Мирзаев Фахритдин Зиятовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Одам ўлдириш жиноятини тергов қилишнинг ўзига хос жиҳатлари”, 12.00.09 - “Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu512.
Илмий раҳбар: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Вахабжон, юридик фанлар доктори, профессор; Қўшаев Нурали Маҳмудович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади одам ўлдириш жиноятини тергов қилиш услубиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
процессуал ҳаракатлар яъни, ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш; тинтув; кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш; тергов эксперименти; шахсни ушлаш; ҳимоячидан воз кечиш; шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган тинтув ва олиб қўйиш каби процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шартлиги асосланган;
тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинганда, текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берса, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши асосланган;
прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолиятига унинг назорат ваколати сифатида экспертиза муассасалари ва тергов тармоқлари ўртасида ҳамкорликни киритиш орқали ривожлантириш таклиф қилинган;
прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назоратини таъминлаш ва тергов сифатини яхшилаш мақсадида Бош прокуратура ва унинг тизимида прокурор-криминалист лавозимини жорий этиш кераклиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Одам ўлдириш жиноятини тергов қилишнинг ўзига хос жиҳатлари асосида  
процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт бўлган ҳолатларни жорий қилинишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-617-сонли Қонуни 1-моддаси 2-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 91-моддасининг тўртинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 10 октябрдаги 27/2-26-24-сон далолатномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган тинтув ва олиб қўйиш каби процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт бўлишига хизмат қилган;
тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари далил сифатида тан олинишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-675-сонли Қонуни 2-моддаси 11-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 81-моддасининг учинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 10 октябрдаги 27/2-26-24-сон далолатномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари қонун талабларига мувофиқ олинган, ЖПК нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланган ҳолатлардагина далил сифатида тан олинишига хизмат қилган;
прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси ваколатларига экспертиза муассасалари ва тергов тармоқлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 12 июлдаги 243-сон буйруғи асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Бош  прокуратурасининг Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси фаолияти кенгайтирилишига хизмат қилган;
жиноят ишларини тергов қилиш сифатини ошириш мақсадида бошқарма катта прокурор-криминалисти лавозимини жорий этишга оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 12 июлдаги 243-сон буйруғи асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 майдаги далолатномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармасида янги лавозим ва фаолият йўналиши пайдо бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish