Пирназаров Жамшиджон Тулкиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч ҳолатларда жаррохлик тактикасини оптималлаштириш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиëт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2188.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01
Расмий оппонентлар: Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори; Мухаммедова Барно Фархадовна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Н.М.Амосов номидаги миллий юрак-қон томир жаррохлик институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II.    Тадқиқотнинг мақсади: туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатлар билан оғриган эрта ёшдаги беморларда яхшиланган ташхислаш мезонлари асосида жарроҳлик усулларининг бевосита натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатлардаги беморларда жарроҳлик усуллар учун кўрсатма ва оптимал муддатлари аниқлаб берилган ва жарроҳлик амалиёти натижаларининг прогностик омиллар ҳисобига асосланган;
туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатларда замонавий рентгенологик усулларда асосланган оптималлаштирилган ташҳислаш протоколининг самарадорлиги юқори сезувчанлиги ва аниқлиги ҳисобига исботланган;
туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатларда жарроҳлик амалиётларнинг яхши натижаларни башоратлашда амалиётдан кейин дастлабки 24 соат ичида сатурацияни 90 фоиздан юқори бўлиши ва чап қоринчанинг диастолик хажмининг 20 фоизга ошиши каби омилларинг ижобий прогностик қиймати исботланган;
туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатларда жарроҳликнинг оптимал вақтини аниқлаш, жарроҳлик амалиётини хавфини баҳолаш ва даволаш натижаларини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган даволаш ва тактик чораларни оптималлаштириш алгоритми самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 25 сентябр 2024 йил 6-сонли йиғилиш баённомаси асосида чиқарилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалда қўллаш тўғрисидаги хулосага мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ оғир аҳволда бўлган беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш муддатлари оптималлаштирилди, олинган натижалар Миллий болалар тиббиёт маркази (24.12.2023 йилдаги № I-09/169 сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий текшириш маркази Наманган филиалида жорий этилди. (25.12.2023 йилдаги №51и/т сонли буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: мураккаб туғма юрак нуқсонлари бўлган беморларга тезроқ малакали ёрдам кўрсатиш – ташхисдан то жарроҳлик амалиётигача, шу усул билан касалхонага ётқизиш муддатини қисқартиради ва бунинг натижасида ўта оғир беморларга юқори технологияли ихтисослаштирилган ёрдам самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ангиокардиографияни туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатлари бўлган беморни текшириш протоколидан чиқариб ташлаш орқали диагностика дастурини оптималлаштириш натижасида қисқа муддатда иқтисодий самарадорлик, шунингдек, жарроҳлик даволаш тактикаси бўйича қарор қабул қилиш ва кейинчалик касалхонадан эрта чиқариш туфайли касалхонада ётоқ кунин қисқартириш. Қоидага кўра, туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатлари бўлган ҳар бир бемор учун умумий харажатлар туғма юрак касаллиги турига қараб дастлабки харажатларнинг 15-20% га камаяди. Республикамизда туғма юрак нуқсонлари билан оғриган беморларни даволашнинг ўртача қиймати 30 миллион сўмдан 60 миллион сўмгача бўлишини ҳисобга олиб, кутилаётган самарадорлик ҳар бир ҳолат учун 4,5 миллион сўмдан 9 миллион сўмгача;
иккинчи илмий янгилик: туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатлари бўлган беморларни текшириш протоколини оптималлаштир; олинган натижалар Миллий болалар тиббиёт маркази (24.12.2023 йилдаги № I-09/169 сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий текшириш маркази Наманган филиалида жорий этилди. (25.12.2023 йилдаги №51и/т сонли буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: сифат ва ишончлиликка путур этказмасдан ихтисослашган беморлар ташхислашни тезлаштиришдир. Иқтисодий самарадорлиги: Республикада диагностика хизматларининг ўртача нархи ҳам давлат, ҳам хусусий тиббиёт муассасалари учун бир хил бўлишини ва ангиокардиография учун ўртача 6 миллион сўмни, МСКТ учун эса 1,5 миллион сўмни ташкил этишини инобатга олиб, беморларни текшириш протоколини оптималлаштириш, яъни туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатларда ангиокардиографияни бекор қилиш орқали МСКТ фойдаси тадқиқотимизда 252 миллион сўмни тежаш имконини берди, чунки 56 нафар бемор ангиокардиографиясиз фақат МСКТ текширувидан ўтказилди.
учинчи илмий янгилик: узоқ муддатда иқтисодий самарадорлик, олинган натижалар Миллий болалар тиббиёт маркази (24.12.2023 йилдаги № I-09/169 сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий текшириш маркази Наманган филиалида жорий этилди. (25.12.2023 йилдаги №51и/т сонли буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: балоғатга етгунга қадар туғма юрак нуқсонларини ўз вақтида жарроҳлик даволаш кўп ҳолларда маълум бир ёшдаги тўлиқ соғлом фуқаро бўлиш имконини беради, бу эса туғма юрак нуқсони бўлмаган соғлом одам билан бир қаторда давлатга ўз меҳнат фаолияти натижасида фойда келтиради. Бундай ёндашув аҳоли саломатлигини яхшилаш ва жамият ногиронлигини камайтиришга ва шу билан бирга ногиронларни давлат томонидан моддий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат бюджетига юкни камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатлари бўлган беморларни даволаш ҳолларини камайтириш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларида ва ихтисослаштирилган кардиология марказларида дори воситаларидан фойдаланишга муҳтож бўлган яъни жаррохлик амалиётига лаёқатли бўлмаган беморларни, консерватив даволаш ва туғма юрак нуқсонлари билан бирга келадиган касалликларни даволаш учун соғлиқни сақлаш бюджетига иқтисодий юкни камайтириш( пневмония, совуқ хўппозлар, сиянотик ҳужумлар ва бошқалар).
тўртинчи илмий янгилик: туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатларни ташхислаш ва даволашнинг янги алгоритми клиник амалиётга жорий этилди. олинган натижалар Миллий болалар тиббиёт маркази (24.12.2023 йилдаги № I-09/169 сонли буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий текшириш маркази Наманган филиалида жорий этилди. (25.12.2023 йилдаги №51и/т сонли буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган янги даволаш ва диагностика алгоритми туғма юрак нуқсонлари туфайли келиб чиққан шошилинч холатлари бўлган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш вақтини қисқартириш, асоратлар сонини камайтириш ва даволаш сифатини яхшилаш ҳамда беморларнинг тез тикланиши, ташхислаш ва жарроҳлик амалиётининг клиник самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: даволанишга таклиф қилаётган қўшимчамиз нархини ҳисоблаш учун биз фақат туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатлари бўлган болаларга стационар ва тиббий ёрдам кўрсатишнинг бевосита харажатларини умумлаштирдик. Ушбу турдаги харажатлар молиявий жиҳатдан энг қиммат ҳисобланади. Уларни ҳисоблаш орқали сиз нафақат туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч холатлари билан оғриган беморларни даволаш натижаларига таъсири ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз, балки ушбу йўналишда реанимация ишини режалаштириш бўйича тўлиқ маълумот олишингиз мумкин. Хулоса: Тавсия этилган диагностика ва даволаш протоколига мувофиқ, диагностика босқичида, туғма юрак нуқсонлари келтириб чиқарадиган ўта оғир ҳолатларга нисбатан клиник тактикага риоя қилиш мумкин бўлган ҳолатларда нуқсонни тубдан тузатиш, оралиқ паллиатив муолажаларни қисқартириш фойдаси орқали 1/3 ҳолатда жарроҳлик даволаш пайтида амалиётлар босқичларини камайтиришга имкон беради. Масалан, бир қоринчали нуқсон ўпка артерияси стенози билан бемор мурожаат қилганда, эндоваскулар балон усулини четлаб, артериялараро анастомозни ёки ковопулмонал анастомоз операциясини қуллаш орқали ҳар бир беморни даволашда 22 миллион сўмгача тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Туғма юрак нуқсонлари билан боғлиқ шошилинч ҳолатларда жаррохлик тактикасини оптималлаштириш» мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2024 йил 10 сентябрдаги 01/08-1249-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish