Каримов Хуршид Акрамович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноятларни таснифлаш мезонларини такомиллаштириш”, 12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи, жиноят ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Yu168.
Илмий маслаҳатчи: Бахтиёр Халилович Пулатов, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.31/31.12.2020.I.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Бахром Джабборович Ахроров, юридик фанлар доктори, профессор; Фозилов Икром Юсупович, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунбоев Элбек Одилжонович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноятларни таснифлаш  мезонлари бўйича амалий ва назарий ечимлар бериш, жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноятларни ижтимоий хавфлилик хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра таснифлаш қоидаларини ишлаб чиқишда қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун санкциянинг минимал миқдорини кўрсатмаслик орқали максимал муддатидан келиб чиқиб белгиланиши кераклиги асосланган;
жиноятларни ижтимоий хавфлилик хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра таснифлаш қоидаларини ишлаб чиқишда қасддан содир этилган оғир жиноятлар учун санкциянинг минимал миқдорини кўрсатмаслик орқали максимал муддатидан келиб чиқиб белгиланиши кераклиги асосланган;
жазо тизимида назарда тутилган жарима жазоси жиноятнинг таснифидан келиб чиқиб, фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда оғир жиноятлар учун  тайинланиши асосланган;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун жарима жазосининг энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача тайинланиши, унча оғир бўлмаган жиноятлар учун  жарима жазосининг энг кўп миқдори  базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваригача тайинланиши, оғир жиноятлар учун жарима жазосининг энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз бараваригача тайинланиши асосланган;
маъмурий преюдицияли жиноятлар учун жавобгарлик шундай ҳаракатлар содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилганда келиб чиқиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноятларни таснифлаш мезонларини такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этиш натижалари асοсида:
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасининг 17-моддасидаги “унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради” деб қайд этилган жумласини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 24 январдаги 27/2-17-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жазонинг максимал муддатидан келиб чиқиб жиноятлар таснифланишини, жиноятлар учун санкция миқдорини белгилашда Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисми нормаларини ўзаро мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасининг 17-моддасидаги “оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради” деб қайд этилган жумласини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 24 январдаги 27/2-17-24-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф жазонинг максимал муддатидан келиб чиқиб жиноятлар таснифланишини, жиноятлар учун санкция миқдорини белгилашда Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисми нормаларини ўзаро мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
Жарима жазолари жиноятнинг ижтимоий хавфлилигидан келиб чиқиб, мутаносиб белгиланиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасининг 50-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 24 январдаги 27/2-17-24-сон маълумотномаси) Мазкур таклиф жиноятлар учун жазо миқдори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мос бўлишига, санкция миқдорини белгилашда муқобил жазолар жиноят таснифига асосланишига, жиноятлар учун санкция миқдорини белгилашда Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисми нормаларини ўзаро мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун жарима жазосининг энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача тайинланиши, унча оғир бўлмаган жиноятлар учун  жарима жазосининг энг кўп миқдори  базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваригача тайинланиши, оғир жиноятлар учун жарима жазосининг энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз бараваригача тайинланиши асосланган; ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасининг 50-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 24 январдаги 27/2-17-24-сон маълумотномаси) Мазкур таклиф жиноятлар учун жазо миқдори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мос бўлишига, санкция миқдорини белгилашда муқобил жазолар жиноят таснифига асосланишига, жиноятлар учун санкция миқдорини белгилашда Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисми нормаларини ўзаро мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 11-сонли қарори 6-бандининг биринчи хатбошисидаги “шундай ҳаракатлар учун қўлланилган маъмурий жазо ижроси тугаган кундан эътиборан (маъмурий жазо ижро этилмаган ҳолларда эса - уни ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан), бир йил давомида содир этилган бўлса,” деган сўзлар “шундай ҳаракатлар содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса,” деган сўзлар билан алмаштиришда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 21 декабрдаги 08/1002-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф маъмурий преюдицияли жиноятлар учун жавобгарликни муқаррарлигини таъминлашга ҳамда ягона суд амалиётини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish