Даминов Хусниддин Абсаломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фермер хўжаликлари – тадбиркорлик фаолиятининг субекти сифатида”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu471.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Баратов Миродил Хомуджонович, юридик фанлар доктори, профессор; Қаландарова Малика Пирназаровна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолияти субекти сифатидаги ҳуқуқий мақомини аниқлаш, соҳага доир қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, фермер хўжаликлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан илмий-назарий, амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш орқали ўз оила аъзоларидан бирига қонунчиликка мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга беришга ҳақли экани асослаб берилган;
фермер хўжалигининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинганда – фермер хўжалиги тугатилиши мумкинлиги исботланган;
ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби доирасида очиқ муҳокама якунлари бўйича тузилган баённома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСига, маҳаллий Кенгашга тақдим этилгандан кейин бир ой ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи девони, маҳаллий Кенгаш котибияти ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг, маҳаллий Кенгашнинг қарори лойиҳасини тайёрлаши асослантирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва кўчмас мулк обектларини бузиш тўғрисидаги қарорлари қонунга хилоф деб топилган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрни, биринчи навбатда, марказлаштирилган жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан қопланиб, кейинчалик ушбу маблағлар айбдор шахслардан регресс тартибида ундирилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш орқали “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун 4-моддасининг биринчи қисми талабларига жавоб берадиган ўз оила аъзоларидан бирига қонунчиликка мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга беришга ҳақли экани ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022-йил       6-июндаги ЎРҚ–775-сон Қонуни 6-моддасини ишлаб чиқишда, яъни “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси бешинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2022-йил 6-октябрдаги 04/8-09-4609-сон далолатномаси). Ушбу таклиф мамлакатимизда ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилишига хизмат қилган;
фермер хўжалигининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинганда – фермер хўжалиги тугатилиши мумкинлиги, бундан кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан фермер хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилган ҳоллар мустасно экани тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022-йил 6-июндаги ЎРҚ–775-сон Қонуни 6-моддасини ишлаб чиқишда, яъни “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси еттинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2022-йил 6-октябрдаги 04/8-09-4609-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш билан ҳуқуқ амалиёти такомиллаштирилишига хизмат қилган;
ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби доирасида очиқ муҳокама якунлари бўйича тузилган баённома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСига, маҳаллий Кенгашга тақдим этилгандан кейин бир ой ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи девони, маҳаллий Кенгаш котибияти ер участкасини ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг, маҳаллий Кенгашнинг қарори лойиҳасини тайёрлаш хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” 2022-йил 29-июндаги ЎРҚ–781-сон Қонунининг 21-моддаси биринчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022-йил 15-июлдаги 01/04-1828-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартибини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва кўчмас мулк обектларини бузиш тўғрисидаги қарорлари қонунга хилоф деб топилган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрни, биринчи навбатда, марказлаштирилган жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан қопланиб, кейинчалик ушбу маблағлар айбдор шахслардан регресс тартибида ундирилиши хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” 2022-йил 29-июндаги ЎРҚ–781-сон Қонунининг 38-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022-йил 15-июлдаги 01/04-1828-сон далолатномаси). Ушбу таклиф қабул қилинган маъмурий ҳужжат қонунга хилоф деб топилган тақдирда, етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш масалаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish