Тўраева Ҳабиба Тошбобоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида органик кимёни кластер усулида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Илмий раҳбар: Анвар Кабирович Абдушукуров, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Дилноза Саломовма, кимё фанлари номзоди, доцент; Низомова Саида Адиловна, педогогика фанлари доктори, доцент.                                    
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади органик кимёни кластер усулида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органик бирикмаларни ўқитиш методикасини ўзлаштиришда интерфаол усуллар СWОТ усули ёрдамида ароматик бирикмаларни тузилишини ўрганишда, Инсерт усулида нуклеин кислоталар назарий асосларини тушунтиришда, Ассесмент усулида этилен қатори углеводородларни реаксион қобилятларини ўзлаштиришда амалий кўникма,  кластер усулида  этил спиртини олиниши, кимёвий хоссалари ва ишлатилишини узвий боғлиқлик асосида талабаларнинг ижодий фаоллик қобилятлари такомиллаштирилган;
органик моддалар тўйинмаган углеводород↔спиртлар↔карбон кислоталарни кластер усулида ўқитишда кимёвий жараёнларни изчиллик ва узвийлик тамойиллари, талабалар масалани ечиш учун ўзларининг назарий билимлари ва тажриба ўтказиш кўникмалардан фойдаланиб текшириш методида олиб бориш  орқали мустақил ишлаш,  ижодий фикрлаш, таҳлил қилиш ва талабаларда табиий-илмий саводхонлик даражасига қўйиладиган талаблар (англаш, тушуниш, амалиётга татбиқ этиш) асосида ишлаб чиқилган;
кластер усулида дарс самарадорлигининг ошиши, асетилен қатори углеводородлар, кислородли органик бирикмаларга оид мустақил таълимни талаб даражасига етказиш учун талабалар билан индивидуал тарзда шуғулланиб уларнинг ўзлаштирган билимларини оғзаки, амалий иш, назорат, ёзма иш тарзда текширилиб таълим самародорлиги ошганлиги билан изоҳланган;
интерактив технология асосида янги мавзуларни ўрганиш ва мустахкамлаш, амалий машғулотларни, мустақил таълимни амалга оширишда кластер усулидан фойдаланилган, таълимда самарадорликка эришилган ҳамда  компетентликни оширишга имкон берувчи дидактик адаптив тест саволлар, топшириқлар мажмуаси  такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида органик кимё фанини  кластер усулида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
Органик кимёга оид  таълим жараёнида педагогик имкониятларни аниқлаш асосида замонавий таълимни ташкил қилиш ва интерфаол усуллар ёрдамида талабаларнинг ижодий-таҳлилий қобилятлари ривожлантиришни белгиловчи мезонларни аниқлашга оид таклифлар акс эттирилган “Кимё фанидан лаборатория машғулотлар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил  19 июл 233-0117сон маълумотномаси). Натижада,  ушбу  ўқув қўлланма  ўқувчиларнинг оқсил молекулалари мураккаб таркиб ва тузилишга эга бўлганлиги учун бу мавзу бўйича амалий иш ўтказиш орқали компетентлигини шакллантиришга шароит яратилган.
Органик кимё фанини  ўқитиш самарадорлигини оширишни кластер усули асосида ташкил этишнинг  мазмуни, тамойиллари, шакллари, воситалари ёрдамида шакллантирилган дидактик модел асосида “Органик кимёдан лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023 йил 25 август 391473 сон маълумотномаси). Натижада, тўйинмаган углеводород, кислородли органик бирикмаларни экспериментдан фойдаланиш орқали реакция механизмларини талабалар яхши тасаввур қилишларига имконият яратади ва когнитив билиш фаолиятини шакллантирган.
Органик кимёга оид тажрибалар ўрганиш методикасини такомллиштиришда фаолиятли, мотивасион, рефлексив ёндашув воситасида илмий-тадқиқот, изланувчанлик методларига устуворлик берилиб,  талабаларни ноодатий вазиятларда илмий асосланган хулоса чиқариш кўникмаларини  ривожлантиришга оид таклифлар  ФЗ-202102062 рақамли “Нефт маҳсулотлари ва суюқлик намуналарининг қовушқоқлик кўрсаткичини аниқлаш ҳамда ўлчаш воситаларини калибрлаш ва қиёслашда фойдаланиладиган қовушқоқликнинг стандарт намуналарини яратиш” номли грант доирасида белгиланган лойиҳа асосидаги вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган.  Натижада, талабаларда нефт маҳсулотларини таркиби ва ҳароратларига қараб фракцияларга ажратиш, тозалаш усуллари, қовушқоқлик кўрсаткичларни исботловчи математик статистик усуллар ёрдамида билим самарадорлиги оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish