Бозарова Феруза Ғайбуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ ва Ғарб маданиятида ахлоқий-эстетик қарашлар диалектикаси (Ғаззилй ва Кант фалсафий таълимотлари мисолида”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этикаи) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Fal43.
Илмий маслаҳатчи: Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаева Саида Собитхоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маткаримова Жамила Турдиевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Самадов Актам Рафиқович, фалсафа фанлари доктори, профессор;.
Етакчи ташкилот: Фарғона Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ ва Ғарб маданий мулоқотида ахлоқий-эстетик қарашлар диалектикаси моҳиятини фалсафий тадқиқ этиш, шунингдек Ғаззолий ва Кант таълимотларининг Ўзбекистон ёшларининг маънавиятини юксалтиришдаги аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ ва ғарб ўртасидаги маданий мулоқот ахлоқий-эстетик тамойилларга диалектик таъсири қадриятлар тизими билан боғлиқ аксиологик ва шахснинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, ижодий ва профессионал ривожланиши билан боғлиқ акмеологик ёндашувлар жамиятда қабул қилинган норма ва ме'ёрлар асосида очиб берилган;
Абу Ҳомид Ғаззолий фалсафий таълимотида ақл ва мантиқ орқали ҳақиқатни излашни акс эттирган рационализм ва инсоннинг ички туйғулари, интуитив билиш ва ҳиссий тажрибалар муҳим аҳамиятга эга иррационализм диалектикаси замонавий ахлоқшунослик ва нафосатшуносликнинг бош мезоний тушунчалари орқали далилланган;
Иммануил Кант деонтологиясида категорик императив ғояси ахлоқий хулқ-атворни эркин ирода этиш, масъулият, инсоннинг ўзини қадр-қимматини сақлашини қатъий ва гипотетик императивларнинг шахс маънавий такомилидаги ижтимоий зарурати, назарий ва амалий аҳамияти асослаб берилган;
Глобал маънавий трансформациялар шароитида Ғаззолий ва Кант ахлоқий-эстетик қарашлари ижтимоий тафаккурнинг интеграциялаштирувчи маданий меъёрлар, ижтимоий институтлар, ижтимоий идентификация, ўзаро алоқа ва коммуникация ижтимоий адаолат ва тендлик мезонлари плюрализм ва детерминизм асосида далилланган;
Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда Ғаззолий ва Кант фалсафий таълимотлари мисолида ёшларда юксак ахлоқ, илмсеварлик, инсонпарварлик, бағрикенглик фазилатларини шакллантиришда тарбия босқичлари ҳамда қатъий императивларга хос консептуал масалалар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Шарқ ва ғарб маданиятида ахлоқий-эстетик қарашлар диалектикаси (Ғаззолий ва Кант фалсафий таълимотлари мисолида)” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Шарқ ва ғарб ўртасидаги маданий мулоқот ахлоқий-эстетик тамойилларга диалектик таъсири қадриятлар тизими билан боғлиқ аксиологик ва шахснинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, ижодий ва профессионал ривожланиши билан боғлиқ акмеологик ёндашувлар жамиятда қабул қилинган норма ва ме'ёрлардаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2024- йил 13 – февралдаги № 02/05-10 сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон ёшларининг миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигида таълим ва тарбия олишларига бағишланган республика тарғибот ишларининг илмий савияси янада бойишига хизмат қилган;
Абу Ҳомид Ғаззолий фалсафий таълимотида ақл ва мантиқ орқали ҳақиқатни излашни акс эттирган рационализм ва инсоннинг ички туйғулари, интуитив билиш ва ҳиссий тажрибалар муҳим аҳамиятга эга иррационализм диалектикаси замонавий ахлоқшунослик ва нафосатшуносликнинг бош мезоний тушунчаларига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига қарашли Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида имом-хатиблар ва отинойилар учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита 2024-йил 7 февралдаги 02-02/02/1/326-сон маълумотномаси). Диссертация илмий натижаларидан диний-маърифий жараёнларни ўрганишда, шунингдек, таълим муассасалари учун услубий тавсиялар ишлабчиқишга хизмат қилган;
Иммануил Кант деонтологиясида категорик императив ғояси ахлоқий хулқ-атворни эркин ирода этиш, масъулият, инсоннинг ўзини қадр-қимматини сақлашини қатъий ва гипотетик императивларнинг шахс маънавий такомилидаги ижтимоий зарурати, назарий ва амалий аҳамиятига оид қарашларидан Ўзбекистон Ислом сивилизация маркази фаолиятида фойдаланган (Ўзбекистон Ислом сивилизация марказининг 2024-йил 17-январдаги 08-17/29 сон маълумотномаси). Мазкур диссертациянинг илмий натижаларидан миллий-маънавий қадриятлар Абу Ҳомид Ғаззолий ва Иммануил Кант ма'навий меросидаги инсонпарварлик, илмсеварлик, ахлоқий го'заллик фазилатларини ёшлар тарбиясида самаралиқўлланма сифатида, методик о'қишларда, каталоглар, албомлар, илмий-амалий материаллар базасини яратишда хизмат қилган;
Глобал маънавий трансформациялар шароитида Ғаззолий ва Кант ахлоқий-эстетик қарашлари ижтимоий тафаккурнинг интеграциялаштирувчи маданий меъёрлар, ижтимоий институтлар, ижтимоий идентификация, ўзаро алоқа ва коммуникация ижтимоий адаолат ва тендлик мезонлари плюрализм ва детерминизм асосланиши борасидаги илмий хулосалар ва амалий таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди, “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, Ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғусини кучайтириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил қилишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил, 4-март 01/11-238-сон маълумотномаси). Натижада, Абу Ҳомид Ғаззолий ва Иммануил Кант маънавий мероси ёшларнинг ижодий ва касбий фаолиятини бойитиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, бузғунчи ғояларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, руҳий ва маънавий оламини бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда Ғаззолий ва Кант фалсафий таълимотлари мисолида ёшларда юксак ахлоқ, илмсеварлик, инсонпарварлик, бағрикенглик фазилатларини шакллантиришда тарбия босқичлари ҳамда қатъий императивларга хос консептуал масалаларга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон телевидениесининг “Маданият ва маърифат” каналида 2019 йилда эфирга узатилган «Башарият сиймолари” кўрсатувининг Олмония файласуфи Иммануил Кант ижодига бағишланган сони стенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. Кўрсатув Иммануил Кант ва Абу Ҳомид Ғаззолий таълимотининг рационал ва иррационал диалектикаси билан боғлаб ёритиб берилган. (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-январдаги 02-11/11 сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув мутафаккирлар Иммануил Кант ва Абу Ҳомид Ғаззолий маънавий-ахлоқий ва фалсафий меросининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.