мўлжалланган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 16-декабрдаги 193/1-сон далолатномаси). Натижада лойиҳа ишининг  муайян адабий муҳит, бадиий таъсир ва ижод мактабларига оид томонларининг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
академик Воҳид Абдуллауев изланишларида оғзаки ва уозма манбаларнинг қиуосиу-типологик синтези, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Юсуфбек ва Аҳмадбек”, “Ғариб ва Шоҳсанам” достонларининг ўзбек, туркман версияларидаги сужет ҳамда ғоянинг халқчиллиги, умуминсонийлиги каби ўхшаш ва образлар, жойлар номланишидаги фарқли хусусиятларидан олинган хулосалардан 2012-2016-йилларга мўлжалланган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 16-декабрдаги 193/1-сон далолатномаси). Натижада Шарқ мумтоз адабиёти ва фолклар анъаналарининг муштарак алоқалари, ўзбек адабиёти тарихида уларнинг ғоявий-бадиий такомили хусусидаги мулоҳазаларни ёритиш имконияти яратилган;
Воҳид Абдуллаевнинг  ўзбек адабиуоти тарихига оид қарашлари асосида  даврлаштириш, тошбосма, пештоқ, қўлёзма вариантларининг ривожланиш даражаси, Хоразм воҳасидаги адабиу ҳауотнинг ХВИИ-ХВИИИ асрлардаги динамик ва статик  ҳолати, ареал адабиуотшуносликнинг адабий муҳитлараро ижодий-генетик хусусиятлари ўрганилишидан олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси давлат муассасаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 6-февралдаги 06-26-2/41-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий кўрсатгич ва тарихий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети “Навоий музейи” илмий-амалий музей-лабораториясида олимнинг Самарқанд ижод ва таълим мактаби тарихи билан боғлиқ назирагўйлик ҳамда муаммонависликка доир ёндашувлари асосида шаклланган ҳамда Алишер Навоий адабий-эстетик қарашларининг бир қисми бўлган “Навоий ва Самарқанд”  мавзусидаги илмий фаолиятида   тарихий шароит, маданий ҳаёт, илм-маърифатдаги қардошлик, адабий муҳитлар алоқаси сингари тарихий-қиёсий жиҳатлар муҳим ўрин тутганлиги хусусидаги илмий-амалий хулосалардан фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024-йил 5-февралдаги 10/570-сон маълумотномаси). Натижада  “Навоий музейи” илмий-амалий музей-лабораторияси  адабиётшунос Воҳид Абдуллаевнинг илмий фаолиятидан олинган хулосалар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish