Юлдашев Жахонгир Иномовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Корпоратив бошқарувда сунъий интеллектдан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш”. 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Yu255.
Илмий маслаҳатчи: Окюлов Омонбай, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидахрарович, юридик фанлар доктори, профессор; Топилдиев Воҳиджон Раҳимжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Қўлдошев Нуриддин Абдугʻаниевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корпоратив бошқарувда сунъий интеллектдан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект лойиҳалари тажриба-синовдан муваффақиятли ўтказилгандан сўнг ишчи органнинг хулосасига асосан уларни тўлиқ амалиётга жорий қилиш, шунингдек лойиҳа доирасида амалга оширилаётган фаолияти тўгʻрисидаги ҳисоботларни ишчи орган томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра ИТ-паркнинг махсус веб-платформаси орқали тақдим этишни махсус режим иштирокчисининг мажбуриятлари сифатида белгилаш лозимлиги асослантирилган;
акциядорларнинг умумий йигʻилишини ўтказиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имкониятини берадиган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиши зарурлиги асосланган;
акциядорларнинг умумий йигʻилишини ўтказиш тўгʻрисидаги хабарда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш ҳамда масофадан туриб иштирок этадиган шахсларнинг ахборот олишга бўлган ҳуқуқлари асослаб берилган;
сунъий интеллектдан фойдаланиш оқибатида етказилган зарар сунъий интеллектни яратувчиси ёки мутлақ ҳуқуқ эгаси томонидан қопланиши зарурлиги асослантирилган;
акциядорларнинг умумий йигʻилишини ўтказишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиш, масофавий иштирок этиш ва электрон овоз бериш тизимига ўтиш, масофадан туриб овоз берилганда овоз бериш бюллетенларидан воз кечиш лозимлиги асосланган;
электрон жисмдаги овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан муҳрланиши лозимлиги ҳамда кузатув кенгаши мустақил аъзосининг ҳуқуқий мақомини белгилаш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
сунъий интеллект лойиҳалари тажриба-синовдан муваффақиятли ўтказилгандан сўнг ишчи органнинг хулосасига асосан уларни тўлиқ амалиётга жорий қилиш, шунингдек лойиҳа доирасида амалга оширилаётган фаолияти тўгʻрисидаги ҳисоботларни ишчи орган томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра ИТ-паркнинг махсус веб-платформаси орқали тақдим этишни махсус режим иштирокчисининг мажбуриятлари сифатида белгилаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-ноябрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўгʻрисидаги Низомнинг 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг 2024-йил 13-ноябрдаги 09-09-23-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
акциядорларнинг умумий йигʻилишини ўтказиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 29-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги ЎРҚ-726-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 58-моддасига киритилган еттинчи қисмни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 5-ноябрдаги 27-сон далолатномаси). Мазкур таклиф акциядорлик жамиятлари умумий йигʻилишини ўтказишда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга хизмат қилган;
акциядорларнинг умумий йигʻилишини ўтказиш тўгʻрисидаги хабарда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш ҳамда масофадан туриб иштирок этадиган шахсларнинг ахборот олишга бўлган ҳуқуқларига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 29-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги ЎРҚ-726-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 62-моддаси учинчи қисми еттинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 5-ноябрдаги 27-сон далолатномаси). Мазкур таклиф акциядорлик жамиятлари умумий йигʻилишини ўтказишда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини ва иштирокчиларнинг ахборот олишга бўлган ҳуқуқий кафолатларини белгилашга хизмат қилган;
сунъий интеллектни яратувчиси ёки мутлақ ҳуқуқ эгаси томонидан сунъий интеллектдан фойдаланиш оқибатида етказилган зарарни қоплашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси янги таҳрири лойиҳасининг 1147-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг 2024-йил 29-августдаги 11-02-289/8-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф нуқсонли товар (иш, хизмат) оқибатида етказилган зарар учун жавобгар шахслар доирасини белгилашга хизмат қилган;
акциядорларнинг умумий йигʻилишини ўтказишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиш, электрон овоз бериш тизимига ўтиш, онлайн иштирок орқали овоз берилганда овоз бериш бюллетенларидан воз кечишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 29-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги ЎРҚ-726-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 70-моддаси бешинчи қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 5-ноябрдаги 27-сон далолатномаси). Ушбу таклиф акциядорлик жамиятлари умумий йигʻилишида иштирок этиш ва овоз беришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга хизмат қилган;
электрон жисмдаги овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан муҳрланишига оид таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 29-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги ЎРҚ-726-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 72-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 5-ноябрдаги 27-сон далолатномаси). Ушбу таклиф акциядорлик жамиятлари умумий йигʻилишида саноқ комиссияси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилашга хизмат қилган.
кузатув кенгаш мустақил аъзосининг ҳуқуқий мақомини белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 18-январдаги “Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-814-сон қонуни билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган 761-моддани ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023-йил 3-октябрдаги 04/1-13-28-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 26-сентябрдаги 71-сон далолатномалари). Ушбу таклифлар корпоратив бошқарув субектлари доирасини янада кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish