Исроилова Манзура Жамоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Француз тили публицистик матнларида компаратив фразеологик бирликларнинг семантик-стилистик хусусиятлари”, 10.00.04 -Европа, Америка, Австралия халқлари тили ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil2084
Илмий раҳбар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Жусупов Нурсултан Махамбет ули, филология фанлари доктори, доцент; Маматкосимова Васила Акрамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз публицистик матнларида компаратив фразеологик бирликларнинг семантик-стилистик хусусиятларини оърганиш ҳамда тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
француз публицистик матнда мавжуд ахборотни етказишда ФБ/КФБ орқали инсон ижтимоий роли: стилистик-услубий жиҳатини, эмоционал/ҳиссийликни, маърузачиларнинг умумий ёки индивидуал ҳолати ҳақидаги нуқтайи назарини, образлиликни кучайтиргани ҳолда публицистик матн ифодалилигини ошириш мумкинлиги мисоллар асосида аниқланган;
тузилишига кўра, структур-семантик жиҳатдан чатишма компаратив фразеологик бирликларнинг кенг тарқалган қуйидаги: 1) тирик мавжудотнинг хусусияти аксарият ҳолларда одамга ёки жонсиз нарсага ўтказилиши; 2) фақат инсонга хос хусусият ва ҳаракат ҳайвонларга кўчирилиши; 3) ўхшатиш предмети/шахс/вазиятга маълум предметнинг ташқи ўхшашлиги кўчирилиши 4) ўзи эга бўлган стандартга қарши, зид хусусиятни ифодалаши, антифразани ҳосил қилиши мумкинлиги; 5) ўзак жиҳатидан ўхшатиш асосининг асл ва кўчма маъно қарама-қаршилигига қурилган ўхшатиш, иронияли гуруҳлари аниқланиб мисоллар асосида далилланган;
француз публицистик матндаги компаратив фразеологик бирликларни фразеосемантик гуруҳларга бўлиб тадқиқ қилиш орқали рамзийликни ифодаловчи ҳайвон, ўсимлик, ранг ва мифологик образлар орқали инсонни тасвирловчи 4 семантик гуруҳлари аниқланиб, ҳайвон номлари билан боғлиқ компаратив фраземалар устунлик қилиши, компаратив фразеологик бирликлар дунёнинг фразеологик тасвири ва тил тафаккурининг миллий-маданий хусусиятларини ифодалаши мисоллар асосида далилланган;
француз публицистик матнга мурожаат қилувчининг коммуникатив муносабатлари ва компаратив фразеологик бирликларнинг коммуникатив функсиялари ўртасидаги муносабат аниқланган ҳамда француз публицистик матн фразеологияси ва умумтил фразеологияси структура ҳамда семантик хусусиятига кўра бироз фарқ қилиб, газета фразеологик бирликлари орасида ўтган тарихий даврлардан мерос бўлиб қолган фразеологик бирликлар бўлмаслиги, ҳеч бир фразеологик бирлик бирикма сифатида туғилмаслиги, шунчаки ички шакл унутилганлиги сабабли секин-аста бирикмага айланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компаратив фразеологизмларнинг тадқиқот давомида олинган семантик-стилистик, коммуникатив жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг публицистик матнда ифодаловчи баҳоси борасидаги хулоса натижалари асосида:
“Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2016-2018-йиллар давомида амалга оширилган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-СБ-ЭРАСМУС+CБЕ ИМЕП рақамли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси. Олий таълим, фан. ва инновациялар. вазирлиги Самарқанд. давлат чет тиллар. институтининг 2023-йил 28-апрелдаги №1118/30.02.01 сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг компаратив фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятини тушуниш, таҳлил қилиш самарадорлиги ошган;
Самарқанд. давлат чет. тиллар институти. томонидан амалга. оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили. мутахассислик предметларидан. ахборот-коммуникацион. технологиялари асосида. виртуал ресурслар. яратиш ва ўқув. жараёнига жорий. этиш” номли инновацион. тадқиқотлар доирасида. фойдаланилган ( Ўзбекистон Республикаси. Олий таълим, фан. ва инновациялар. вазирлиги Самарқанд. давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 28-апрелдаги №1125/30.02.01 сонли маълумотномаси). Натижада хорижий тиллар бўйича ўқув-услубий мажмуа контекстида фразеологик бирликлар материалларига оид таълим мазмуни бойитилган;
Термиз давлат университетида ЭРАСМУС+ дастури доирасида амалга оширилган 574099-ЭПП-1-26-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СБ рақамли “Олий таълим. соҳасида потенсиал. ривожлантириш. йўналишидаги ПАWТЕР. ҳудудлараро мобилликни. йўлга қўйиш. ва бу борада. долзарблик, сифат ҳамда. тенгликни таъминлаш” номли. илмий-амалий. лойиҳа доирасида. фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиз давлат университетининг 2023-йил 25-апрелдаги № 06/12-1674 сонли маълумотномаси). Натижада фразеология соҳасида фразеологик бирликларнинг коннотатив жиҳати филология йўналиши талабалари, мутахассисларига атрофлича етказиш орқали уларни тушуниш, таҳлил қилиш самарадорлиги ошган;
2022-2023-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти”, “Адабий жараён” номли эшиттиришларнинг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган ( Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали Давлат муассасаси 2023-йил 2-майдаги № 04-36-670- сонли маълумотномаси). Натижада ушбу дастурлар учун тайёрланган медиа материаллар мазмун жиҳатидан бойитилган.