Саримсоков Хуршид Абдималиковичнинг
Филология фанларидоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидага спорт шарҳлари лексикасининг лингвистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Fil586
Илмий раҳбар: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Самигова Хушнуда Батировна, филология фанлари доктори, профессор; Мухамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллларида тақдим этилувчи спорт шарҳларини хословчи лексик бирликларини такомиллашувини аниқлаш ҳамда шарҳни тўлақонли ёритишда лингвостилистик ва прагматик ёндашувларнинг таҳлил методологиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
спорт шарҳларида мавжуд лексик бириликларни чоғиштириш орқали тадқиқотга тортилган тилларнинг морфологик, лексик-семантик, функционал-семантик ва синтактик усулларининг такомиллашувида тилларга хос бўлган алломорфлик ва изоморфлик хусусиятлари далилланган;
спорт шарҳларида қўланилувчи терминларнинг тарихий-генетик илдизлари аниқланиб, уларнинг лингвистик тадрижий тараққиёт босқичларидаги семантик ва фонетик ўзгаришлари фактик-аналитик манбаларга мувофиқ асосланган;
инглиз ва ўзбек тили спорт шарҳларида фонетик ва лексик стилистик воситаларнинг шарҳда қўлланилишига кўра когнитив ва эстетик-маданий белгиларини ўз ичига олувчи мураккаб, кўп ўлчамли лингвистик ҳосила эканлиги исботланган;
спорт шарҳларида ички ва ташқи қофия феноменасини мустақил тадқиқ қилиш ҳамда гап таркибида қатнашадиган қофияларнинг структуравий хусусиятлари ва уларда янги семантик ма'но вужудга келиши аниқланган;
шарҳлаш жараёнида яширинган маъно яратиш, хабар тақдимотини модификациялаш, шарҳлараро когнитив алоқани яратиш, аудитория билан уйғунликни ўрнатиш ва (ижобий ва салбий) хулоса қилиш каби лингвистик хусусиятлар шарҳнинг прагматик мувофиқлигига асос бўлиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тили спорт шарҳи материали асосида нутқдаги жозибадорлик, тасвирийлик, рамзийлик, ижодкорлик, нутқий равонлик сингари лисоний функсионал хусусиятлари орқали шарҳловчи нутқининг лисоний хосланиш тафовутлари аниқланган ва такомиллашув тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги спорт терминларининг формал, семантик ва когнитив структураси тавсифини бериш бўйича олинган натижалар асосида:
чоғиштирилаётган тиллардаги спорт шарҳларида ифодаланувчи стилистик воситаларининг турли мазмуний ҳамда семантик муносабатлар мантиқий яхлитланган умумий тавсифини ва табиатини ифода этиш мақсадида тақдим этилган хулосаларидан Европа Иттифоқи томонидан ТРИГГЕР: “Триггеринг инновативе аппроачес, энтрепренеуриал скиллс анд аттитудес ин ҲЕИ леарнерс тҳроугҳ cреатинг тҳе фавоурабле cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган Мухандислик ваТехнологиялар институти 2024-йил 6-майдаги 464/024-сонли маълумотномаси). Натижада, инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида нутқда лингвистик ва коммуникативлик қобилиятини ошириш, чоғиштирма тилшунослик ва стилистика соҳаларидаги билимини ошириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда янги ёндашувлар сифатида мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижаларини очиб беришда қўлланилган;
чоғиштирилаётган тилларнинг спорт шарҳларида фонетик ва лексик стилистик воситаларнинг шарҳда қўлланилишига кўра когнитив ва эстетик маданий белгиларини ўз ичига олувчи мураккаб, кўп ўлчамли лингвистик соҳаси лексик бирликларини қиёсий-типологик аспектдаги тадққиқот хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2020-2021-йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 16-апрелдаги 791/02-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган тавсиялар институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларини амалда оширишда кўмаклашган;
спорт шарҳларида қўлланувчи терминларнинг тарихий-генетик илдизлари, тадрижий тараққиёт босқичлари, мавжуд сўзларнинг қайта услубий чегараланиши, уларнинг семантикасидаги ўзига хос ўзгариш ва янгиланишларга оид хулосалардан Порту университети ФЕУП - Фаcулдаде де Энгенҳариа Унверсидаде до Порто та'лим йўналиши илмий қўлланмасида фойдаланилган (Порту университети 2024 йил 20 февралдаги -4200-465 ПОРТО-НИПC 600 027 716 сонли маълумотномаси). Натижада соҳага оид ўқув материалларини назарий жиҳатдан такомиллаштиришга самарали манба бўлиб хизмат қилган;
спорт шарҳларини хословчи бирликларини тадрижий диахрон такомиллашуви, термин ва неологизмларнинг инглиз ва ўзбек тиллари чогʻиштирма аспектда вужудга келувчи айрим тилшунослик ва спорт журналистикасига оид фикрлар, хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Катта танаффус”, “Та'лим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 15-апрелдаги 04-36-498-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳозирги кунда кенг қўлланувчи, оммабоп ҳамда нутқимизда учраётган янги жисмоний тарбия ва спортга доир лексик бирликларнинг инглиз, ўзбек тилларида шаклланишида ўзига хос ўхшашлик ва фарқли жиҳатларининг ўзига хос хусусиятлари борасидаги баҳс мунозараларга ойдинлик киритилган;
икки тилларнинг қиёсий таҳлил қилиш орқали шарҳлаш жараёнида яширин маънонинг ривожланиши, хабар тақдимотини ўзгартириш, фикр билдиришда когнитив алоқани яратиш, тингловчилар билан уйғунликни ўрнатиш каби хулосаларидан Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети (Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетининг 2024 йил 22-майдадаги № 1419 маълумотномаси) таълим йўналиши илмий қўлланмасида фойдаланилган. Натижада соҳага оид ўқув материалларини назарий жиҳатдан такомиллаштиришга самарали манба бўлиб хизмат қилган.