Тажибаев Мухиддин Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Синергетик дунёқараш парадигмаси тараққиётининг фалсафий-эпистемологик хусусиятлари” мавзусидаги 09.00.01-“Онтология, гносеология ва мантиқ”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fal581.
Илмий раҳбар: Тўраев Бахтиёр Омонович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Зиёд Давронов, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади синергетик дунуоқараш парадигмаси тараққиуотининг фалсафий-епистемологик хусусиуатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синергетик дунёқараш парадигмасининг замонавий илм-фан ривожининг антифундаменталлаштириш, плюрализация ва аниқ когнитив муаммоларни ҳал қилишга қаратилган фанлараро ва трансдициплинар тадқиқотларга бўлган потенсиал имкониятлари очиб берилган;
синергетик дунёқараш парадигмасининг муҳим фанлараро салоҳиятга эга бўлган илмий йўналиш сифатида (тадқиқотнинг предмети, усуллари ва натижалари бўйича), худди ўзидан олдинги умумий илмий йўналишлар (кибернетика, умумий тизимлар назарияси) каби плюрализация, аниқ когнитив муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган эвристик салоҳияти ва амалий тажрибаси очиб берилган;
синергетик дунёқараш парадигмасининг турли умумий илмий “тартиб методологиялари”ни ўрганиб чиқилиб, илмий билишдаги бир қатор консептуал ва эпистемологик антиномиялар (мувозанат - номутаносиблик, барқарорлик - беқарорлик, очиқ - ёпиқ тизимлар; динамика - гомеостаз, бир хиллик - хилма-хиллик, симметрия - ассиметрия, чизиқлилик - ночизиқлилик, актуализация - потенсиаллик, башорат қилиш - олдиндан айтиб бўлмаслик ва ҳ.к.) илмий-амалий жиҳатдан асосланди;
ҳозирги давр табиий-илмий ва фалсафий билимларни ривожланишида синергетик дунёқарашнинг тутган ўрнига оид ёндашувлар қиёсий таҳлил қилиниб, унинг тараққиёт стратегияси истиқболларига таъсир этишдаги конструктив инновасион характердаги хусусияти аттрактор тамойили воситасида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синергетик дунёқараш парадигмаси тараққиётининг фалсафий-эпистемологик хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
синергетик дунёқараш парадигмасининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг табиий-илмий ҳамда фалсафий-эпистемологик мазмун-моҳияти сабаб ва оқибат, зарурат ва тасодиф, структура ва элемент каби фалсафий категориялар ёрдамида назарий-методологик жиҳатдан очиб берилганлигига доир илмий натижалардан кўрсатув ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2023 йил 19 октябрдаги 02-06-1565-сон маълумотномаси). Натижада О'збекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали тадқиқотчини илмий фаолиятини амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ҳамда илмий натижалар кўрсатув ссенарийларини мазмунан бойитишга хизмат қилган;
ҳозирги глобаллашув шароитида жамиятдаги кўп факторли муҳитларнинг ўзгарувчан ва бифуркасион ҳаракатлари натижасида юзага келадиган беқарорликни бартараф этувчи синергетик қонуниятларининг (тизимлилик, очиқлилик) моҳияти давр ҳарактерига адекват эканлиги исботлаб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси илмий-амалий тадбирларни ташкил этишда, шунингдек услубий тавсиялар, дастурлар, қўлланмалар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитасининг 2023 йил 16 октябрдаги 01/359-сон маълумотномаси). Натижада берилган хулосалар ва амалий таклифлар атроф-муҳитни асраш ва инсонлар онгида экологик маданиятни шакллантириш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
инсондаги воқеликка муносабат, дахлдорлик ҳисси, ижтимоий тараққиёт мақсадлари “Синергетик дунёқараш” ҳодисасининг детерминистик жиҳатлари сифатида намоён бўлиши “ўтмиш-бугун-келажак” тамойили негизида далилланганлигига доир хулосалар, таклиф ва тавсияларидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида жамият ҳаётининг тузилмавий-функсионал жаҳатларини таҳлил қилишда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 25 октябрдаги 02/493-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий натижаларнинг қўлланилиши жамият ҳаёти ва инсоннинг синергетик дунёқарашига таъсирини ўрганишда сифатий социологик тадқиқотларни назарий-методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган;
ҳозирги давр табиий-илмий ва фалсафий билим соҳаларидаги масалаларни ҳал этишда синергетик дунёқарашнинг тутган ўрнига оид ёндашувлар қиёсий таҳлил қилиниб, унинг тараққиёт стратегияси истиқболларига таъсир этишдаги конструктив инновасион характердаги хусусияти аттрактор тамойили воситасида асосланганлиги каби илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19 июлдаги 233-сонли (233-0831) буйруғига асосан М.А.Тажибаев томонидан чоп этилган “Фалсафа” номли ўқув қўлланманинг “Борлиқ фалсафаси(Онтология)” ва “Ривожланиш фалсафаси” каби мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023 йил 10 октябрдаги 01/12-273-сон маълумотномаси). Натижада ўқув қўлланманинг тегишли мавзулари илмий-назарий жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган.