Нурмухаммедов Баҳодир Шакарбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Қўшработ тумани топонимларининг структур-семантик ва лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1413.
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Қиличев Байрамали Эргашович, филология фанлари доктори, профессор; Темиров Шерали Абдихалилович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қўшработ тумани топонимларининг номланиш тамойилларини асослаш ҳамда тарихий-этимологик, структур-семантик ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қўшработ тумани топонимларининг халқ тарихи, маданияти, ижтимоий муносабат ва табиий-географик омиллар билан боғлиқ Урганжи, Сўпоқсой каби семантик ва Бегмат бобонинг артезани сингари сўз бирикмали ҳамда  гап структурали Бегман ўлди, Хотин қочди кабиларнинг лингвомаданий, грамматик хусусиятлари очиб берилган;
Қўшработ туманининг Ижгант, Мижғон, Устук, Сараскан каби топонимлари этимологияси “Бобурнома” асари ва бошқа тарихий манбалар асосида ойдинлаштирилиб, ҳудуд топонимларидан мифологик асосли Қирчилтон, Галажин кабилар ҳамда этнонимлар таркибидаги қора, кўк, сариқ ва оқ узвларнинг лингвомаданий белгилари шаклланишида шахс омилининг муҳим ўринга эгалиги аниқланган;
Қўшработ тумани топонимларининг лексик-семантик ва грамматик моделлари шаклланишида Айматтепа, Тозғора каби уруғ номлари, Тилов пискан, Фахри катак каби антропонимлар, тепа, газа, сой каби тополексемалар асос бўлганлиги, умумий ареал топонимик бирликларнинг кўпчилиги туркий этнонимлар асосида ясалганлиги далилланган;
Қўшработ тумани топонимларининг структур-грамматик типлари аниқланиб, уларнинг лингвистик табиатига хос ономаморфемик, ономаморфологик, аффиксация, конверсия, трансонимизация хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги ҳудудий топонимларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қўшработ тумани топонимларининг халқ тарихи, маданияти, ижтимоий муносабат ва табиий-географик омиллар билан боғлиқ лингвомаданий, грамматик хусусиятлари асосидаги хулосалардан И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 19-январдаги 81/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада топонимлар тадқиқи, халқ маданияти билан боғлиқ жиҳатлари, лингвомаданий хусусиятларини ўрганиш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилган;
Қўшработ тумани топонимлари этимологияси “Бобурнома” асари ва бошқа тарихий манбалар асосида ойдинлаштирилиб, ҳудуд топонимларидан мифологик асосли этнонимлар таркибидаги қора, кўк, сариқ ва оқ узвларнинг лингвомаданий белгилари шаклланишида шахс омилининг муҳим ўринга эгалигига оид хулосалардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг “Ўзбекистон – бағри кенг диёр” китоб албоми ҳамда “Ўрта шарқ алломалари” китобида фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 10-майдаги 02/22-сон маълумотномаси). Натижада муқаддас жой ва зиёратгоҳларнинг этимологияси, топонимик мақомини ифода этувчи манбалар бойиган;
Қўшработ тумани топонимларининг лексик-семантик ва грамматик моделлари шаклланишида Айматтепа, Тозғора каби уруғ номлари, Тилов пискан, Фахри катак каби антропонимлар, тепа, газа, сой каби тополексемалар асос бўлганлиги, умумий ареал топонимик бирликларнинг кўпчилиги туркий этнонимлар асосида ясалганлиги ҳақида чиқарилган хулосалардан “Қўшработ тумани топонимларининг изоҳли луғати” нашр эттирилди (ИСНБ 978-9943-9517-3-0). Натижада топонимлар моделлари, ономастик конверсия, трансонимизация каби терминларга доир изоҳлар ва таҳлиллар муайян фанларнинг ўқув материалларини мукаммаллаштиришга хизмат қилган;
Қўшработ тумани топонимларининг структур-грамматик типлари аниқланиб, уларнинг лингвистик табиатига хос ономаморфемик, ономаморфологик, аффиксация, конверсия, трансонимизация хусусиятлари асосида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят бўлимининг “Жавондаги жавоҳир” корсатуви ҳамда вилоят радиосининг “Самарқанд садоси” эшиттириши ссенарийсини тайёрлшда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 28-январдаги 01-11/28-сон маълумотномаси). Натижада илмий-маърифий аҳамиятга эга тавсиялардан телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish