Эшқобилова Сурайё Тураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергетик ичимликлар таъсирида бош мия тўқимасидаги морфофункционал ўзгаришлар ва уни коррекциялаш усуллари” 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2646.
Илмий раҳбар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт унивенрситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Шатманов Суйнали Токтоназарович, тиббиёт фанлари доктори (Қирғизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: энергетик ичимликлар таъсирида бош мия тўқимасида юзага келган морфофункционал ўзгаришларни баҳолаш ҳамда коррекция қилиш мақсадида қўлланилган зайтун мойининг самарадорлигини аниқлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор энергетик ичимликларни ўткир ва сурункали таъсири оқибатида турли ёш диапазони қамраб олинган ҳолда (ўсмирлар, ёшлар, катта ёшли) бош мия нейронлари, цитоплазма ва ядроси ҳажми, ядронинг цитоплазмага нисбати, нейронларнинг тарқалиш зичлиги камайганлиги, қон томирлар деворида лимфоцитар инфильтрация ўчоқлари, ҳужайралар ядросининг гипохромлиги каби ўзгаришлар тажриба ҳайвонларида асосланган;
илк бор замонавий иммунгистокимёвий тадқиқот усуллари ёрдамида Bcl 2 ва десмин реагентларининг экспрессия даражасини аниқлаш орқали энергетик ичимликлар таъсирида бош мия тўқималарида кузатилган ўзига хос реактив морфофункционал ўзгаришлар асосланган;
илк бор қондаги S100 оқсили даражасини аниқлаш орқали энергетик ичимликларни ўткир ва сурункали таъсири натижасида юзага келиши мумкин бўлган морфофункционал ўзгаришлар, шунингдек, бош мияда мия шикастланиши даражаси исботланган;
илк бор энергетик ичимликларнинг ўткир ва сурункали таъсири оқибатида юзага келган бош мия тўқималаридаги функционал ва морфологик ўзгаришларни коррекциялашда профилактик омил сифатида зайтун мойининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Экспериментал ҳайвонларда энергетик ичимлик бош мия тўқимасининг морфофункционал ўзгаришларнинг морфологик, лаборатор, замонавий иммунгистокимёвий текшириш усуллари солиштирма таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: энергетик ичимликларни ўткир ва сурункали таъсири оқибатида турли ёш диапазони қамраб олинган ҳолда (ўсмирлар, ёшлар, катта ёшли) бош мия нейронлари, цитоплазма ва ядроси ҳажми, ядронинг цитоплазмага нисбати, нейронларнинг тарқалиш зичлиги камайганлиги, қон томирлар деворида лимфоцитар инфильтрация ўчоқлари, ҳужайралар ядросининг гипохромлиги каби ўзгаришлар тажриба ҳайвонларида асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 29-майдаги 10 - сонли илмий кенгашнинг қарори билан тасдиқланган “Энергетик ичимликлар таъсирида бош мия тўқимасининг морфофункционал реактив ўзгаришлар ва уларни ўрганиш усуллари” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиали бўйича 07.06.2024 йилдаги 91-сон, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 16.07.2024 йилдаги №274-U- сон, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 26.07.2024 йилдаги №2570-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/67-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимликларни ўткир ва сурункали таъсири оқибатида турли ёш диапазони қамраб олинган ҳолда (ўсмирлар, ёшлар, катта ёшли) бош мия тўқимасида кузатиладиган морфофункционал ўзгаришларни эрта ташҳислаш ва унинг асоратлари натижасида юзага келиши мумкин бўлган касалликлар, леталлик даражаси юқори бўлган оғир касалликлар (онкологик касалликлар) ривожланишини олдини олишда профилактик чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимликларни ўткир ва сурункали таъсири оқибатида турли ёш диапазони қамраб олинган ҳолда (ўсмирлар, ёшлар, катта ёшли) бош мия тўқимасида кузатиладиган морфофункционал ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатларни эрта ташҳислаш ва унинг асоратлари натижасида юзага келиши мумкин бўлган касалликларни ривожланишини олдини олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари маълум миқдорда иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: замонавий иммунгистокимёвий текшириш усуллари билан Bcl 2 ва Десмин реагентлари экспрессияси даражасини аниқлаш орқали энергетик ичимликларнинг таъсирида бош мия тўқимасида кузатиладиган ўзига хос реактив морфофункционал ўзгаришлар асослаб берилганлиги Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиали бўйича 07.06.2024 йилдаги 91-сон, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 16.07.2024 йилдаги №274-U- сон, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 26.07.2024 йилдаги №2570-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/67-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бош мия тўқимасида Bcl 2 ва Десмин реагентлари экспрессияси даражасини иммунгистокимёвий усулда текшириш орқали нафақат энергетик ичимликлар таъсирида юзага келган, балки бош миянинг бошқа патологияларини, онкологик касалликларини эрта ташҳислаш имконини беради. Даволаш – диагностик муассаларда бу усуллардан фойдаланиш мурожаат қилган беморларда кузатиладиган патологияларни эрта ташҳислаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш имкони яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: иммунгистокимёвий текшириш усуллари билан Bcl 2 ва Десмин реагентлари экспрессияси даражасини аниқлаш орқали энергетик ичимликларнинг таъсирида бош мия тўқимасида кузатиладиган ўзига хос реактив морфофункционал ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатларнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари маълум миқдорда иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: энергетик ичимликларнинг ўткир ва сурункали таъсири натижасида юзага келиши мумкин бўлган морфофункционал ўзгаришлар ҳамда бош мияда мия шикастланиш даражаси қонда S100 оқсилининг даражасини аниқлаш орқали исботлаб берилгани Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиали бўйича 07.06.2024 йилдаги 91-сон, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 16.07.2024 йилдаги №274-U- сон, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 26.07.2024 йилдаги №2570-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/67-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимликларнинг ўткир ва сурункали таъсири натижасида юзага келиши мумкин бўлган морфофункционал ўзгаришлар ҳамда бош мияда мия шикастланиш даражаси қонда S100 оқсилининг даражасини ошиши кузатилиши исботланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши билан бир қаторда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимликларнинг сурункали таъсири натижасида юзага келиши мумкин бўлган морфофункционал ўзгаришлар ҳамда бош мияда мия шикастланиш даражаси қонда S100 оқсилининг даражасини ошиши кузатиладиган морфофункционал ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатларнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари маълум миқдорда иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: энергетик ичимликларнинг ўткир ва сурункали таъсири оқибатида юзага келган бош мия тўқималаридаги функционал ва морфологик ўзгаришларни коррекциялашда профилактик омил сифатида зайтун мойининг самарадорлиги исботлангани Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиали бўйича 07.06.2024 йилдаги 91-сон, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 16.07.2024 йилдаги №274-U- сон, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 26.07.2024 йилдаги №2570-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/67-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимликларни узоқ муддат ва катта миқдорда истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан бош мия тўқималаридаги морфофункционал ўзгаришларини олдини олиш ва коррекциялашда профилактик омил сифатида зайтун мойининг қўлланилиши ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради ва самарадорликка эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимликларни узоқ муддат ва катта миқдорда истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан бош мия тўқималаридаги морфофункционал ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари маълум миқдорда иқтисод қилинади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Энергетик ичимликлар таъсирида бош мия тўқимасидаги морфофункционал ўзгаришлар ва уни коррекциялаш усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаш раисига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сон хат юборилган.