Жўраев Дилмурот Мухторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Маъмурий ва оммавий ҳуқуқий низоларни ҳал этишнинг муқобил усули сифатида келишув битими”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Yu721.
Илмий раҳбар: Мусаев Бекзод Турсунбоевич, юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Рўзметов Хайрулла Ибадуллаевич, юридик фанлар доктори, доцент; Жавлиев Нурали Баҳодирович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда муқобил усулда ҳал этишни кенгайтириш ва келишув битими тузиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда ҳал этишда келишув битими тузишни жорий қилиш лозимлиги асослантирилган;
келишув битимининг шакли ва мазмунига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилиб, унга кўра келишув битими ёзма шаклда тузилиши, битим бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга, ҳаракатларга боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмаслиги асослаб берилган;
маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда ҳал этишда келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш жараёнида суд томонида унинг қонунчиликка, учинчи шахсларнинг манфаатларига зид эмаслиги аниқланиши лозимлиги асосланган;
маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйичи тузилган келишув битимини суд томонидан рад этишни асослари ишлаб чиқилган, жумладан, битим иштирокчиси саналган жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик бўлмаса, битим шартли тузилган бўлса келишув битимини тасдиқлаш суд томонидан рад этилиши лозимлиги асослантирилган;
агар маъмурий суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрими ёхуд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса, судя аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилишни рад этиши лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда ҳал этишда келишув битими тузишни жорий қилиш лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси МСИЙтКнинг 1261-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг
2023-йил 13-июндаги 04/2-10/2149-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши қонунчиликда маъмурий низоларни муқобил усулда ҳал этиш имкони ва амалиётининг вужудга келишига хизмат қилган;
келишув битимининг шакли ва мазмуни юзасидан келишув битими ёзма шаклда тузилиши, уни тузган шахслар томонидан имзоланиши, битим бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга, ҳаракатларга боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмаслиги, битимда суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги шарт мавжуд бўлмаса бу масала битимни тасдиқлаш чоғида ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси МСИЙтКнинг 1262-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 13-июндаги 04/2-10/2149-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши қонунчиликда маъмурий низоларни муқобил усулда ҳал этиш имкони ва амалиётининг вужудга келишига хизмат қилган;
маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда ҳал этишда келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш юзасидан келишув битими ишни кўраётган суд томонидан тарафлар иштирокида тасдиқланиши, келишув битимини тасдиқлаш жараёнида суд томонидан унинг қонунчиликка, учинчи шахсларнинг манфаатларига зид эмаслиги аниқланиши, келишув битимини тасдиқлашда иш юритишдан тугатилиши ва бу ҳақда суд ажрим чиқариши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси МСИЙтКнинг 1263-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 29-майдаги 1-197-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маъмурий низоларни муқобил усулда ҳал этиш имконининг вужудга келишига хизмат қилган;
маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда ҳал этишда келишув битимини тасдиқлашни рад этиш юзасидан келишув битимининг шартлари қонунчиликка зид бўлса, битим шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилса ҳамда ушбу учинчи шахсларнинг келишув бўйича розилиги бўлмаса, жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик бўлмаса, битим шартли тузилган бўлса келишув битимини тасдиқлаш рад этилиши лозимлиги  ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси МСИЙтКнинг 1265-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 13-июндаги 04/2-10/2149-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши қонунчиликда маъмурий низоларни муқобил усулда ҳал этиш имкони ва амалиётининг вужудга келишига хизмат қилган;
агар маъмурий суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрими ёхуд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса, судя аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилишни рад этиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси МСИЙтКнинг 133-модда биринчи қисмининг 2-бандини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг
2023-йил 13-июндаги 04/2-10/2149-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши қонунчиликда маъмурий низоларни муқобил усулда ҳал этиш имкони ва амалиётининг вужудга келишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish