Реймбаев Абдулла Курбанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш учун жавобгарлик”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu561.
Илмий раҳбар: Нажимов Миратдийин Шамшетдинович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Абзалова Хуршида Мирзиятовна, юридик фанлар доктори, профессор; Давлетмуратов Султанмурат Рустемович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш жиноятининг таркибини аниқлаш, мазкур жиноятнинг обектив ва субектив белгилари мазмун ва моҳиятини тушунишга нисбатан тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқиш, унга доир жиноят-ҳуқуқий нормаларининг қўлланиши бўйича норматив-ҳуқуқий база, қонунни қўллаш амалиётини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хабар қилувчи шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилиш қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши зарурлиги асослантирилган;
ички ишлар ходимлари ўз бошлиғи ёки ваколатли органларга ўзларини бошқа шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишга ундаб мурожаат қилган ҳар бир ҳолат, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган ҳар қандай ўзига маълум бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериши зарурлиги исботланган;
тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатиш-коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш эканлиги исботланган;
ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
хабар қилувчи шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилиш қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 18-ноябрдаги  ЎРҚ-729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 6-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 8-ноябрдаги 75-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ва уларнинг яқин қариндошлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат ҳимояси остида бўлишига хизмат қилади;
ички ишлар ходимлари ўз бошлиғи ёки ваколатли органларга ўзларини бошқа шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишга ундаб мурожаат қилган ҳар бир ҳолат, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган ҳар қандай ўзига маълум бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги ПҚ-10-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси”нинг 6-банди 2-хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ишки ишлар вазирлиги ташкилий департаменти юридик таминлаш бошқармасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 33/03-01/2248-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ички ишлар органларида ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш тизимини йўлга қўйиш орқали жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатиш-коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш эканлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 12-15-116-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноятлар ҳақида хабар бериш тушунчасини тўлиқроқ очиб бериш орқали жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилиши ҳақидаги таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 16-октябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги Низомнинг 17-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг     2023-йил 13-ноябрдаги 12-15-115-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноятлар ҳақида хабар бериш тушунчасини тўлиқроқ очиб бериш ҳамда жиноятлар ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантиришни жорий этиш орқали жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада самарали ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish