Ғаниев Бунёд Наби ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент вилояти уяловчи (Passeriformes) чумчуқсимон қушлари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B546.
Илмий раҳбар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Холбоев Фахриддин Рахмонқулович, биология фанлари доктори, профессор; Камилов Бахтиёр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг табиий биотопларида уяловчи Чумчуқсимонлар турларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, биологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда муҳофаза мақоми ва хавфи тоифаларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилояти ҳудудида Чумчуқсимонлар туркумига мансуб 193 тур учраши шундан, уяловчи турлар сони 108 тани ташкил этиши аниқланган;
Тошкент вилоятида уяловчи Чумчуқсимонлар туркумининг 19 оиласига мансуб 90 турнинг табиий биотопларда тақсимланиши, баландлик минтақалари кесимида мавсумий тарқалиши ва сонини аниқлаш орқали турларнинг замонавий ҳолати баҳоланган;
илк бор Чотқол тизмасида қизил вьюрокнинг Carpodacus puniceus учраши ва қизил қоринли қизилқуйруқнинг Phoenicurus erythrogaster уялаши аниқланган;
чумчуқсимонлар туркумига мансуб 10 турнинг уя биологияси очиб берилган ва 24 тур қушни уялаш даврининг турли босқичларида ўзига хос хусусиятлари асосланган;
илк бор Cyanistes cyanus сариқтўш читтакнинг уя қуриш босқичлари, тухум қўйиш, полапонларининг озиқлантирилиши ва постэмбрионал ўсиш жадаллиги аниқланган;
илк бор Ўзбеистонда тарқалган Myophonus caeruleus, Monticola solitarius, Irania gutturalis ва Terpsiphone paradisi турларининг митохондриал ДНК 16S рРНК қисми нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази Генбанки (NCBI) базасига жойлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент вилояти уяловчи Passeriformes Чумчуқсимонларини тур таркиби ва биоэкологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
8 турга мансуб 10 нусха қуш намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 19 июлдаги 4/1255-1514-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд орнитологик коллекция фонди янги намуналар билан бойитилган ва Ўзбекистонда қуш турлари хилма-хиллигини аниқлаш имконини берган;
молекуляр-генетик тадқиқотлар натажасида Чумчуқсимонлардан муҳофазага муҳтож 4 турдаги қушларнинг митохондриал ДНК 16S рРНК қисми нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича олинган маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази базасига (NCBI) жойлаштирилган (https://www.ncbi.nlm.nih.gov/nuccore). Натижада, Terpsiphone paradisi (OR493529), Irania gutturalis (OR466144), Myophonus caeruleus (OR466142), Monticola solitarius (OR466325) турларнинг идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ҳамда филогениясини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish