Пирназарова Манзура Матназаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Омон Матжон шеърияти бадиияти”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Fil.353.  
Илмий маслаҳатчи: Кахраманов Курдаш Ялгашевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор, Сабирдинов Акбарали Ғафурович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Омон Матжон шеърияти бадиияти орқали шоирнинг образ яратиш, композицион яхлитлик ва хилма-хил сюжет усулларини топа билиш маҳоратини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жаҳон ва ўзбек адабиётшуносликда бадиийлик муаммолари, унинг талаб ва мезонлари инсон руҳияти, муҳити, ижтимоий-сиёсий ҳолати кабиларга кўра ўзгариб туриши, шунинг учун бадиийлик фақат адабиёт илмига эмас, руҳшунослик, жамиятшунослик билан ҳам боғлиқ тушунча экани Омон Матжон ижоди мисолида аниқланган;
Омон Матжон ижодининг образ ва образлилик характерли жиҳатлари унинг халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиёт, Европа халқлари адабиётини яхши билиши, улардан самарали фойдаланиши самараси экани; бу эса ўз навбатида шоир шеъриятида фалсафийликни кучайтириб, ижтимоий руҳнинг яна ҳам жонланишига олиб келгани исботланган;  
шоир ижодидаги тимсоллар тизимининг катта қисмини ўзбек халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиётимизда таомилда бўлган тимсоллар ташкил қилиши табиий бўлиб, улар ижодкорга ўз ижтимоий-сиёсий ва интим ҳисларини халққа яна ҳам тушунарлироқ ва бадиий кўркам шаклда баён этиш имконини берган бўлса, мухтараъ (шоирнинг ўзи томонидан янгилик сифатида қўлланган) тимсоллар давр руҳияти акси сифатида юзага келгани исботланган;     
Омон Матжон асарларида Алишер Навоий анъаналари кўлами шоирнинг Навоий даҳосига эҳтироми, унинг меросидан қай даражада баҳрамандлиги, ўтмиш ва бугуннинг ижтимоий-маънавий қиёфасидаги умумийликни теран нигоҳ билан кўра олганлиги, мумтоз ва замонавий адабиётнинг ўзига хос боғлиқ нуқталарини тўғри топа олгани каби омиллар натижаси экани далилланган;
шоир ижодида жанрий янгиланишлар, достончиликдаги ўзига хос бадиий маҳорати, анъанавийлик, шеърий қиссасида ижтимоий муаммоларнинг бадиий ифодаси ҳамда драматургиядаги Нажмиддин Кубро, Беруний, Паҳлавон Маҳмуд сингари тарихий шахслар образини яратишдаги бадиий маҳорати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Омон Матжон шеърияти бадиияти тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида бадиийлик муаммолари, унинг талаб ва мезонлари инсон руҳияти, муҳити, ижтимоий-сиёсий ҳолати кабиларга кўра ўзгариб туриши, бадиийлик фақат адабиёт илмига эмас, руҳшунослик, жамиятшунослик билан ҳам боғлиқ тушунча эканини Омон Матжон ижоди мисолида ёритиб берилган  илмий-назарий хулосалардан  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган “ОТ-ФИ-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик (7 жилд) монографиясини нашр этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 16-декабрдаги 01/4-2720-рақамли маълумотномаси). Натижада, шоир шеъриятида фалсафийлик масалалари, ижодкор достонларида Навоий анъаналари ҳамда тўртликларидаги мумтоз маврусийлик, “Минг бир ёғду”, “Қуш йўли” асарларининг мумтоз адабиёт таъсири экани, ворисийлик ва янгиланиш тизими каби масалалар илмий манба бўлиб хизмат қилган;
Омон Матжон ижодидаги образ ва образлилик каби характерли жиҳатлар,  унинг халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиётни яхши билиши самараси сифатидаги бадиий маҳорати, шоир ижодидаги тимсоллар тизимининг катта қисмини ўзбек халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиётимиздаги мавжуд тимсоллар ташкил қилиши ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Муҳаммад Ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалидаги 2021-2022-йилларга бажарилган “Ҳафт шуаро” мажмуасини ўрганиш орқали ХИХ аср Хоразм  воҳасининг  миллий-маънавий  меросини тадқиқ қилиш ва (ўзбек, рус, инглиз  тилларида) электрон иловасини яратиш” мавзусидаги ИИ -402104155 рақамли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Муҳаммад Ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалининг 2023-йил 6-декабрдаги 1477-рақамли маълумотномаси). Натижада шоирнинг илк ижоди намуналаридан то умри давомида ёзилган асарларидаги образ ва образлилик ҳамда мумтоз адабиёт анъаналарининг янги ўзбек шеъриятидаги ўрни, такомили ва истифода этилиш даражасининг ижтимоий-эстетик сабаблари, Омон Матжоннинг улуғ салафлар ижодига  мурожаати масалаларини аниқ баҳолаш имконига асос бўлган;
шоир ижодида жанрий янгиланишлар, достончиликдаги ўзига хос бадиий маҳорати, анъанавийлик, шеърий қиссасида ижтимоий муаммоларнинг бадиий ифодаси ҳамда драматургиядаги Нажмиддин Кубро, Беруний, Паҳлавон Маҳмуд сингари тарихий шахслар образини яратишдаги бадиий маҳорати каби масалалар хусусидаги назарий хулосалардан Туркия Жумҳурияти Артвин Чоруҳ университетида 2017-2021-йилларда бажарилган “Абдулла Қаҳҳор - ҳикоянавис”, “Ўзбек ёзувчиси Пиримқул Қодиров романнавислиги” ва бошқа ўзбек адабиётини ёритишга бағишланган лойиҳада фойдаланилган (Туркия Жумҳурияти,  Артвин Шаҳар, Артвин Чоруҳ университетининг 2024-йил 11-июлдаги Э.5649-рақамли маълумотномаси). Натижада, тадқиқотчининг “Аман Метcан санати ҳаккинда”, “Омон Матжон ижодида эпиклик” каби илмий мақолаларидаги илмий хулосалар ва шоирнинг “Гаплашадиган вақтлар” шеърий қисса жанри табиатига олиб кирган янгиликлари каби маълумотлардан назарий хулосалар тайёрлашда, шунингдек, тарихни бадиий талқин қилишда ижодкорнинг ўзига хос бадиий маҳорати хусусидаги назарий қарашлардан  Артвин Университети талабаларига туркий халқлар адабиётини ўқитишда фойдаланилган;  
Омон Матжон асарларида Алишер Навоий анъаналари кўлами кенглиги шоирнинг Навоий даҳосига эҳтироми эканлиги ва буюк даҳо меросидан қай даражада баҳрамандлиги ҳақидаги мулоҳазалардан, шоирнинг ўтмиш ва бугуннинг ижтимоий-маънавий қиёфасидаги умумийликни теран нигоҳ билан кўра олганлиги, мумтоз ва замонавий адабиётнинг ўзига хос боғлиқ нуқталарини тўғри топа олгани каби бадиий маҳорати хусусидаги илмий-назарий хулосалардан Озарбайжон Республикаси АМЕАсининг  “60-йиллар адабиёти” ижод контекстида” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (АМЕА Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалар бўлими” мудирининг  2024 йил 05-июлдаги  041/178-рақамли маълумотномаси). Натижада,  “Омон Матжон ижодида тарихий мавзу”, “Тўртликлардаги мумтоз анъаналар”, “Нега мен?!” достонида ижтимоий мотивлар”  каби илмий мақолалардаги маълумотлардан Академия магистрларига туркий халқлар адабиётини ўқитишда фойдаланилган;
Омон Матжон шеърияти бадиияти билан боғлиқ бўлган анъанавий тимсоллар тизими ижодкорга ўз ижтимоий-сиёсий ва интим ҳисларини халққа яна ҳам тушунарлироқ ва бадиий кўркам шаклда баён этиш имконини бергани, мухтара тимсоллар давр руҳияти акси сифатида юзага келгани ҳақидаги мулоҳазалардан Хоразм телерадиокомпаниясида “Ассалом, Хоразм”, “Адабий муҳит” каби кўрсатув ва эшиттиришлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2024-йил 24-июндаги 615-сон маълумотномаси ва 2024-йил 24-июндаги 611-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришлар илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish