Ҳайдаров Ахтам Амоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и номи): «Апис меллифера жонсиз асаларидан олинган хитозан ва карбоксиметилхитозан асосида ипак ва аралаш толали матоларни пардозлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Т659.
Илмий маслаҳатчи: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Маҳкамов Музаффар Абдуғаппорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати оқава сувларини тозалаш учун органосорбентлар олиш ва ипак ва пахта-ипак матоларини пардозлаш технологиясини такомиллаштириш учун қуюқлаштирувчилар таркибини яратиш мақсадида маҳаллий хитозан ва унинг ҳосилаларини синтез қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий жонсиз асалари Апис Меллиферадан криоген усулда хитозан олинган ва унинг асосида карбоксиметилхитозан синтез қилинган;
Апис Меллифера жонсиз асаларидан О-карбоксиметилхитозан олиш жараёнининг мақбул шароитлари ишлаб чиқилган ва Ҳйпер чем дастури ёрдамида молекуляр хусусиятлари илмий асосланган, шунингдек улар асосида бо'ялган матонинг колористик хусусиятлари аниқланган;
синтез қилинган хитозан ва карбоксиметилхитозаннинг физик-кимёвий, реологик ва антибактериал хусусиятлари аниқланган ва улардан ипак ва аралаш матоларни бо'яш учун интенсификаторлар сифатида фойдаланишлиги илмий асосланган;
тола - карбоксиметилхитозан - бо'ёвчи модда тизимидаги бог'ланишларнинг табиати ва таъсир қилишнинг кимёвий механизми илмий асосланган ҳамда фаол бо'ёвчи модданинг толага ковалент бирикишининг даражаси ва миқдорига хитозан интенсификатор концентрациясининг таъсири аниқланган;
хитозан ва узхитан интенсификаторидан фойдаланиб, ипак ва пахта-ипак матоларини бо'яш ҳамда уларга гул босиш учун композиция таркиби ишлаб чиқилган;
бўяш жараёнидаги бўёқларнинг сифат кўрсатгичини оширувчи ипак ва пахта-ипак матоларини фаол ва кислотали бўёқлар билан бўяш жараёнида жонсиз асаларилардан олинган хитозан ва карбоксиметилхитозанни қўллаш технологияси такомиллаштирилган ҳамда бо'яш жараёнларини о'тказиш учун мақбул шароитлар аниқланган;
тўқимачилик саноати бўяш цехлари оқава сувларини тозалаш учун маҳаллий Крантау бентонити билан Апис Меллифера хитозани асосида сорбентлар олиш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жонсиз асаларилардан олинган хитозан, карбоксиметилхитозан ва узхитанни ипак ва пахта-ипак матоларни бўяш ва тўқимачилик саноати оқава сувларини тозалаш жараёнларида қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
олинган карбоксиметилхитозан ва “Узхитан”, фаол ва кислотали бўёқлар билан пахта-ипак ва ипак матоларни даврий ва ярим узлюксиз бўяш жараёнида “Эвер Wҳите Гроуп” масъулияти чекланган жамиятида амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 7 сентябрдаги 04/ 13-2579-сон маълумотномаси). Натижада, карбоксиметилхитозан ва узхитанни бо'яш эритмаларига киритиш матоларнинг ранг интенсивлигини 40% га ошириш имконини берган;
олинган хитозан ва карбоксиметилхитозандан ипакни бўяш ва пахта-ипак матоларни гул босиш жараёнида интенсификатор сифатида қўлланилиш технологияси “Бухоро Cоттон Техтиле” масъулияти чекланган жамиятида амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 7 сентябрдаги 04/13-2579-сон маълумотномаси). Натижада, бўялган ва гул босилган матоларнинг колористик хоссалари ва физик-механик кўрсаткичлари яхшиланиши билан бир қаторда электролитлар, қимматбаҳо бўёвчи моддалар сарфи ва пардозлаш жараёнининг ҳароратини камайишига имкон берган;
маҳаллий Крантау бентонитини Апис Меллифера хитозани билан модификациялаб олинган органосорбентлар бўяш цехи оқава сувларини тозалашда “Бухоро Cоттон Техтиле” масъулияти чекланган жамиятида амалиётга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 7 сентябрдаги 04/13-2579-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган органосорбентларнинг қўлланилиши бо'ёқ цехи оқава сувларини сорбсион тозалаш самарадорлигининг ортиши билан бир қаторда, ишлатилган сувни жараёнга қайтқриш имконини берган.