Улуғмуродова Камола Муродуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек мумтоз шеъриятида Лайли образининг бадиий талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (Ўзбек мумтоз адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2019.4.PhD/Fil1041.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Каримова Фарида Исаковна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мумтоз адабиётимизда ХИИ-ХИХ асрларда яратилган лирик жанрлар бадииятини оширишга хизмат қилган Лайли образининг шеъриятдаги ўрни, мазмун-моҳияти, тадрижий тараққиёти ва бадиий такомили билан боғлиқ масалаларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ мумтоз адабиётида Лайли образининг генезиси ва тадрижий такомили аниқланиб, достонлар, номалар: Хоразмийнинг “Муҳаббатнома” ва Хўжандийнинг “Латофатнома” асарларида анъанавий образ даражасига кўтарилгани ва мумтоз шеъриятга кўчиши билан боғлиқ масалалар очиб берилган;
Лайли образининг туркий шеъриятга кириб келиш босқичлари ҳамда унинг поетик вазифаси, лирик асарларда ижодкор руҳий кечинмаларини ифодалашдаги муҳим ўрни далилланган;
Лайли образининг Мажнуннинг суюкли ва вафодор ёри, Яратганнинг ердаги тажаллийси, тун, бадиий асар қаҳрамони, лирик қаҳрамоннинг ёрига ошиқ бўлишга лойиқ образ, гўзалликда тенгсиз ёр, севикли ёр, ватан, фарзанд каби маъноларни ифодалаб келиши аниқланган;
мазкур образ ўзбек мумтоз шеъриятида муаллифларнинг ғоявий-бадиий ниятини талмеҳ, таносиб, ташбеҳ ва муболаға каби бадиий санъатлар воситасида очиб беришга хизмат қилгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти мумтоз адабиёт, хусусан, ХИИ-ХИХ асрлар адабиёти лирик жанрлари таркибида қўлланган Лайли образининг таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
Шарқ мумтоз адабиётида Лайли образи, унинг генезиси ҳамда тадрижий такомили асрлар давомида бадиийлашиб, анъанавий образ даражасига кўтарилгани; ўзбек мумтоз шеъриятида Лайли образининг шаклланиши, мазкур тимсолнинг туркий шеъриятга кириб келиш босқичлари ҳамда унинг бадиий талқини; мазкур образнинг лирик асарларда ижодкор руҳий кечинмаларини ифодалаши; ҳам форсий, ҳам туркий шеъриятда шоирларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиши; нома жанридаги асарларда муносиб аҳамият касб этганлиги ва аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022. “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023- йил 20-июлдаги 01/10-1237-сон маълумотномаси). Натижада, мумтоз шеъриятда анъанавий образ даражасига кўтарилган Лайли образи шарқ адабийотига хос ижтимоий-фалсафий, диний-маърифий мавзуларда учрашига доир материаллар тайёрлашга асос бўлган;
Шарқ халқлари адабиётида муҳаббат мавзусида ёзилган лирик асарларни асосан нома ва ғазаллар ташкил қилгани, образлар дунёвий ва илоҳий муҳаббат ғояларини куйлашда восита бўлиб хизмат қилиши, ХИВ-ХВ аср ўзбек шеъриятида яратилган “Муҳаббатнома”, “Даҳнома”, “Таашшуқнома” каби нома жанрига мансуб асарларда ва хонликлар даври ўзбек мумтоз ғазаллари, уларнинг тараққиёти айнан Лайли образининг бадиий такомили асосида илмий ёритилганига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли: ўзбек, инглиз, рус тилларида электрон платформасини ярататиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 19-сентябрдаги 04/1-2520-сон маълумотномаси). Натижада, нома жанрига мансуб асарларда ва хонликлар даври ўзбек мумтоз ғазалларидаги Лайли образининг бадиий такомилига доир материаллар тайёрлашга хизмат қилган.