Чернов Денис Андреевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ва қон-томир касалликлари мавжуд буйрак трансплантати рецепиентларини даволаш-ташхислаш услубларини такомиллаштириш», 14.00.32 – Трансплантология ва сунъий аъзолар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3081.
Илмий раҳбарлар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Акалаев Рустам Нурмухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Академик В.И.Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий аъзолар миллий тиббиет тадкикот маркази» Федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллигининг терминал босқичида бўлган беморларда ҳамроҳ юрак-қон томир патологиясини даволаш ва диагностика тактикасини оптималлаштириш орқали қариндошлар орасида буйрак трансплантацияси натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кардиоренал синдромнинг клиник хусусиятлари ва қўлланган даволаш тактикаси асосида сурункали буйрак касаллиги фонида юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва авж олишига сабаб бўлувчи омиллар аниқланган;
III-IV функционал синфдаги сурункали юрак етишмовчилиги клиникаси билан намоён бўлган юқори даражали ўпка гипертензиясининг ривожланиши диализ терапиясининг мувофиқлигини баҳолашни, шунингдек, ўпка артериясида ўртача босим даражаси 60 мм сим. уст. кам бўлгунигача махсус коррекцияни талаб қилиниши исботланган;
симптоматик артериал гипертензия даражаси ва буйрак трансплантацияси номзодларининг гемодинамик профилига қараб юракнинг тузилиш ва функционал ўзгаришлар кўламлари, шунингдек, адекват гипотензив терапия асосида уларнинг орқага қайтарилиш имкониятлари аниқланган;
сурункали буйрак касаллигининг терминал босқичидаги ўпка ва симптоматик артериал гипертензия фонида юрак чап қоринчасининг дезадаптив шаклдаги ремоделланишида ва шу билан бирга буйрак трансплантациясини амалга ошириш зарурлигини келтириб чиқаришда ренал хавф омилларининг таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўтказилган тадқиқотлар асосида буйрак трансплантати реципиентларида ҳамроҳ юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ даволаш-диагностика тактикаси такомиллаштирилиши натижасида қуйидаги илмий маълумотлар жорий этилган:
биринчи илмий янгилик: кардиоренал синдромнинг клиник хусусиятлари ва қўлланган даволаш тактикаси асосида сурункали буйрак касаллиги фонида юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва авж олишига сабаб бўлувчи омиллар аниқланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси У.Ҳолмуратов номидаги кўп тармоқли тиббиёт марказининг (21.08.2024 йилдаги №30-Ɵ буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2024 йилдаги 45-сонли буйруқ) буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижасида артериал гипертензияни даволашни оптималлаштириш трансплантациядан кейинги асоратлар сонини камайтириш, умумий соғлиқ ҳолатини яхшилаш ва буйрак трансплантати реципиентларининг ҳаёт сифатини оширишга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: кардиоренал муносабатлар бўйича билимларни ошириш ва сурункали буйрак касаллигида юрак-қон томир касалликларининг хавф омиллари ва оқибатларини баҳолашни яхшилаш ҳисобига реципиентларни яқин қариндошдан буйрак трансплантацияси учун операцияга тайёрлашнинг ўртача муддатини 8,2 кундан 5,1 кунга қисқартиришга эришилди. Бир бемор учун бюджет маблағларини тежаш 944570 сўмни ташкил қилди («Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ»да бир ётоқ куни нархи 304700 сўм ҳисобида). Агар бир беморга тежамкорлик 944570 сўмни ташкил қилса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 262 буйрак трансплантацияси ҳисобида 247 477340 сўмни ташкил этади. Хулоса: кардиоренал муносабатлар бўйича билимларни ошириш ва сурункали буйрак касаллигида юрак-қон томир касалликлари хавф омиллари ва оқибатларини баҳолашни яхшилаш, шунингдек, яқин қариндошдан буйрак трансплантацияси учун реципиентларнинг ўртача тайёргарлик муддатини камайтириш ҳисобига 1 йилда 247477340 сўм бюджет маблағлари тежалди.
иккинчи илмий янгилик: III-IV функционал синфдаги сурункали юрак етишмовчилиги клиникаси билан намоён бўлган юқори даражали ўпка гипертензиясининг ривожланиши диализ терапиясининг мувофиқлигини баҳолашни, шунингдек, ўпка артериясида ўртача босим даражаси 60 мм сим. уст. кам бўлгунигача махсус коррекцияни талаб қилиниши исботланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси У.Ҳолмуратов номидаги кўп тармоқли тиббиёт марказининг (21.08.2024 йилдаги №30-Ɵ буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2024 йилдаги 45-сонли буйруқ) буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган модификацияланадиган хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бошқариш тактикаси қўлланилиши госпитализация муддатларини қисқартириш, буйрак трансплантациясидан кейинги юрак-қон томир асоратларини камайтириш ва реципиентларнинг тезкор реабилитациясини таъминлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак трансплантатига номзод бўлган, юрак-қон томир касалликлари билан ҳамроҳ бўлган беморларни бошқариш алгоритмини оптималлаштириш ҳисобига ва ўртача госпитализация муддатларини 21,4 кундан 16,8 кунга қисқартириш орқали бир бемор учун бюджет маблағларини тежаш 1401620 сўмни ташкил қилди («Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ»да бир кунлик койка нархи 304700 сўм ҳисобида). Агар бир беморга 944570 сўм тежамкорлик қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 262 буйрак трансплантацияси асосида 367224440 сўмни ташкил этади. Хулоса: юрак-қон томир касалликлари билан ҳамроҳ буйрак трансплантати номзодларининг периоперацион бошқариш алгоритмини оптималлаштириш бир йилда 367224 440 сўм бюджет маблағларини тежашга имкон беради;
учинчи илмий янгилик: симптоматик артериал гипертензия даражаси ва буйрак трансплантацияси номзодларининг гемодинамик профилига қараб юракнинг тузилиш ва функционал ўзгаришлар кўламлари, шунингдек, адекват гипотензив терапия асосида уларнинг орқага қайтарилиш имкониятлари аниқланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси У.Ҳолмуратов номидаги кўп тармоқли тиббиёт марказининг (21.08.2024 йилдаги №30-Ɵ буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2024 йилдаги 45-сонли буйруқ) буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: симптоматик артериал гипертензия ва юрак чап қоринчаси гипертрофияси бўлган буйрак трансплантати номзодларига даволаш-диагностика алгоритмини қўллаш уларнинг клиник натижаларини яхшилашга, тезроқ тикланишига ва нормал ижтимоий ҳамда меҳнат фаолиятига қайтишларига ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак трансплантати номзодларининг периоператив даврдаги гемодинамик профилини яхшилаш ҳисобига трансплантациядан кейинги эрта даврда кардиоваскуляр ҳодисалар учун қўшимча стационар даволаш харажатларини бир бемор учун 6842940 сўмга қисқартиришга эришилди. Агар бир беморга тежамкорлик 6842940 сўмни ташкил қилса, 5 нафар кардиоваскуляр асоратлари бўлган реципиентлар асосида йиллик иқтисодий кўрсаткич 34214700 сўмни ташкил этади. Хулоса: симптоматик артериал гипертензия ва юрак чап қоринчаси гипертрофияси бўлган буйрак трансплантати номзодларининг гемодинамик профилини яхшилаш, шунингдек, стационар даволашга қўшимча харажатларни камайтириш орқали кардиоваскуляр асоратларнинг олдини олиш ва бир йилда 34214700 сўм бюджет маблағларини тежашга имкон беради;
тўртинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллигининг терминал босқичидаги ўпка ва симптоматик артериал гипертензия фонида юрак чап қоринчасининг дезадаптив шаклдаги ремоделланишида ва шу билан бирга буйрак трансплантациясини амалга ошириш зарурлигини келтириб чиқаришда ренал хавф омилларининг таъсири исботланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси У.Ҳолмуратов номидаги кўп тармоқли тиббиёт марказининг (21.08.2024 йилдаги №30-Ɵ буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2024 йилдаги 45-сонли буйруқ) буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллигида диализолди босқичидаги беморларни даволаш-ташхислаш тактикаси муқобиллаштирилиши натижасида буйрак трансплантациясини амалга ошириш орқали юрак чап қоринчасининг дезадаптив ремоделланиш шаклларининг ривожланишининг олди олинди, бу эса диализ терапияси билан боғлиқ асоратлардан қочиш ва трансплантациядан кейинги юрак-қон томир асоратлари сонини камайтиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллигида юрак чап қоринчасининг дезадаптив ремоделланиши ривожланиши хавфини самарали коррекция қилиш ва олдини олувчи буйрак трансплантациясини амалга ошириш ҳисобига операциядан олдинги даврда диализ терапияси сеанслари учун қўшимча харажатларни бир бемор учун 2560320 сўмга қисқартиришга эришилди («Академик Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ-да бир гемодиализ сеанси нархи 853440 сўм ҳисобида). Агар бир беморга 2560320 сўм тежамкорлик қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 24 нафар диализолди босқичидаги буйрак касаллиги бўлган реципиентлар асосида 61447680 сўмни ташкил этади. Хулоса: сурункали буйрак касаллигида юрак чап қоринчасининг дезадаптив ремоделланиши хавфини коррекция қилиш ва олдини олувчи буйрак трансплантациясини қўллаш, шунингдек, трансплантациядан олдинги даврда диализ терапиясига қўшимча харажатларни камайтириш орқали кардиоваскуляр асоратларнинг олдини олиш ва бир йилда 61447680 сўм бюджет маблағларини тежашга имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish