Боротов Алишер Хомидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu734.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Азизов Худойқул Тожиевич, юридик фанлар номзоди, профессор; Чориев Муроджон Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни уни етказган шахс томонидан қонунчиликка мувофиқ тўла ҳажмда қопланиши кераклиги ҳақидаги таклифлари асослаб берилган;
мулкдорнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиши, унга мувофиқ қонунчиликдаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилиши асослантирилган;
давлат органларининг ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракацизлиги), шу жумладан давлат органи ва бошқа орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни давлат ва бошқа орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши кераклиги асослаб берилган;
давлат органлари ва бошқа органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни уни етказган шахс томонидан қонунчиликка мувофиқ тўла ҳажмда қопланиши кераклиги ҳақидаги таклифлар “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” (24.09.2012-й., ЎРҚ–336-сон)ги Қонуннинг 6-моддаси иккинчи қисмига Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” 21.04.2021-йилдаги ЎРҚ–683-сон Қонуннинг 214-моддаси тўртинчи қисми асосида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 28-июндаги
04/2-10/39-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мулкдорга етказилган зарар қопланишини ҳуқуқий таъминлашга хизмат қилган;
мулкдорнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиши, унга мувофиқ қонунчиликдаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилиши ҳақидаги таклифлар “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” (24.09.2012-й., ЎРҚ–336-сон)ги Қонуннинг 7-моддасига Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ–683-сон Қонуннинг 214-моддаси бешинчи қисми асосида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 28-июндаги 04/2-10/39-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мулкдор ҳуқуқларини устунлигини таъминлашга хизмат қилган;
давлат органларининг ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракацизлиги), шу жумладан давлат органи ва бошқа орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни давлат ва бошқа орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши кераклиги ҳақидаги таклифлар “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” (24.09.2012-й., ЎРҚ–336-сон)ги Қонуннинг 14-моддасига Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ–683-сон Қонуннинг 214-моддаси саккизинчи қисми асосида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 28-июндаги 04/2-10/39-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мулкдор зарар етказувчини аниқлашга ва зарарни қоплатишга хизмат қилган;
давлат органлари ва бошқа органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги ҳақидаги таклифлар “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” (24.09.2012-й., ЎРҚ–336-сон)ги Қонуннинг 14-моддасига Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ–683-сон Қонуннинг 214-моддаси саккизинчи қисми асосида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 28-июндаги 04/2-10/39-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мулкдор зарар етказувчини аниқлашга ва зарарни қоплатишга хизмат қилган.