Кадирова Хуршида Батировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эвфемизм, дисфемизмлар типологияси ва бадиий таржимаси (ўзбек ва рус тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Fil306.
Илмий маслаҳатчи: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Мажидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори, профессор; Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус тилларидаги эвфемик ва дисфемик ҳодисаларнинг чоғиштирма аспектдаги тавсифини бериш, уларнинг бадиий таржимаси усул ва моделларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эвфемик бирликларнинг таржимасида калкалаш, муқобил танлаш (яқинлаштирилган таржима), тавсифий таржима (транслитерация), транскрипсия қилиш усуллари далилланган ва дисфемик бирликларнинг дунё чоғиштирма тилшунослигида нутққа салбий бўёқ берувчи бошқа номлар остида типологик исботланиши ва таржимашуносликда кўпроқ тушириб қолдириш, компенсация, калкалаш усулларидан фойдаланиш фаол эканлиги аниқланган;
турли тизимдаги тилларда икс-фемаларнинг қиёсини белгиловчи морфологик, синтактик, генеологик, лингвокултурологик омиллар ва таржимасини белгиловчи грамматик, услуб танлаш, прагматик, соҳада қўлланадиган икс-фемаларни тўғри англаш омиллари асосланганиб, уларнинг қиёсида лексик-семантик муаммолар кўчимларда, тилларнинг яқин ва узоқлиги белгисига кўра типологиясида, қўлланилиш соҳасида, тил вакилларида икс-фемик бирликларнинг идрок этилишидаги фарқларда акс этиши  мисоллар билан исботланган;
ўзбекча асарларнинг русча таржимаси ҳамда русча асарларнинг ўзбекча таржимаси қиёсий текширилиб, икс-фемик вазият учун мойил таржима усуллари аниқланган, ўзбек ва рус тилларидаги эвфемик ва дисфемик бирликлар бадиий таржимасида таржимонларнинг ўзига хос ёндашуви, икс-фемик бирликларга адекват муқобил танлаш масалалари очиб берилган ва  эвфемик ва дисфемик бирликларнинг таржимада аналог танлаш, лексик қўшилмалар қўшиш, калкалаш, транскрипсия, перифраза, кокретлаштириш ва умумлаштириш, модуляция усуллари, уларнинг таржимадаги самарадорлик имконияти далилланган;
ўзбек ва рус тилларидаги эвфемик/дисфемик бирликлар таржимасини моделлаштириш масаласига оид таҳлилий материаллардан мавжуд трнасформацион-семантик моделнинг янги талқини – трансформацион-семиотик модели яратилган;
икс-фемик бирликлар учун қулай “вазиятли модел”нинг номи ислоҳ этилиб, ситуацион-денотатив модели ишлаб чиқилган, мисоллар орқали унинг ислоҳ этилган номи асосланиб, мақсадга йўналтирилган бирликларнинг прагматик табиати учун хосланган икс-фемик бирликлар таржимасининг функсионал-прагматик (динамик) модели қайта номланган, ўзгарувчан хусусиятга эга эвфемик ва дисфемик кўчимларнинг мазкур модел орқали таржимаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тилидаги икс-фемик бирликларнинг таржимасини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва рус тиллари бадиий таржимасининг ўрганилиши, таржиманинг трансформацион усул ва моделлари, ўзбек бадиий адабиёти тараққиётига хизмат қилишига, бадиий адабиётларда нутқ бирликларининг лингвокултурологик хусусиятларига, уларнинг таржима жараёнида муайян бирликка айланишига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-сонли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 8-июлдаги 01/110-1350-сон маълумотномаси). Натижада нутқ бирликлари таржимаси билан боғлиқ хусусиятлар, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатларига оид янги илмий манба ва маълумотлар билан лойиҳа материаллари бойитилган;
ўзбек тилининг рус тили билан қиёсий ўрганилиши натижасида туркий тилларнинг нутқ бирликлари типологик хусусиятларига доир, уларнинг рус тили нутқ бирликлари билан фарқи, лингвокултурологик бадиий таржимаси натижасида бу бирликларнинг лексик бирликка айланишига оид, туркий тиллар бадиий асарларида қўлланган эвфемик ва дисфемик бирликлар ҳинд-европа тилларига ўгирилганда лингвомаданий муҳит ва ментал имкониятлар етишмаслигига, бу вазиятда аниқлик киритиш зарурлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 08-июлдаги 01/10-1349-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар ўзбек ва рус тилларидаги эвфемик ва дисфемик бирликлар хусусиятлари ва уларнинг таржимасига оид янги илмий маълумотлар билан бойишига хизмат;
ўзбек ва рус тилларидаги лексик ва турғун бирликларнинг прагмалингвистик, лингвокултурологик, социолингвистик ва психолингвистик тадқиқига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012–2016-йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (“Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке”) ҳамда  ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 19-мартдаги 93/01-сон маълумотномаси). Натижада уларнинг умумий ва хусусий жиҳатларига оид янги илмий манба ва маълумотлар билан бойитилган материаллар, туркий тил матнларидаги нутқий бирликларнинг европа тилидаги нутқий бирликлари орасидаги фарқлар илмий натижасига оид ва таржима моделларининг аҳамиятига доир маълумотлар билан аниқлаштирилиб, тўлдирилган;
таржима моделларининг аҳамиятига оид маълумотлар, ўзбек тилининг эмотив бирликларга, хусусан ибораларга, қочиримларга, кинояларга, мақолларга бойлиги, ўзбек тилининг нутқ бирликлари рус тили нутқ бирликлари билан лингвокултурологик фарқлари, уларнинг ўзаро бадиий таржимаси натижасида лексик бирликка айланганларининг луғатларда таъминланиши ва таржима имкониятини ошириши борасидаги нуқтайи назарлар, ўзбек миллий ментал характерининг ёрқинлиги тилда акс этиши ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телерадиоканали тонгги дастурини тайёрлашда фойдаланилган (“Тошкент” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 20-майдаги 01-15-48-сон маълумотномаси). Натижада таржима усулларининг аҳамияти, айниқса, кинофилм ва бадиий адабиётларда қўлланилган ўзбек тилидаги модаллик, эмоционалликни етказиб беришда рус тилининг тил воситалари уетишмаслиги ва рус тилидан таржима қилинган филмларнинг ўзбек тилидаги вариантида янада боу колоритга эришилганлигига доир янги маълумотлар бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish