Джуманов Шерзод Сафаралиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ковакли легирланган ўта ўтказувчан купратларда псевдотирқиш ва ўта ўтказувчан ҳолат назариясини ривожлантириш», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/FM281
Илмий маслаҳатчи: Ташметов Маннаб Юсупович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонетлар: Нуриддинов Иззатилла, физика-математика фанлари доктори, профессор;  Жумаев Мустақим Рофиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ковакли легирланган ЙХЎЎ купратларнинг псевдотирқиш ва ўта ўтаказувчан ҳолатларининг адекват миқдорий назариясини ривожлантириш ва турли хил псевдотирқиш ва ғайриоддий бозе-суюқлик ўта ўтказувчанлигининг ҳосил бўлиш механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ковакли легирланган ЙХЎЎ купратларда псевдотирқиш ҳолатларнинг ҳосил бўлиш имкониятларини етарли даражада тавсифловчи катта поляронлар модели ва поляронларнинг БКС-симон Купер жуфтлашиши модели асосида тўлиқ миқдорий назария ривожлантирилган;
кам, оптимал ва ўта легирланган ЙХЎЎ купратларда ғайриоддий электрон-фонон ўзаро таъсирларда полярон псевдотирқишларнинг ва ЙХЎЎ материалларининг метал ҳолатида БКС-симон энергетик тирқишлар (псевдотирқиш) нинг ҳосил бўлиш имкониятлари кўрсатилган;
кристалл панжара тебранишларида полярон ташувчиларнинг сочилиши ва Ферми юзасида БКС-симон псевдотирқишнинг пайдо бўлиши кам ва оптимал легирланган ЙХЎЎ купратларидаги ғайриоддий металл ўтказувчанлик учун жавобгар эканлиги кўрсатилган;
ЙХЎЎ купратларида полярон Купер жуфтларининг бозонланиш имкониятини аниқлаш мезонлари олинган ва бу материалларда янги ва ғайриоддий ўта ўтказувчанлик ҳолатлари ва хоссаларини етарли даражада тавсифловчи бозе-суюқ ўта ўтказувчанлигининг тўлиқ миқдорий микроскопик назарияси ривожлантирилган;
ЙХЎЎ купратлардаги ўта оқувчан (ўта ўтказувчан) бозе-суюқликларда поляронли ўзаро тортишувчи Купер жуфтларининг 3Д ва 2Д бозе газларининг бир заррачали ва жуфт конденсацияланиши ҳамда уларда янги ва ғайриоддий ўта ўтказувчан ҳолатлар ҳосил бўлиш қонуниятлари аниқланган;
ковакли легирланган ЙХЎЎ купратларда ўта ўтказувчанлик параметриc, критик ток ва қуйи критик магнит майдонининг характерли ва ғайриоддий температурага боғланишини миқдорий ҳисоблашлар ва уларнинг тажриба маълумотлари билан энг яхши мос келиши асосида аниқланган;
биринчи марта ковакли легирланган ЙХЎЎ купратларнинг нормал ва ўта ўтказувчан ҳолатларининг тўлиқ миқдорий фазавий диаграммаси таклиф қилинган бўлиб, улар ҳарорат ва легирлаш даражаларига боғланишига қараб турли псевдотирқиш ва ўта ўтказувчан режимларининг мавжудлиги кўрсатилган;
илк бор 2Д ўта оқувчан бозе-суюқлик назарияси асосида хона ҳароратли ўта ўтказувчанликни квази икки ўлчамли пластинкали блоклар ва керамик купратли ЙХЎЎ материаллардаги фазалар бўлиниш чегаралари ва доналар чегараларида амалга ошириш имкониятлари башорат қилинган ва аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ковакли легирланган купратли юқори ҳароратли ўта ўтказгичларнинг псевдотирқиш ва ўта ўтказувчанлик ҳолат назариясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кам легирланган ва оптимал легирланган ЙХЎЎ купратларда катта (би)поляронлар ҳосил бўлишининг ривожланган назарияси хорижий тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Семиcондуcтор Пҳйсиcс Қуантум Элеcтрониcс анд Оптоелеcтрониcс 2020, 23, 282; Молекуляр Cрйсталс анд лиқуид cрйсталс, Вол. 751, 2023, пп. 56;  Молекуляр Cрйсталс анд лиқуид cрйсталс, Вол. 766, 2023, пп. 111). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кичик ўлчамли системаларда псевдотирқишларнинг ҳосил бўлиши ва уларда псевдотирқиш ҳолатларида ғайриоддий металл ўтказувчанлик учун жавобгар бўлган поляронлар ва биполяронларнинг ҳосил бўлиш механизмларини аниқлаш имконини берган;
кам легирланган, оптимал лаегирлан ва ўта легирланган ЙХЎЎ купратларда БКС-симон псевдотирқиш ҳосил бўлишининг ишлаб чиқилган назарияси ва ушбу материалларнинг таклиф этилган фаза диаграммалари, шунингдек, улардаги полярон Купер жуфтларининг бозонланиш критериялари хорижий тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Пҳйсиcа Сcрипта 94 (2019) 055803; Аннален дер Пҳйсик (2018) 1700235; Интернатионал Жоурнал оф Модерн Пҳйсиcс Б32 (2018) 1850130). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ЙХЎЎ купратлар ва бошқа материалларда ғайриоддий (бозон ёки фермион) Купер жуфтликлари ва улар билан боғлиқ бўлган БКС-симон псевдотирқишларнинг келиб чиқишини аниқлаш имконини берган;
ЙХЎЎ купратларда бозе-суюқлик ўта ўтказувчанлигининг ривожланган миқдорий микроскопик назарияси, ўта оқувчан бозе-суюқликларда ўзаро тортишувчи Купер жуфт бозе газларнинг конденсацияланиш қонуниятлари, ЙХЎЎ купратларнинг ноодатий ўта ўтказувчанлик ҳолатларининг аниқланган табиати, улардаги ўта ўтказувчанлик параметрларининг ноодатий ҳароратга боғлиқлиги ва керамик ЙХЎЎ купратларнинг хона ҳароратида ўта ўтказувчанликни амалга оширишнинг башорат қилинган имкониятлари хорижий тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Пҳйсиcа C562 (2019) 56; Пҳйсиcс Леттерс А384 (2020) 126701; Неw Жоурнал оф Пҳйсиcс 24 (2022) 093026) ЙХЎЎ). Илмий натижалардан фойдаланиш ушбу материалларда ноодатий ўта ўтказувчанлик механизларини аниқлаш ва уларнинг ўта ўтказувчанлик параметрларини аниқлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish