Ёдгоров Жалолиддин Жамолидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек тилидаги ундов ва тақлид сўзлар лингвопоетикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil482.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, доцент; Маруфова Зулфия Набиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матндаги ундов ва тақлид сўзларнинг лингвопоетик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
айрим ундов сўзларнинг тарихийлик белгиси бўлиб, улар мумтоз шеъриятимизда фаол қўлланган ҳасрато, во ҳасрато, водариғо ундов сўзларининг қаттиқ афсусланиш, ачиниш ҳис-туйғусини ифодаловчи эвоҳ, ҳайҳот, афсус сўзлари ўрнида қўлланувчи, кучли экспрессия ташувчи ундов сўзлар сирасига кириши; ҳасрато ундов сўзининг шунчаки афсусланишни эмас, балки барча чоралар тугаган жойда, умид тамоман сўнганда қўлланувчи ундов сўз эканлиги далилланган;
баъзи ундов сўзларнинг ёш, жинс ва ижтимоий тоифага ишора этишига кўра аниқ фарқланиши баракалла, офарин, тасанно, вой, ҳай, ҳаҳ, хех каби олқиш, мақтов, таажжуб, қўрқиш сингари маъноларини ифодаловчи ундов сўзлар орқали ифодаланиши консептуал жиҳатдан очиб берилган;
насрий матндаги тақлид сўзларнинг шеърий матндагидан фарқли равишда ҳаракат ва ҳолатни батафсил тасвирлаш имконининг мавжудлиги, яъни бадиий матнда тақлид сўзларнинг фонетик-фонологик шаклланишида насрий матннинг ритмик ўлчовлардан ҳоли эканлиги очиб берилган;
айрим тақлид сўзларнинг товушга тақлид қилиш учун ҳам, ҳолат тасвири учун ҳам хосланган бўлиши лўқ, қарс-қарс, таппа-таппа, лип, бижир-бижир каби тақлид сўзлари орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги ундов ва тақлид сўзларнинг лингвопоетик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
айрим ундов сўзларнинг тарихийлик белгиси бўлиб, улар мумтоз шеъриятимизда фаол қўлланган ҳасрато, во ҳасрато, водариғо ундов сўзларининг қаттиқ афсусланиш, ачиниш ҳис-туйғусини ифодаловчи эвоҳ, ҳайҳот, афсус сўзлари ўрнида қўлланувчи, кучли экспрессия ташувчи ундов сўзлар сирасига кириши; ҳасрато ундов сўзининг шунчаки афсусланишни эмас, балки барча чоралар тугаган жойда, умид тамоман сўнганда қўлланувчи ундов сўз эканлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2021-2022-йилларда бажарилган ИЛ-21071156 “Антропоцентрик тилшунослик терминлари изоҳли луғати”ни тузиш ва наш қилиш” (луғатнинг мобил иловаси ва веб-сайтини яратиш) инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон фанлар академиясининг 2023-йил 8-июндаги 3/1255-1254 сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳада луғатга киритилган ҳайҳот, эвоҳ, афсус каби ундов сўзларнинг тарихий (диахрон) маъно қирраларини муфассал тавсифлашга эришилган;
баъзи ундов сўзларнинг ёш, жинс ва ижтимоий тоифага ишора этишига кўра аниқ фарқланиши баракалла, офарин, тасанно, вой, ҳай, ҳаҳ, хех каби олқиш, мақтов, таажжуб, қўрқиш сингари маъноларини ифодаловчи ундов сўзлар орқали ифодаланиши, шунингдек, лўқ, қарс-қарс, таппа-таппа, лип, бижир-бижир каби тақлид сўзларнинг товушга тақлид қилиш учун ҳам, ҳолат тасвири учун ҳам хосланган бўлиши ҳақидаги мулоҳазалардан ҳамда насрий матндаги тақлид сўзларнинг шеърий матндагидан фарқли равишда ҳаракат ва ҳолатни батафсил тасвирлаш имконининг мавжудлиги, яъни бадиий матнда тақлид сўзларнинг фонетик-фонологик шаклланишидаги аҳамиятли жиҳатлари ёритилган хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-78-“Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (ўзбек тили вазифавий услублари таҳлили асосида)” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон фанлар академиясининг 2023-йил 8-июндаги 3/1255-1254 сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнларда миллий тил имконларининг тўлиқ тасвирланишида тақлидларнинг фонетик-фонологик, лексик-семантик ҳамда ундов сўзларнинг бадиий-эстетик имкониятларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги қарашлар лойиҳанинг бадиий услубга оид қисмини зарур маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.