Ахроров Фарход Бахриддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда табиий ресурсларни иқтисодий-экологик баҳолаш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Iqt678
Илмий маскаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Муртазаев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда табиий ресурсларни иқтисодий-экологик баҳолаш услубиётини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- қишлоқ хўжалигида табиий ресурсларни иқтисодий қийматини аниқлашнинг замонавий услубий ёндашувларини тизимлаштириш асосида атроф-муҳитни комплекс баҳолаш бўйича услубий-алгоритмик ёндашув таклиф этилган;
- экин майдонларининг норматив қийматини баҳолаш бўйича мавжуд услубиёт биоиқлим потенсиали (ёғин миқдори, ўртача температуралар суммаси) индикаторларига асосланган экологиялаштирилган қишлоқ хўжалиги ерлари қийматини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
- қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва экологик муаммоларни ҳал қилишда агроекотизим хизматларини маржинал баҳолаш воситасида агроекологик хизматларнинг аниқ шароитлардаги иқтисодий устунлик жиҳатлари асосланган;
- тоғ ва тоғолди ҳудудларида етиштириладиган мева ва резаворларни органик сертификатлаш схемаси, ундан фойдаланиш механизмлари ва кафолатли тизим процедуралари такомиллаштирилган ҳамда кластер сертификатлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
- Самарқанд вилоятида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва қишлоқ хўжалигини экологиялаштириш асосида тармоқни органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказишнинг 2030-йилгача мўлжалланган истиқболлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда табиий ресурсларни иқтисодий-экологик баҳолаш услубиётини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий ва амалий таклифлар асосида:
қишлоқ хўжалигида табиий ресурсларни иқтисодий қийматини аниқлашнинг замонавий услубий ёндашувларини тизимлаштириш асосида атроф-муҳитни комплекс баҳолаш бўйича услубий-алгоритмик ёндашув бўйича  ҳамда экин майдонларининг норматив қийматини баҳолаш бўйича мавжуд услубиёт биоиқлим потенсиали (ёғин миқдори, ўртача температуралар суммаси) индикаторларига асосланган экологиялаштирилган қишлоқ хўжалиги ерлари қийматини аниқлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таʼлимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил  6-ноябрдаги 02/01-01-104-сон маʼлумотномаси) амалиётга жорий қилинган. Мазкур таклиф ва тавсиялар асосида Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи билан тасдиқланган 855725-сонли гувоҳномага мувофиқ “Фермер хўжалиги фаолиятини иқтисодий баҳолаш” номли ўқув қўлланмаси ҳамда 314-68-сонли гувоҳномага мувофиқ “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” номли дарслик нашр қилинган ҳамда 60410900 – Бизнесни бошқариш таʼлим ёʻналиши малака талаби мазмунига сингдирилган.
Самарқанд вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудларда етиштириладиган мева ва резаворларни органик сертификатлаш схемаси, ундан фойдаланиш механизмлари ва кафолатли тизими процедуралари такомиллаштирилган ҳамда кластер сертификатлаш механизми ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 19-апрел 05/01-05/02-05/04-04-124 сон ҳамда Ўзбекистон ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг 08-04-2024 даги 011 сон маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг амалётга жорий қилиниши вилоятда ёнғоқ экспорт қилувчи корхоналар сони ва экологик тоза маҳсулот экспортини ошишига хизмат қилиши асосланган ва 2023-йилда экспортёр корхоналар 5 тадан 8 тага кўпайиши ва фоиз нисбати 60 % га ошиши кузатилган.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида аҳоли томонидан агроекологик тизимлардан оладиган хизматларининг иқтисодий қийматлари бўйича таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги тизимида  (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 19-апрел 05/01-05/02-05/04-04-124 сон маʼлумотномаси) амалиётга жорий қилинган. Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ҳудудда барқарор ер фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш ташаббусларини лойиҳалаштириш ва амалга оширишда фойдаланиш учун қабул қилинган.
Самарқанд вилоятида 2020-2030-йиллар мобайнида қишлоқ хўжалиги ерларида босқичма-босқич органик ишлаб чиқаришга ўтишнинг эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган прогнозлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 19-апрел 05/01-05/02-05/04-04-124 сон маʼлумотномаси) тизимида амалиётга жорий қилинган. Органик пахта майдонлари 2030-йилда 740 гектарга, дуккакли экинлар 79 гектарга, ёғли экинлар 28 гектарга, мевали боғлар майдони 1 330 гектарга етиши башорат қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish