Абдувалиева Комила Худойбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Кимё фанини ўқитишда масалалар ечиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4063.
Илмий раҳбар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc 03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Шерназаров Искандар Эргашевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Рўзметов Учкун Ўринбоевич (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида кимё фанини ўқитишда масалалар уечиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак кимё ўқитувчиларини касбий фаолиятга методик тайёрлашда машқ ва масалаларни (хусусан, “Кимёвий ҳисоблаш” фанидан) уечишнинг мазмунини компетенсиявий ёндашувларга асосланган билим олишга йўналтирилган ва умумкасбий кўникмаларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларида илмий манбаларни таҳлил этишга оид машқ ва масалалар уечишга доир компетенсияларини креатив, жараёнли, муаммоли, фанлараро интеграциялашув босқичларини киритиш асосида педагогик шарт-шароитлари ва дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
кимё ўқитишда ностандарт машқ ва масалаларни (хусусан, “Кимёвий реакция тезлиги” мавзуси мисолида) уечиш орқали талабаларнинг мотивацион, коммуникатив, ташкилий, рефлексив, таҳлилий компоненталарининг шакллантирувчи, ўзини-ўзи баҳолаш, билим ва кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш моделида кимё фанидан машқ ва масалалар уечиш усулларини фаоллаштириш, интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда дидактик материаллар (аудио ва видео масалалар) мултимедиа воситалари, ишлаб чиқаришдаги муаммоли масалаларни топиш ва уечиш усулларини ўрганиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё фанини ўқитишда масалалар уечиш кўникмаларини ривожлантиришнинг методикаси асосида бўлажак кимё ўқитувчиларида масала ва машқлар уечишда методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак кимё ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда кимёвий масалаларни уечишнинг мазмуни, педагогик компетенсияларини ўқув жараёнига ахборотли, далилли, муаммоли, фанлараро интеграциялашув босқичлари киритиш асосида “Кимёвий ҳисоблаш” номли дарслиги яратилган. Шунингдек, бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш кимё фанидан машқ ва масалалар уечишнинг фаол усулларини яратиш, интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда дидактик материаллар (аудио ва видео масалалар) мултимедиа воситалари, ишлаб чиқаришдаги муаммоли масалаларни топиш ва уечиш таҳлилий кўрсаткичларини факторли таҳлил ўтказиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга доир таклифларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-октябрдаги 02/01-01-143-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларининг “Кимёвий реакция тезлиги” ва бошқа мавзуларга доир масалалар уечиш малакаси, методик ва дидактик имкониятлари ортган.
бўлажак кимё ўқитувчиларини касбий фаолиятга методик тайёрлашда машқ ва масалаларни (хусусан, “Кимёвий ҳисоблаш” фанидан) уечишнинг мазмунини компетенсиявий ёндашувларга асосланган билим олишга йўналтирилган ва умумкасбий кўникмаларни аниқлаштириш асосида 6110800-Кимё таълим йўналиши талабалари учун “Кимёдан масалалар уечишни ўрганамиз” номли мобил иловаси (Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2023-йил 5-апрелдаги ДГУ 24654-сонли гувоҳнома) ва “Кимёвий ҳисоблаш” (Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2022-йил 9-ноябрдаги ДГУ 20111-сонли гувоҳнома) фанидан яратилган электрон дастурий таъминотлар тажриба-синов сифатида қўлланилди (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-октябрдаги 02/01-01-143-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг педагогик амалиёт даврида экспериментал ва бошқа масалалар уешишда интеграциявий ёндашув малакаси шакллантирилган.