Шамсутдинова Люция Рафаиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Б2 даражали талабаларнинг инглиз тилини ўқитишдаги прагматик компетенсиясини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2758.
Илмий раҳбар: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлар доктори (DSc), доцент; Мамирбаева Дина Джаксибаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион технологияларни қўллаган ҳолда инглиз тилини ўқитишда В2 даражадаги талабаларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
методик мақсадларни амалга оширишда дискурсив йўналтирилган, компонент ва маънога қаратилган – социолингвистик параметрларни яхлит қамраб оладиган уч моделни таҳлил қилиш асосида турли ижтимоий контекстларда Б2 даражасидаги талабаларнинг мулоқот қобилиятларини яхшилашга устуворлик берилган прагматик компетенсия назарияси такомиллаштирилган;
прагмалингвистик ва социопрагматик воситасида нутқ актларига узатиш орқали лингвистик қийинчиликлар таҳлил қилинади, уларни бартараф этиш учун прагматик компетенсияни лингвистик мақбуллик даражасида такомиллаштириш жараёнини рағбатлантирадиган БМК (билим, малака, кўникма) мезонлари инглиз тилининг ижтимоий ва маданий меъёрлари негизида ишлаб чиқилган;
турли нутқ ҳаракатларида прагмалингвистик ва социопрагматик тузилмалар ва стратегияларни аниқ қўллашга йўналтирилганлиги билан тавсифланадиган “Wатч, cомпаре, ансwер”, “Эхперц воте фор…”, “Ситуатион + перформанcе”, “Wатч wитҳ пурпосе” замонавий инновацион технологиялар (мултимедиали, интерфаол, ўйинли, лойиҳавий) асосида ишлаб чиқилган прагматик компетенцияни такомиллаштиришда муаллифлик усулларидан фойдаланиш сермаҳсуллиги исботланган;
когнитив, коммуникатив, функсионал-нутқ, фаол ва ижодий даражаларда прагматик компетенсияни ривожлантиришга кўмаклашадиган, лингводидактик ва услубий жиҳатларга асосланган, тизимли жараён сифатида тақдим этилган коммуникатив-нутқ машқларининг такомиллаштирилган типологияси самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда Б2 даражасидаги талабаларнинг прагматик компетенсиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Б2 даражасидаги талабаларда прагматик компетенсияни ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш асосида ўқитиш типологияси ва тил машқларини қўллаш орқали прагматик компетенсияга ўқитишнинг тизимли жараёни такомиллаштирилишига оид илмий-назарий мулоҳазалардан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2021-йилда амалга оширилган “Қорақалпоғистон Республикасида Б2 босқич талабалари учун оффлайн режимида мобил илова билан веб-сайтни ишлаб чиқиш” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2023-йил 17-февралдаги 01-21-09/124-сон маʼлумотномаси). Натижада сайт контентини таклиф этилаётган материаллар ва нутқий актларнинг ҳар хил турларида тўғри прагмалингвистик ва ижтимоий прагматик тузилма ҳамда стратегиялардан фойдаланишни ўргатишга қаратилган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган;
ҳар хил турдаги нутқий актлардаги прагмалингвистик ва ижтимоий-прагматик тузилмалар ва стратегиялардан тўғри фойдаланишга қаратилган прагматик компетенсияни такомиллаштириш бўйича “Wатч, cомпаре, ансwер”, “Эхперц воте фор…”, “Ситуатион + Перформанcе”, “Wатч wитҳ пурпосе” каби муаллифлик усулларини қўллаш билан боғлиқ тавсиялардан АҚШ Давлат департаменти ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 2022-2024-йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3106-сонли “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 17-апрелдаги 01/939-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган ресурслар ўқув жараёни мазмунини бойитиш имконини берган;
прагматик компетенсия назарияси коммуникатив компетенсиянинг социолингвистик компонентини қамраб олиши билан назарий асосланиб, инглиз тилини ўргатишда ушбу икки компетенсияни яхлитликда  кўриб чиқиш зарурияти тавсифланишига оид таклиф ва тавсиялардан Фарғона давлат университетида 2021-2022-йилларга мўлжалланган “Чанге аcадемй” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 27-ноябрдаги 03-4808-сон маʼлумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ўқув адабиётларни назарий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Б2 даражасидаги талабаларда инглиз тилининг прагмалингвистик ва ижтимоий-прагматик меʼёрларидан тўғри фойдаланишга қаратилган прагматик компетенсияни такомиллаштириш жараёнида аниқланган лингвистик ва услубий қийинчиликлар негизида ишлаб чиқилган БМК (билим, малака, кўникма) мезонлари борасидаги хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Европа Иттифоқи Эрасмус+ дастури доирасида Руминиянинг Алба Иулиа университети билан ҳамкорликда 2018-2024-йилларда амалга оширилган 2018-1-РО01-КА107-048398: “Леарнинг мобилитй фор ҳигҳер эдуcатион студенц анд стафф” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 30-ноябрдаги 01/668-сон маълумотномаси). Натижада БМК (билим, малака, кўникма) мезонлари халқаро стандартларга мослаштиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish