Усманходжаева Диёраҳон Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 ўтказган 2-тип қандли дабетли беморларга ортопидик стоматологик ёрдамни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib 2511.
Илмий маслаҳатчи: Акбаров Авзал Нигматулаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04.30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Нигмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Капбаева Майра Тайтолеуовна, тиббиёт фанлари доктори, (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Наварра университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли беморларнинг стоматологик статусини комплекс баҳолаш ваортопедик реабилитация усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли беморларда капилляр қон оқими тизимидаги патологик жараённи ишга туширувчи, қўзғатувчи омиллардан бири эндотелиал дисфункциянинг ривожланиши ҳисобига ривожланиб, паст частотали тебранишлар амплитудасининг пасайиши, маҳаллий қон оқими тезлигининг ва вазомотор қон томир фаоллигини пасайиши билан бирга кечиши аниқланган;
илк бор алвеоляр тожи суяк атрофияси интенсивлигини узоқ муддатларда аниқлаш имконини берувчи қисман иккиламчи адентияларда алвеоляр ўсимтаси суяк тўқимаси атрофиясини жадаллашишини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли беморларда оғиз бўшлиғи индивидуал парваришлаш учун препаратлар мажмуасини маҳаллий қўллашда анаэроб микрофлора, патоген грам-мусбат кокклар, Candida sp. замбуруғлари ва Actinomyces sp. вакилларининг сонини 92%га ҳаққоний пасайганлиги исботланган;
COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли, қисман иккиламчи адентияли беморларда суяк тўқималари зичлигини ва протезлаш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф этилган давлаш-ташхислаш тактикасининг қўлланилиши эндотелиал дисфункцияни яхшилаши ва алвеоляр ўсимталар атрофияси тезлигини 2 баробар пасайтириши исботланган.
III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
COVID-19 ўтказган 2-тип қандли дабетли беморларга ортопидик стоматологик ёрдамни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024-йил 26-июлдаги 05/95-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли беморларда қисман олинадиган пластинкали протезлар билан протезлашга медикаментоз тайёрлашнинг 10-кунида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати микроциркулятор оқимининг тезлиги ва тўлиқлигини сифат жиҳатидан ошгани аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Олинган натижаларга кора COVID-19 билан касалланган 2-тоифа диабет билан оғриган беморларда олинадиган протезларга ўртача мослашиш вақтини башорат қилишга, шунингдек, яллиғланиш жараёни, шу жумладан протез стоматит белгиларининг кўрсаткичларини камайтиришга ёрдам бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши; олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ(27.02.24 й; № 17/2) ҳамда "Х-МEД" ҳусусий клиникаси бўйича буйруқ (16.02.24 й; № 2) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: беморларда яллиғланиш жараёнларининг камайиши ва микроциркуляциянинг яхшиланиши натижасида оғиз бўшлиғидаги ноқулайликлар, шу жумладан қуруқлик, оғриқ ва дискомфорт сезиларли даражада камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган усул орқали биз умумий хусусий фондни ва ўртача йиллик фондни мос равишда аниқлаймиз янги даволаш усулини жорий этишда мавжуд усулга нисбатан фойда 1301000 сўмни ташкил этди биз ҳисоблаб чиқдик янги даволаш усулини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги коэффициенти 1,4 ни ташкил этди. Хулоса; “COVID-19 ўтказган 2 тип қандли диабетли беморларга ортопедик стоматологик ёрдамни такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2024 йил 26 август 05/95– сонли хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор алвеоляр тожи суяк атрофияси интенсивлигини узоқ муддатларда аниқлаш имконини берувчи қисман иккиламчи адентияларда алвеоляр ўсимтаси суяк тўқимаси атрофиясини жадаллашишини аниқлаш усули ишлаб чиқилган (FAP 2386-сонли фойдали моделга патент 21.07.2023); Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ушбу усул суяк тўқимаси атрофиясининг жадаллашувини аниқлаш орқали оғиз бўшлиғидаги патологик жараёнларни вақтида аниқлаш имконини беради. Бу эса беморнинг стоматологик ҳолатини яхшироқ баҳолаш ва даволаш стратегиясини аниқлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши; олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (27.02.24 й; № 17/1) ҳамда "Х-МEД" ҳусусий клиникаси бўйича буйруқ (16.02.24 й; № 1) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: мазкур усул протезлаш жараёнида суяк тўқимаси ўзгаришларини узоқ муддат давомида кузатиб бориш имконини беради. Бу усул орқали қайта-протезлаш эҳтиёжини аниқлаш ва реабилитация муддатларини яхшилаш мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: даволаниш муддатини қисқартиришнинг аниқ иқтисодий самарадорлигини аниқлаймиз бу эрда иқтисодиёт 680000 сўмни ташкил этди вақтинчалик ногиронлик давомийлигининг қисқариши натижасида ЯИМ йўқотишларини камайтириш бўйича иқтисодни аниқлаймиз иқтисодиёт 360000 ни ташкил этди. Суяк тўқимаси атрофиясини эрта аниқлаш протезларни қайта тайёрлаш ва асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Хулоса; “COVID-19 ўтказган 2 тип қандли диабетли беморларга ортопедик стоматологик ёрдамни такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2024 йил 26 август 05/95– сонли хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли беморларда оғиз бўшлиғи индивидуал парваришлаш учун препаратлар мажмуасини маҳаллий қўллашда анаэроб микрофлора, патоген грам-мусбат кокклар, замбуруғлар ва актиномицеталар вакилларининг сонини 92%га ҳаққоний пасайганлиги исботланган;Илмий янгиликнинг аҳамияти: Маҳаллий препаратлар қўлланилиши орқали патоген микроорганизмларнинг сонини сезиларли даражада камайтириш, оғиз бўшлиғидаги микрофлоранинг соғлом мувозанатини тиклашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши; олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ(27.02.24 й; № 17/1) ҳамда "Х-МEД" ҳусусий клиникаси бўйича буйруқ (16.02.24 й; № 1) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Шиллиқ қаватдаги яллиғланиш ўзгаришларини аниқлашда, шунингдек, беморларнинг ушбу гуруҳида юзага келадиган оғиз бўшлиғидаги иккиламчи патологик белгиларнинг оғирлигини баҳолашда стоматоскопик усулдан фойдаланиш зарурати ва самарадорлиги исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: Асоратларнинг олдини олиш орқали тежаладиган харажатлар: Асорат бўлган ҳолатда: қайта протезлаш ва қўшимча муолажалар нархи ўртача 8000000–10000000 сўмни ташкил этади. Таклиф этилган усулда бу харажатларнинг 80% гача олди олинади: Тежамкорлик: 8000000 × 0.8 = 6400000 сўм. Хулоса; “COVID-19 ўтказган 2 тип қандли диабетли беморларга ортопедик стоматологик ёрдамни такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2024 йил 26 август 05/95– сонли хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли, қисман иккиламчи адентияли беморларда суяк тўқималари зичлигини ва протезлаш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф этилган давлаш-ташхислаш тактикасининг қўлланилиши эндотелиал дисфункцияни яхшилаши ва алвеоляр ўсимталар атрофияси тезлигини 2 баробар пасайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли, қисман иккиламчи адентияли беморларни даволаш учун таклиф этилган даволаш-диагностик тактика ортопедик мосламага адаптация даврини қисқартириши, қисман олинадиган пластинка протезларидан самарали фойдаланиш муддатларини ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши; олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (27.02.24 й; № 17/1) ҳамда "Х-МEД" ҳусусий клиникаси бўйича буйруқ (16.02.24 й; № 1) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илк бор алвеоляр тожи суяк атрофияси интенсивлигини узоқ муддатларда аниқлаш имконини берувчи қисман иккиламчи адентияларда алвеоляр ўсимтаси суяк тўқимаси атрофиясини жадаллашишини аниқлаш усули ишлаб чиқилганлиги ҳамда COVID-19 ўтказган 2-тип қандли диабетли, қисман иккиламчи адентияли беморларда ортопедик стоматологик даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф этилган даволаш-ташхислаш тактикаси қўланилганида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати микроциркулятор оқимининг тезлиги ва тўлиқлигини сифат жиҳатидан ошганлиги, эндотелиал дисфункцияни яхшиланиши ва алвеоляр ўсимталар атрофияси тезлигини пасайиши исботланганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Дори-дармон ва тайёрлаш харажати: 1500000 сўм. Асоратларнинг олдини олиш орқали тежамкорлик: ~6400000 сўм. Протез хизмат муддати узайиши орқали тежамкорлик: ~1250000 сўм.; Хулоса; “Covid-19 ўтказган 2 тип қандли диабетли беморларга ортопедик стоматологик ёрдамни такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2024 йил 26 август 05/95– сонли хат юборилган.