Хафизова Дилноза Бахадуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мультиген тромбофилияси мавжуд аёлларда экстракорпорал уруглантиришнинг муваффақиятсиз якунининг преконцепцион тайёргарлиги ва олдини олиш чоралари”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2614.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рўзиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: экстракорпорал уруғлантиришнинг салбий оқибатлари юзага келишида "томирлар тизими" генлари полиморфизмининг ролини ўрганган ҳолда преконцепция тайёргарлигини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёрдамчи репродуктив технология дастурларида бепуштлик билан беморларда гемостаз тизими ва тўқима омили, F3 (G/T) ва F7 (G/A) генлари мутацияларининг ролини ўрганиш билан ЭКУ нинг муваффақиятсиз оқибатлари аниқланган;
экстракорпорал уруғланишдан олдин қон томир тизимининг рецептивлиги ва бачадон, базал, радиал артерияларда қон оқимининг допплерометрик параметрлари билан гемостаз тизими ва генетик маркерлар ўртасида узвий боғлиқлик исботланган;
ҳомила тухуми имплантациясидан олдин ЭКУ натижалари частотасини оширишга қаратилган адъювант терапия мажмуасида персонизацияланган антикоагулянт терапиянинг самарадорлиги асосланган;
 анамнезида мувафаккиятсиз ЭКУ бўлган аёлларда мультиген тромбофилияларнинг генетик маркерлар текширувини концепциядан олдинги тайёргарлик протоколларига киритиш репродуктив йўқотишлар сонини сезиларли даражада камайтириши ҳамда ЭКУ муваффақиятини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Экстракорпорал уруғлантиришдан кейинги салбий оқибатларга эга аёлларда мултиген тромбофилиянинг роли» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 25 сентябрдаги 09/69-сон хулосаси олинган.  
биринчи илмий янгилик. ёрдамчи репродуктив технология дастурларида бепуштлик билан беморларда гемостаз тизими ва тўқима омили, F3 (G/T) ва F7 (G/A) генлари мутатсияларининг ролини ўрганиш билан ЭКУ нинг муваффақиятсиз оқибатлари аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу генетик мойилликларни аниклаш антитромботик терапияни индивидуаллаштиришга ва тромбофилия хавфинисезиларли даражада камайтиришга имкон беради, бу эса уз навбвтида экстрокорпарал уругланиш натижаларини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ЁРТ дастурининг нархи барча текширувларни ўз ичига олган ҳолда ўртача 31000000 млн. сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, такрорий ЭКУда сумма 17500000 сўмга ошади, яъни ЭКУдан кейин муваффақиятсиз натижалар кузатилган 1 нафар беморга 48500000 сўм иқтисодий харажат тўғри келади. ЁРТ дастурларида ҳар бир бемор учун 18500000 млн. сўмгача иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Ҳомила тушиш хавфи юқори бўлган аёлларда асоратларни эрта аниқлаш учун генетик маркерлар сифатида репродуктив юкотиш хавфи юқори бўлган мутант аллеллар ва генотиплардан фойдаланиш мухим ахамият касб этди.
иккинчи илмий янгилик: экстракорпорал уругланишдан олдин қон томир тизимининг рецептивлиги ва бачадон, базал, радиал артерияларда қон оқимининг допплерометрик параметрлари билан гемостаз тизими ва генетик маркерлар ўртасида узвий боғлиқлик исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: Муваффакиятсиз экстрокорпарал натижалари булган аёлларда бачадондаги базал ва спирал артерияларда кон томир каршилигини батафсил тахлил килиш амалга оширилди. Кон томир каршилигининг ошиши эмбрион имплантатсиясига тускинлик килувчи мухим омил эканлиги курсатилди. Кон окимини яхшилаш усуллари ишлаб чикилган булиб, улар олдиндан кабул килинган тайёргарлик алгоритмга киритилган. Иқтисодий самарадорлиги: мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 3960000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Муваффакиятсиз экстрокорпарал натижалари булган аёлларда бачадондаги базал ва спирал артерияларда кон томир каршилигини батафсил тахлил килиш ахамияти амалга ошириганда эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар 1 нафар бемордан  156400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ҳомила тухуми имплантатсиясидан олдин ЭКУ натижалари частотасини оширишга қаратилган адъювант терапия мажмуасида персонизатсияланган антикоагулянт терапиянинг самарадорлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: репродуктив юкотишлари булган аёлларда тромбофилияни комплекс бахолаш, лаборатор кўрсакичлар маълумотларига асосланиб даволаш таклиф килинди. Тромбофилиянинг генетик белгилари учун скринингни консепсиядан олдин укитиш протоколларига киритиш ва кейинчалик индивидуаллаштирилган даволаш репродуктив йўқотишлар частотасини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги харажатлар бир нафар бемор ҳисобига 1151300 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: клиник, иммунологик ва лаборатор кўрсакичлар маълумотларига асосланиб касалликларини эрта хавфини башоратлаш шкаласи ва профилактик алгоритмини қўллаш касалликни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
тўртинчи илмий янгилик: анамнезида мувафаққиятсиз ЭКУ бўлган аёлларда мултиген тромбофилияларнинг генетик маркерлар текширувини консепсиядан олдинги тайёргарлик протоколларига киритиш репродуктив йўқотишлар сонини сезиларли даражада камайтириши ҳамда ЭКУ муваффақиятини ошириши аниқланган бўлиб, экстракорпорал уругланишнинг муваффақиятсиз натижалари бўлган аёлларда гестация олди тайёргарлигини ўтказишга индивидуал ёндашув шакллантирилган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотларда муваффақиятсиз экстрокорпарал уринишлари булган аёлларда гиперкоагулятсия ҳолатларини батафсил ўрганиш, шу жумладан протромбин вақти, АПТТ, фибриноген ва Д-димер даражаларини таҳлил килиш ўтказилди. Ушбу кўрсаткичларни индивидуал терапия орқали нормаллаштириш муваффақиятли ҳомиладорлик эҳтимолини сезиларли даражада оширишга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги беморларнинг статсионар мурожаати 1,5 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 627000 сўм, бюджетдан ташқари 208000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган лаборатор мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан  835000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish