Ўрдабаев Жарилкап Ермекбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бюджет ташкилотларида аудит ўтказиш тартибини такомиллаштириш”. 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2611
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Кўзиев Ислом Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шамшетов Алимбай Сарсенбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети
II. Тадқиқотнинг мақсади бюджет ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “аудиторлик фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари, ҳисоб-китоблари ва бошқа молиявий маълумотларининг ҳаққонийлиги ва тўғрилигини текшириш ва баҳолаш жараёнини ҳудудий хусусиятларга мослаштириш ва интеграциялаш, ҳудуднинг ўзига хос иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларини акс эттира оладиган ягона ҳудудий аудит тизими яратиш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
бюджет ташкилотларида аудит ўтказиш жараёнида рискларни аниқлаш ва уларга баҳо бериш матрицаси риск тоифасидан келиб чиққан ҳолда таъсир даражаси, эҳтимоллик ва риск рейтинги жиҳатидан “юқори” (0,71 – 1,0), “ўрта” (0,56 – 0,7) ва “паст” (0 – 0,55) чегараларига мувофиқ келувчи чора-табирлар мажмуини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;  
бюджет ташкилотларида рискларни аниқлаш услуби ички ва ташқи муҳитни таҳлил қилиш, рискларни баҳолаш ва рўйхатга олиш, рискларни пасайтириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичларига аудит тартиб-қоидалари билан интеграциялашган рискларни бошқаришнинг мослашувчан тизимини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида бюджет ташкилотларида аудит ўтказиш яхлит жараёнининг халқаро аудит стандартлари (XASA), интеграциялаш (IA), мослаштириш (MA) компонентлари ўртасидаги мақбул нисбат (XASA = 0,65; IA = 0,21; MA = 0,14)ни шакллантириш орқали ҳудудий аудит тизимини ривожлантириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бюджет ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “аудиторлик фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари, ҳисоб-китоблари ва бошқа молиявий маълумотларининг ҳаққонийлиги ва тўғрилигини текшириш ва баҳолаш жараёнини ҳудудий хусусиятларга мослаштириш ва интеграциялаш, ҳудуднинг ўзига хос иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларини акс эттира оладиган ягона ҳудудий аудит тизими яратиш нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Аудит (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ҳудуднинг ўзига хос иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларини акс эттира оладиган ягона ҳудудий аудит тизими яратиш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган “аудиторлик фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
бюджет ташкилотларида аудит ўтказиш жараёнида рискларни аниқлаш ва уларга баҳо бериш матрицаси риск тоифасидан келиб чиққан ҳолда таъсир даражаси, эҳтимоллик ва риск рейтинги жиҳатидан “юқори” (0,71 – 1,0), “ўрта” (0,56 – 0,7) ва “паст” (0 – 0,55) чегараларига мувофиқ келувчи чора-табирлар мажмуини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш таклифи  Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлигининг 2023 йил 10 октябрдаги № СИ/01-09/3804-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хатолар ёки номувофиқликларни эрта аниқлаш ва тузатиш харажатларини камайтириши ва молиявий йўқотишларнинг олдини олиш, шунингдек, самарали ва асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш учун муҳим бўлган молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва ўз вақтидалигини ошириш имкони яратилган;
бюджет ташкилотларида рискларни аниқлаш услуби ички ва ташқи муҳитни таҳлил қилиш, рискларни баҳолаш ва рўйхатга олиш, рискларни пасайтириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичларига аудит тартиб-қоидалари билан интеграциялашган рискларни бошқаришнинг мослашувчан тизимини татбиқ этиш асосида такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлигининг 2023 йил 10 октябрдаги № СИ/01-09/3804-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жорий маълумотлар ва фикр-мулоҳазалар асосида рискларни бошқариш стратегияларини доимий янгилаш ва оптималлаштириш учун машинали ўрганиш (machine learning) алгоритмларидан фойдаланиш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида бюджет ташкилотларида аудит ўтказиш яхлит жараёнининг халқаро аудит стандартлари (XASA), интеграциялаш (IA), мослаштириш (MA) компонентлари ўртасидаги мақбул нисбат (XASA = 0,65; IA = 0,21; MA = 0,14)ни шакллантириш орқали ҳудудий аудит тизимини ривожлантириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлигининг 2023 йил 10 октябрдаги № СИ/01-09/3804-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аудит тартиб-қоидаларини стандартлаштириш аудиторлик харажатларини камайтириш ва аудиторлик хизматлари сифатини ошириш имконини яратилиб, бу эса, ўз навбатида, бюджет ташкилотларида молиявий бошқарувни яхшиланишига олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish