Файзиев Самандар Собри ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергетика соҳасида инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Iqt2995.
Илмий раҳбар: Ботиров Азамат Ахмедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Ҳосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Энергетика соҳасида инфратузилмаларни самарали молиялаштириш амалиётига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қуввати 100 кВт гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга солиқ имтиёзлари, хусусан мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда фойда солиғидан имтиёзлар беришга асосланган;
1 Мвт гача бўлган микро ва кичик гидроелектрстанциялари қурилмаларини ҳамда 5 кВт дан юқори бўлмаган қувватдаги қуёш фотоелектрик станциялар ва қуёш сув иситкич қурилмаларини сотиб олиш учун “яшил” кредитларни йиллик фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан ошмаган миқдорда ажратишга асосланган;
жисмоний шахслар учун энергия тежайдиган технологияларни харид қилиш учун 50 миллион сўмгача микроқарзларни онлайн режимда Марказий банк асосий ставка миқдорида 5 йил муддатда яшил микрокредитларни ажратишга асосланган;
юридик шахсларнинг фойда солиғи базасини ҳисоблашда солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар таркибига қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерация обектларининг «яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадларини киритишга асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энергетика соҳасида инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қуввати 100 кВт гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга солиқ имтиёзлари, хусусан мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда фойда солиғидан имтиёзлар бериш таклифи амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 17 майдаги 04-11-3408 сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, ҳамда қурилмалар ўрнатилган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун фойда солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса 10 йил муддатга озод этиш тартиби белгиланди.
1 Мвт гача бўлган микро ва кичик гидроелектрстанциялари қурилмаларини ҳамда 5 кВт дан юқори бўлмаган қувватдаги қуёш фотоелектрик станциялар ва қуёш сув иситкич қурилмаларини сотиб олиш учун “яшил” кредитларни йиллик фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан ошмаган миқдорда ажратиш таклифи амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 17 майдаги 04-11-3408 сонли маълумотномаси). Натижада, микро ва кичик гидроелектрстанцияларидан олинадиган энергия миқдори 2,4 фоизга етиб, яшил энергия самарадорлигига ўз ҳиссасини қўшишига имкон яратади.
жисмоний шахслар учун энергия тежайдиган технологияларни харид қилиш учун 50 миллион сўмгача микроқарзларни онлайн режимда Марказий банк асосий ставка миқдорида 5 йил муддатда яшил микрокредитларни ажратиш таклифи амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 17 майдаги 04-11-3408 сонли маълумотномаси). Натижада, энергия тежовчи технологияларни сотиб олган жисмоний шахсларнинг ҳажми 2 баробар ошиб, қайта тикланувчи энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳамда электр энергиясининг технологик йўқотишлар 2,72 фоизга тушишига эришилган.
юридик шахсларнинг фойда солиғи базасини ҳисоблашда солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар таркибига қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерация обектларининг «яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадларини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-февралдаги ЎРҚ-906-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024 йил 5 апрелдаги 04/7-10-42-сонли далолатномаси). Натижада, таркибида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерация обектларининг даромад базаси оширилиб, энергетика лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмининг ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish